2-Мавзу. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш


ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana21.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1107801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 Мавзу Асосий макроиктисодий курсаткичлар

 
4. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш 
2
Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш. ва бошқалр. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. 
– Т.: Иқтисодиёт, 2009. 31-б 


Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун 
якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. 
Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади: 
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С): 
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга; 
в) истеъмол хизматлари тўловига. 
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I): 
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга; 
б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган; 
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгариши. 
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G). 
Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари 
томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль 
йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) 
харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат 
трансферт тўловлари киритилмайди. 
Соф экспорт (Хп): мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича 
харажатлар ўртасидаги фарқ. 
ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин: 
 
ЯИМ = С + I + G + Хп 
Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) 
таркиби таҳлили (2-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол 
харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг 
ЯИМдаги улушига кўра
Ўзбекистон Россия Федерацияси, Япония ва Франция давлатларига яқин туради. 
Ялпи жамғариш, ёки ялпи инвестициялар улуши катталиги бўйича иккинчи компонент 
бўлиб 2007йилда ЯИМнинг 21,3 %ини (шу жумладан асосий капиталга киритилган 
инвестициялар 22,6 %ни, заҳираларнинг ўзгариши -1,3 % ни ташкил этган. Таққослов 
учун 
маълумотлар 
келтирадиган 
бўлсак[2002 
йил 
якунларига 
кўра 
ялпи 
инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши Россия Федерациясида 21%ни, Японияда 17 фоизни, 
Францияда 24%ни, Хитой Халқ Республикасида эса 40 фоизни ташкил этган.
Товарлар ва хизматларнинг давлат хариди ЯИМдаги салмоғи жиҳатидан учинчи 
поғонада бўлиб, 2007 йилда ЯИМнинг 16,7 % ини ташкил этган. 
Экспорт ҳажмининг кескин ўсиши ва ташқи савдода 2004 йилда 1,03 млрд, 2005 йилда 
1,3 млрд., 2006 йилда қарийиб 1.6 млрд., 2007 йилда эса 3.76 млрд. АҚШ долларига 
2-жадвал. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling