2-мавзу. Daryo gidrouzellar tarkibidagi suv to‘suvchi grunt inshootlarini kuzatish Ko‘z bilan chamalash kuzatuvlar
Download 1.33 Mb.
|
2-маъруза Сув т.г.г.и.
. Грунт тўғонининг танаси чўкишларини ўлчовчи чуқурликдаги маркалар конструкциялари: а – темир бетонлик плита билан ясалган; 1 – қопқоқ, 2 – 150 мм диаметрдаги қувур, 3 – марка, 4 – марказлашувчи қопқоқ, 5 – қўрғошин заклёпкалар, 6 – ҳимояловчи қувур, 7 – штанга, 8 – ҳалқалик қистирма, 9 – штангани йўналтурувчи диск, 10 – ҳимояловчи қувурнинг телескопик бирикма (звено)си, 11 – темир бетонлик плита; б – металлик плита билан ясалган; 1 – 200 мм диаметрдаги люк билан ясалган қувур, 2 – ҳимояловчи қопқоқ, 3 – марка, 4 – плита, 5 – йўналтурувчи диск, 6 – марканинг қувури, 7 – чақичланган арқондан ясалган сальник, 8 – винт – шпонка, 9 – киргизадиган ҳалқа, 10 – ҳимояловчи қувур, 11 - ичидаги қувур, 12 – йўналтирувчи ҳалқа, 13 – асосидаги плита, 14 – қатиқлик қирра, 15 – алюминийдан ясалган заклёпкалар; в – кўп қават (ярус)лик телескопик шаклида ясалган; 1 - ҳимояловчи қопқоқ, 2 – маркалар, 3 – плита, 4 – қувур; г – гидравлик шароитида ишловчи; 1 – ҳимояловчи кожух (металлдан ясалган яшчик), 2 – ичидаги идиш, 3 – сув тўкадиган қувур, 4 – бирлаштирувчи қувур, 5 – пьезометр, 6 – насос. Ўлчамлар метр ҳисобида кўрсатилган.
Тўғон танаси, асоси айрим қатламларини ёки уларнинг биргалигида чўкишларини ўлчаш учун кўп қават (ярус)ли телескопик маркаларни ўрнатадилар (2.6, в - расм). Бу марка турли диаметрдаги бир бирининг ичига жойлашадиган ва асосида металл плиталар билан жиҳозланган бир неча металл қувурларидан иборат. Қувурларнинг устки қирқмаси ер юзасига чиқарилади ва ҳимоялаш учун қопқоқ билан ёпилади. Тўғон танасига жойлашган плиталар ўлчанадиган грунт қатлами чўкишига боғлиқ ҳолда жойини ўзгартириб қувурни эргаштириб кетади. Қувурнинг устки қирқмасининг чўкишига қараб чўкишлар аниқланади. Кузатувлар нивелирлаш асосида ўтказилади. Кўп қават (ярус)ли телескопик маркалар ўрта ва паст босимли баландлиги 50 м гача бўлган тўғонларда қўлланилади. Тўғон танасидаги айрим қатламлари кўчиришларини ўлчаш учун гидравлик маркалар ҳам ишлатилади. (2.6, г - расм). Улар ўзаро боғланган идишларидаги сув сатҳи текисланиши қонуни асосида ишлайди. Бунда идишнинг бири тўғон танасида (металл яшчикда ёки бетон массивда), ўрнатилади иккинчи идиш эса иншоот қиялигида кузатув қудуғига бириктирилган пьезометр қувури бўлади. Бир бири билан идишлар қурилиш вақтида ясалган қувур билан бирлаштирилади. Бу тизим насос ёрдамида сув билан тўлдирилади. Жойлашган металл яшчикдаги идишдан ортиқча сувни тўкишдан сўнг, пьезометр менискидан ҳисоб кўрсаткичини олиб чиқиб иншоот чўкиши даражаси аниқланади. Бундай асбоблар бир қатор чет элдаги, масалан, Мессауле, Оровилл, Широковская ва бошқа тўғонларда ишлатилади. Уларнинг чўкишни аниқлаш тўғирлиги даражаси 1 см гача Тўғоннинг танасини нисбий деформациялари даражаси турли нуқталарида ва ҳар қандай йўналишларда чуқурлик маркалар ёрдамида аниқланадир. Тўғон танасининг горизонталь ва бошқа кўчишларини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар: а – чуқурлик маркани умумий кўриниши; б – электромагнитлик зонд; 1 – электроток ўтказмайдиган қувур секцияси, 2 – бирлаштирувчи муфта, 3 – пўлатлик диск (пластина), 4 – ўлчовчи зонд, 5 – гальванометр, 6 – кАбелььь, 7 – арқоннинг мустаҳкамловчи скоба, 8 – пластмассалик қопқоқ, 9 – обмотка билан катушка, 10 – магнит, 11 – зонднинг корпуси; в – экстензометр, 1 – пластина, 2 – чизиқли потенциометр, 3 - ҳаракат этувчи қувурлар тизими, 4 – кАбелььь. Ўлчамлар метр ҳисобида кўрсатилган. Чуқурлик маркалари атрофидаги аниқ жойларида металл пластинкалари жойлашган ҳолда белгиланган йўналишда ўрнатилган электр ток ўтказмайдиган қувурлардан иборат. Бу пластинкаларини жойи 3...4 мм ўзгаришида қувурлар ичида ўтаётган зонд (4), электрик сигнал етказиб беради. Шундай этиб грунтларнинг горизонтал кўчиши белгиланади. Вақт давомида электрик сигналнинг ўзгариши ўрнатилган электр ток ўтказмайдиган қувурлари йўналишида грунт кўчишини кўрсатади. Зондлар конструкциялари турлича бўлиши мумкин, шу жумладан электромагнитли (2.7, б - расм) изотоплар жойини белгиловчи ва ҳоказо. Эгилувчан, оғирлик осилган пластинага ёпиштирилган тензодатчикли инклинометр чет элда ишланган. Қувур бўйича инклинометрни кўчириб, қувурни вертикалга нисбатан кўчишига тензометрдан берилаётган электр сигналнинг ўзгариши белгиланади. Горизонтал кўчишларини ўлчаш учун ҳам (тебрангич) маятник принципига, фотоасбоблар ёки торларни тортилиши асосида ишловчи инклинометрлар қўлланилади. Торлар ишлатувчи маркаларни баланд тўғонларда Чорвоқ, Нурек ва бошқаларда ўрнатдилар. Нисбий кўчишлари пластиналар жойлашуви ўзгаришига боғлиқ электрик сигнални ишлатишига асосланган экстензометрлар ёрдамида ўлчанади. Пластиналарни турли текисликларда жойлаб, кўчишларни уч йўналишлари бўйича ўлчаш мумкин. Тупроқлик (грунтлик) тўғонлар танасида кўчишларни ўлчаш учун янада бошқа усуллар мавжуд. Масалан, Дюн-Валей тўғонида махсус патрубкалар ёрдамида асфальт бетон диафрагма билан бирлаштирилган қудуқлар ишлатилади, уларда горизонтал ва вертикал кўчишларни ўлчайдиган маркалар ўрнатилади. Тўғонларнинг тепасини ёки бермаларини режалик кўчишларини кузатилишини створлар, триангуляция, комбинациялаш усулларини ишлатилиши асосида бажарадилар [40]. Ўқи тўғри чизиқли тўғонларда кўчишни кузатиш створлар усулида олиб борилади. Агарда тўғон створи бир неча тўғри чизиқли қисмлардан иборат бўлса, комбинациялаш усулидан фойдаланадилар. Тўғри чизиқли қисмларида створ усулидан фойдаланадилар, ўқининг қайрилиш нуқталари триангуляция усулида белгиланади. Триангуляция усулини тоғлик жойлардаги дарё гидроузеллардаги аркали тўғонларда амалга оширадилар.Нурек тўғонида, горизонталь ва баландликдаги кўчиришларни кузатиши учун тўғон ўзаги (ядро)даги уч баландликда жойлашган галереялардан фойдаланадилар. Бу галереялар ва қудуқлар алоқа йўлларини чиқариши, НЎА ни бошқариш пультларини ўрнатилиши ва ўзак (ядро)дан фильтрацияни кузатилиши учун хизмат этади. Горизонталь кўчишлари кўпроқ ҳолда устки ёки пастки бьеф тарафига қаратилган дарё ўзанидаги қисмларида кузатилади. Тиккалигидаги ён бағирларда тўғоннинг айрим қисмлари ўзининг оғирлиги таъсиридан кўчадилар. Максимал кўчиши даражаси ушбу жойдаги тўғон чўкишининг чуқурлигидан 15…30 % ташкил этади, ҳамда унинг асосидан 0,3…0,5 тўғон баландлиги ўлчамидаги масофасида жойлашади. Қурилиш жараёнида, сув омборининг тўлдирилишида ва тўғон фойдаланилиши (эксплуатацияси)да горизонтал кўчиришлари турли аниқ шароитлар таъсирида амалга ошади. Тўғон танасида ўрнатилган турли алоқа йўллари, ўқлари, дренажлар, экранлар, мустаҳкамланишлар, диафрагмалар ва ҳоказолар жойлашувини белгилаш учун кўрсатув белгилари ва створ белгилари ишлатилади (2.8 - расм), улар турли материаллардан ясалади (ёғочдан, металлдан, темир бетондан, пластмассадан) ва мувофиқ ёзувлар билан белгиланади. Кўрсаткич белгилари (а) ва створ белгилари (б): 1 – створ ўқини кўрсаткичи, 2 – ёғоч ёки бетон таянчи, 3 – металл таянчи, 4 –бордюр тошлари, 5 – майда тош ёки галька. Ўлчамлар метр ҳисобида кўрсатилган. Баландлик маркаларини сони ва уларнинг жойлашуви гидротехник иншоотининг ўлчамига ва конструктив хусусиятларига ҳамда унинг танаси ва асоси геологик тузилишига боғлиқ. Маркалар жойлашувида кузатувлар мақсади ҳам ҳисобга олинади. Амалиётда иншоотнинг ҳолатини ўрганилиши зарур бўлган ҳолда, лойиҳалашда ишлатиладиган назарий ёки бошқа ҳисоблаш боғланишларини ҳақиқийлигини аниқлаш учун маркалар анча кўпроқ сонида ўрнатилади ва уларнинг жойлашуви фойдаланилиши (эксплуатацияси) эҳтиёжлари талаблари билан эмас, балки қуйилган тадқиқот масаласи мақсадига эришиш шароитлари билан аниқланади. Эксплуатация мақсадларига мувофиқ баландликдаги маркаларни қатъий бўйлама ёки кўндаланг ўқлари бўйича (2.9 - расм): бўйламаларни тўғон тепаси, бермалари бўйича ва пастки қиялигининг тагида, кўндалангликларни – бир биридан 100…250 м масофада дарё ёқасидаги ўтлоқларда ва 50…100 м масофада дарё ўзанида, тўғонлар бурилиши жойларида (агарда бурилиш бурчаги 15о дан кўпроқ бўлса) ўрнатадилар Грунт тўғонида маркалар ва створ белгиларни жойлашуви схемаси: 1- бўйлама чўкишларини аниқлаш учун, 2 – кўндаланг чўкишларини аниқлаш учун, 3 – грунт (тупроқ)ни буртиб чиқишларини белгилаш учун, 4 – створ белгилари, I...IV – бўйлама створлар, А, Б, В – кўндаланг створлар. Бундан ташқари уларни пастки қияликдан сўнг грунт буртиб чиқишини аниқлаш мақсадида ўрнатадилар. Одатда жойлашуви бўйича бўйлама створларнинг маркалари кўндаланг створлардаги маркаларга мос келади. Чуқурлик маркаларни ва телескопик маркаларини худди ўша створларда юзадаги маркалардан 1…1,5 метр масофада жойлашадилар. Уларни тўғон танаси профили қайирилишида, конструкцияси ўзгариши чегарасида ва геологик тузилиши турли ўзгарган жойларида бир биридан баландлиги бўйича 20…30 м масофада ўрнатадилар. Одатда кўндаланг створида баландлиги бўйича тахминан бир биридан 10…20 м масофада бир неча маркалар жойланади (учдан кам эмас). Маркаларни ҳам тўғон тепасидан нормал димланган сатҳигача устки қиялигининг қисмида ва минимал димланган сатҳидан 1…2 м юқорироқда жойлашадилар. Репер ўрнатилиши муддатидан 10…15 сутка ўтганидан сўнг фойдаланилишга яроқли ҳисобланади. Юзадаги маркаларни бевосита иншоот кўрилишидан сўнг ўрнатадилар, акс ҳолда дастлабки чўкишларни баҳоланишига имконият бўлмайди. Чуқурлик маркаларни икки босқич билан ўрнатадилар. Биринчи босқичда тўғон қурилиши даврида маркалар плиталарини ўрнатадилар, иккинчи босқичда иншоот (тўғон)ни тўкиб қурилишидан сўнг қудуқларни бураб маркаларни монтаж қиладилар. Маркалар ўрнатилишининг бу усули иншоотни кўрилиши технологиясининг ўнғайлиги ва марка сақланишини кафолати билан аниқланади. Тўғон қурилиши давомида технологик маркаларни ўстириб борадилар. Маркалар ўрнатилиши устки белгилари турли бўлиши учун марканинг плитаси нечоғлик пастроқ жойлашган бўлса унинг ўрнини белгиловчи қувур шунча ингичкароқ ва буларга асосан маркаси баландроқ бўлади. Одатда маркалар қизил рангли бўёққа бўялади, устига вазелин суртиб қопқоқлар билан беркитилади. Репер, маркалар ва бошқа кўрсатувчи белгиларни актлар ёзиши асосида қабул қиладилар. Актда: ўрнатилиши муддати, координаталари, хизмат этиш муддати, лангар (якорьь) ёки башмак белгиси, қудуқнинг геологик кесими кўрсатилади. Ўрнатилган ва нивелирланган реперлар юқори малакали мутаҳассислар томонидан қайта нивелирлаб текширилади. Нивелирлашни бир йилдан сўнг тақрорлаб ўтказадилар. Бузилган белги « а » индекси билан қайта тикланади, бузилиши тақрорланса « б » индекси билан янада қайта тикланади. Баъзан бузилган белгига « н » индекси қўйилади, иккинчи бузилганга « нн » индекси ва ҳоказо, масалан « 23 н ». Чўкишлар кузатилишини графиклар шаклида расмийлаштирилиши унғай. Бунда ордината ўқи бўйича – чўкишлар, абцисса ўқи бўйича – вақти (декадалар, ойлар) кўрсатилади. Чўкишлар графиклари билан вақт ўтишига боғлиқ ҳарорат ёки сувомборида сув сатҳини ўзгаришини кўрсатадилар. Графиклар ёрдамида турли створлари, тўғон узунлиги бўйича чўкишларни ўзгариши кўрсатилади. Чўкишларни кузатилиши маркаларни даврий равишда нивелирлаш, чўкишларни аниқлаш ва натижаларини таҳлил этиши асосида амалга оширилади. Нивелирлашнинг даврийлиги бир қатор омилларга боғлиқ: тўғон танаси ва унинг асосининг геологик тузилишидан, фойдаланилиши (эксплуатацияси) муддатининг давомланишидан, иншоот фойдаланилиши шароитларидан ва ҳоказо. Тупроқлик иншоотлар фойдаланилиши (эксплуатацияси) тажрибасига асосан чўкишларни қуйидаги даврийликда ўлчаш тавсия этилади: фойдаланилиши (эксплуатацияси)нинг биринчи йилида – ойига 2 мартаба, кейинроқ – кварталга 1 мартаба. Фойдаланилиши (эксплуатацияси)нинг икки йили ўтишидан сўнг чўкишларни баҳорда ва кузда ўлчайдилар, чўкишларнинг ўзгармаслигида – 1 йилга бир мартаба. Қумлик грунтлардан иншоотларни қурилишида асосан чўкишлар қурилиш даврида амалга ошади, гиллик (лой) грунтларнинг чўкиши эса анча секинроқ амалга ошади. Тўғонлар қурилиши ва фойдаланилиши (эксплуатацияси) тажрибаси ватанимизда ва чет элларда кенг миқёсда турли НЎА фойдаланилишини гувоҳи бўлмоқда. Амалиёт кўрсаткичларини ҳисобийлар билан солиштиришда асбоблар билан ўлчашни тақрорлаб икки мартаба бажарадилар. Мексикада, масалан, сўнги ийлларда тўғонлар чўкишини инклинометрлар ва гидравлик сатҳи ўлчагичлар билан ўлчашади (Джозе Морелос, Гваделупа, Нецуалькоётль ва бошқа тўғонларда). Тўғонларнинг асоси чўкиши турли кўрсаткичларда бўлади. Масалан, Кременчуг ГЕС тўғонининг чўкиши 200…610 мм га тенг бўлди ва лойиҳавий чегарасида кузатилган эди. Гваделупада (Мексика) 30 метр баландлигидаги тўкма тошли тўғон 2,1 м чуқурлигига чўккан. Табка (Сирия) 58 м баландлигидаги грунтлик тўғон дарё ўзанида 80 мм ўлчамига фақат чўкди, қиргоққа ёндошган жойларида эса 550 мм ўлчамига чўкди. Ушбу тўғон доломитдан ўзак билан қурилган. Грунтлик гидротехник иншоотлар кўчиришлар кузатилиши натижаларини ишлов бериб ўрганиб чиқадилар. Бунда қурилиш даврида кўчиришлар аниқланган қонуниятларга бўйсинишини қийин эканлигини ҳисобга оладилар. Лекин доимий фойдаланилиши (эксплуатацияси)да иншоотларнинг нормал ишлашида кўчиришлар қонуний хусусиятга эга бўладилар. Иншоотларнинг ҳолатини муайян қонуниятдан четга чиқиши одатда мавжуд ҳолатни синчиклаб ўрганиш зарурлигини ва вақтни ўтказмасдан керакли чоралар кўриниши зарурлигинини кўрсатади. Бир тури кесимларда чўкишлар ўзаро ўхшашликнинг номувофиқлиги қурилиш ишларнинг бажарилиши сифатсизлигини, фильтрациянинг кўпайиб кетишини, музлаган тупроқлар жойлашганлигини, кўчишлар пайдо бўлишини ва бошқа камчиликлар борлигини исботлаб кўрсатади. Чўкишларнинг тақрорланиши кўпайган механик еки кимиёвий суффозиялар пайдо бўлишини иcботлайди. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling