2-мавзу. Daryo gidrouzellar tarkibidagi suv to‘suvchi grunt inshootlarini kuzatish Ko‘z bilan chamalash kuzatuvlar
Download 1.33 Mb.
|
2-маъруза Сув т.г.г.и.
Тупроқлик иншоотларнинг юкланиши
ҳолатини кузатилиши Тупроқлик иншоотларининг мустаҳкамлиги на барқарорлигини баҳоланиши мақсадида уларнинг юкланиши ҳолати кузатилиши олиб борилади. Тўғон танасида ва унинг элементларида юкланишларни аниқлашда асосан икки усул қўлланилади: юкланишларни бевосита ўлчаш усули ва тупроқнинг деформациясини асбоб ускуналар ёрдамида ўлчаб натижасини таранглик ва эластиклик назарияси усули бўйича қайта ҳисоблаш асосида юкланишлар кўрсаткичларига ўтказиш. Деформацияларни экстензометр ёрдамида ўлчаш мумкин. Лекин деформацияларни юкланишларга қайта ҳисоблаб ўтказиш мураккаб ва етарли тўғрилик даражасига эга эмас, шу сабабларга кўра ушбу усул кенг қўлланилмайди. Кенгроқ даражада сиқувчи юкланишларни бевосита ўлчаш усули фойдаланилади. Тўғонлардаги юкланиш ҳолатини баҳолаш учун тупроқдаги юкланишни ва ғоваклардаги босимни билиш зарур [6]. Шу сабабларга асосан ўлчаш жойларида, қоида бўйича, тупроқ динамометрлари ва пьезодинамометрларини биргаликда ўрнатадилар Тупроқ динамометрлари торли, гидравлик, пневматик ва бошқа турларига бўлинади. Гидропроект конструкциясидаги торли тупроқ динамометри конструкцияси бўйича пьезодинамометрдан деярли кам даражада фарқ қилади. У цилиндр шаклидаги коробкадан иборат. Унинг туби тупроқ босимини сезиш қобилиятига эга бўлган мембранадан ясалган. Мембранада ўз ушлагичларда тор бириктирилган. Тор тебраниши тезлиги бошқарувчи пультидан буйруқ асосида электромагнитлик катушка ёрдамида торнинг мувозанатидан чиқарилиши йўли билан аниқланади. Тупроқнинг босими натижасида мембранага босим ортади тор ушлагичлари айириб торнинг қўшимча таранглиги пайдо бўлишига келтиради, натижада тор тебраниши тезлиги ўзгаради. Тупроқнинг юкланишини тор тебраниши тезлигига қараб тарировка эгри чизиқи бўйича аниқлайдилар. Тупроқ динамометрларини гил (лой, балчиқ)лик ва майда заррачаларлик тупроқлар шароитида тўғон танасида; гил (лой, балчиқ)лик экранда ёки ўзак (ядроси)да; тўғоннинг таянчлик призмаларини фильтрацияга қарши элементлари (экран, ядро, диафрагма) билан туташган юзасида, тупроқлик тўғон танасига ёндошган бетон иншоотларининг элементлари юзасида ўрнатадилар. Гиллик тупроқлардан ясалган устки призмалик тош-тупроқлик ва бир жинсли тўғонларда тупроқлик динамометрлар ва пьезодинамометрларни горизонтал кесимларида яруслар билан жойлашадилар. Уларнинг ўрнатилиши ўпирилиши, деформациялари, шикастланишлари ва ҳоказо эҳтимоли бор бўлган жойларида олдиндан белгиланади. Бундан ташқари тўғоннинг ўқи бўйича динамометрларни пьезодинамометрлар билан биргаликда жойлашадилар. Юкланишлар ўлчаш жойида бир пьезодинамометр ҳамда горизонталь, вертикаль ва горизонтга 45о бурчак остида жойлашган ҳолда уч сонидан кам бўлмаган тупроқлик (грунт) динамометрларини ўрнатадилар. Гидропроект конструкциясидаги торли тупроқ динамометри: 1 – коробка, 2 – қопқоқ, 3 - 110 мм узунлигидаги тор, 4 – катушка, 5 – мустаҳкамловчи винт. Пьезодинамометр доимо горизонтал жойлаштирилади. Тўғонларнинг ядросида, экранларида тупроқлик (грунт) динамометрлари бир неча ярусларида (қаватларида) ядро қалинлиги бўйича бир неча нуқтада, учтадан бир гуруҳ (бирлашма)да ўрнатилиши шарт. Фильтрацияга қарши элементлари диафрагмалар шаклида бўлган тўғонларда тупроқ динамометрлари диафрагма ва тўғон танаси орасидаги юкланишини ўлчаши учун хизмат этади. Одатда диафрагманинг икки тарафидан пьезометрлар жойлашуви ёнида учтадан бир гуруҳга боғланган ҳолда динамометрларни ўрнатадилар. Ядроли ва экранли тўғонларда тупроқ динамометрларига ёндошган ҳолда максимал деформацияси бўлиши эҳтимоли бор (масалан, тоғнинг ён бағрига, қияликка, нишобга, тоғ оралиғига яқин бўлган) жойларида деформациялар ўлчовчи асбобларини жойлаштиришади, уларни юкланишлар ва деформациялар кўрсаткичларини биргаликда таҳлил этилиши имконияти бўлиши ҳисобидан бундай йўналтишадилар. Сув ўтказувчи қувурларнинг юзасида тўғон танаси билан ёндошган жойларида тупроқ босимини баҳолаш имкониятини берадиган тупроқ динамометрларини, пьезометрларини ёки пьезодинамометрларини ўрнатадилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling