2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Download 395.28 Kb.
bet1/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-мавзу


2-МАВЗУ. ДАВЛАТ ҚАРЗИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
Асосий саволлар
1. Давлат қарзи тўғрисида
2. Классиклар қарз тўғрисида
3. Кейнс ва “Янги ортодокция”
4. Фискал сиқиб чиқариш
5. Рикардоча эквивалентлик
6. Қарз ва солиққа тортишнинг ўлик юки
7. “Соғлом молия” ва “функционал молия”
8. Қўшимча мулоҳазалар (“постскриптум”)

Давлат қарзи назарияси биринчи навбатда қарзнинг иқтисодий оқибатларини ўрганиш билан шуғулланади. Биз ушбу оқибатларни икки нуқтаи назардан кўриб ўтамиз. Кенг тарқалган нуқтаи назарларга кўра қарз ёмон нарса, иқтисодиётга оғир юк. Бошқа бир қарашларга кўра давлат солиқларни оширадими ёки қарзга пул оладими иқтисодиётга “бари бир”, “иссиқ совуғи” йўқ. Бундай нуқтаи назар рикардоча эквивалентлик деб номланади. Бу нуқтаи назарлар ўртасига асосий чегара қўядиган икки ғоя мавжуд. Биринчи ғоя – қарз юки тўғрисида. Қарз юки унга хизмат кўрсатиш учун давлатга солиқлар тўлаши лозим бўлган кишиларнинг турмуш даражасини пасайтиради. Бировлар давлатга қарз берганлари сабабли бошқа бировлар ўз ҳузур-ҳаловатидан, фаровонлигидан маҳрум бўлади. Иккинчи ғоя – давлат хусусий қарз олувчиларни кредит бозоридан сиқиб чиқаради (қисқалик учун уни фискал сиқиб чиқариш деб атаймиз). Қарз – бу ёмон дейилганда эътибор биринчи навбатда унинг фискал суриб чиқаришига қаратилади. Қарз олиш-бериш иқтисодиёт учун “бари бир“ дейилганда қарз келажак авлодга юк бўлмаслиги ва фискал сиқиб чиқариш юз бермаслиги назарда тутилади. Давлат томонидан олинаётган қарзлар бу давлат харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларини молия бозорларидан қарз олиш йўли билан жалб қилишдаги давлат фаолиятидир. Давлат олаётган қарзлари — давлат номидан қарз олишни амалга ошириш ваколатини олган давлат органларининг қарз мажбуриятлари хужжатлари билан расмийлаштирилади, улар давлатнинг қарздорлик қимматли қоғозлари бўлади ва бозорда эркин айланиши мумкин бўлади. Давлат қарздорликлари иккита вазифани бажаради: давлат ғазнасига пул маблағларини жалб этиш ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришдир. Давлатнинг қарзларни олиши жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинадиган заём ва кредитларни олишдан иборат бўлиб, улар бўйича қарз олувчи ёки бошқа қарз олганларнинг қарзларни қайтариш бўйича кафолатчи сифатида ҳукуматнинг қарз мажбуриятлари вужудга келади.


Америкалик иқтисодчи олим, Дидвуд Гайгернинг фикрича, «қарз ҳисобига тақчилликни молиялаштириш иқтисодиётга қуйидагича таъсир кўрсатади: пул массасини қисқартиради ва фоиз ставкаси даражасини кўтаради, шунга боғлиқ ҳолда бир томондан хусусий инвестициялар даражасини пасайишини келтириб чиқаради(сиқиб чиқариш омили), ташқи савдо балансини ёмонлаштиради, бошқа томондан инфляция босимини пасайтиради, миллий валюта курсини кўтаради, сақлаб қўйилган маблағларни ишлатади».
Жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари олдида вужудга келган ҳукуматнинг қарзий мажбуриятларига давлат қарзи дейилади. Жойлаштирилиш жойига қараб давлат қарзлари иккига бўлинади:
1. Давлат ички қарзлари.
2. Давлат ташқи қарзлари.

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling