2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Кейнс ва “янги ортодокция” (“янги собитқадамлар”)


Download 395.28 Kb.
bet5/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-мавзу

3.Кейнс ва “янги ортодокция” (“янги собитқадамлар”)
Леруа-Боле тадқиқотларининг асосий натижалари 1-Жаҳон урушига қадар кенг эътирофга сазовор бўлди. Аммо классик назария бари бир узил-кесил интеллектуал ғалабага эриша олмади. Олимлар ва публицистлар ҳамон Адамс, Бастебл ва Леруа-Болелар томонидан муваффақият билан фош қилинган ғояларга “маҳлиё”ликни давом эттирар эдилар. 1930-йиллардаги Буюк депрессия ва иқтисодиёт фанида юз берган “кейнсча революция”нинг натижаларидан бири – бу ғояларнинг “қайта уйғониши” бўлди. Бу ғоялар янги ҳаётда яна жонланди ва улар узоқ вақт биринчи марта “ҳурматга сазовор” бўлиб қолди.
Классик қарз назарияси икки марта юз берган Жаҳон уруши ва Буюк депрессия натижасида қулаган иқтисодий тизимнинг бир қисми эди. Уни қулатишга Кейнс ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Олтин стандарт демократик йўл билан сайланган ҳукуматни қарз юкини энгиллаштириш мақсадларида пул босиш станогидан ўзи билганича фойдаланишини ман этиш билан интизомга солди. Олтин стандарт инқирозидан кейин 1930-йилларнинг биринчи ярмида буйруқбозлик бюджет сиёсати фақат викторианча ахлоқ қаршилигига дуч келди (уй хўжаликларининг оқилона хулқи принципини умумлаштириш). Кейнс бу нимжон тўсиқни ҳам олиб ташлашга ҳаракат қилди.
1936 йилда унинг “Бандлик,фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (“Тҳе Генерал Тҳеорй оф Эмплоймент, Интерест анд Моней”) асари (бундан кейин “Умумий назария”) босилиб чиқди. Бу китоб классик моделни эр билан яксон қилди:
- Сей қонуни бекор қилинади; иқтисодиётни таклиф эмас, талаб ҳаракатга келтиради.
- Ишсизлик (мажбурликдан, иложсизликдан) – истисно эмас, балки қоида.
- Ишсизлик устидан ғалабага эришиш учун давлат талабни қўллаб-қувватлаши керак.
- Қандай қилиб қўллаб-қувватлаш лозим? Ижтимоий (жамоат) ишларини молиялаштириш ва бюджетнинг мувозанатланганлиги қоидасини четга суриб “ижтимоийлаштирилган” инвестицияларни рағбатлантириш орқали.
- Тақчилликка бардош керак, аммо уни кўз-кўз қилишга ўрин йўқ7.
“Умумий назария”да қарз назарияси йўқ. Бу асар ҳатто бюджет сиёсати тўғрисида ҳам эмас. Асарда бюджет сиёсати иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг воситаси сифатида ҳам тилга олинмайди. Қарз муаммосига кейнсча қарашларнинг шаклланиши биринчи навбатда Абба Лернер номи билан боғлиқ. Кейнснинг сафдоши Лернер ажойиб назариётчи, публицист ва педагог бўлган ва ўз даврида “кейнсчиликнинг буюк мантиқчиси” номи билан шуҳрат қозонган.
Кейнсдан кейин иқтисодчи касбида “янги ортодокция” ҳукмронлик қилди. “Мен бу атамани олимлар ўртасидаги деярли тўла якдилликни ифодалаш учун қўллаганман, – деб ёзган эди Жеймс Бюкенен, – “янги” сўзи “ортодокция”ни бошқа кўринишга келтиради, аммо ғояларнинг ўзини “янги” ёки замонавий деб ўйламаслик лозим. “Янги иқтисодчилар” пайдо бўлишидан анча илгари ҳозир ҳукмрон бўлган қарз назарияси тўғрисида аниқ-равшан фикрлар билдирилган”.
Лернернинг ғоявий раҳбарлигида “янги ортодокция” уч асосий масалада қарз оқибатлари тўғрисида илгариги классик тасаввурларни остин-устун қилиб ташлади.
Қарз тўғрисида уч саволга “янги иқтисодчилар” берган жавобларни батафсилроқ кўриб ўтамиз. Қарзнинг пайдо бўлиши келажак авлодлар учун қарз юкининг пайдо бўлишини билдирадими? Қарзнинг вужудга келиши вақтга кўра қарзга олинган харид қобилияти ҳисобига ресурсларни фойдали ишлатиш даври билан мос тушади, яъни бу қарз хусусий фойдаланишдан қандай ресурсларга олинганлиги даражасига боғлиқ, жами бой берилган наф, фойда ҳозир қарз олинган вақтда яшаб турганлар зиммасига тушади. Қарзлар ҳам ҳозир яшаётганлар учун бой берилган фойдани юзага келтирадиган солиқлардан фарқ қилмайди.



Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling