2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


-жадвал. Давлат қарзи тўғрисидаги асосий масалаларда “янги иқтисодчилар” билан классиклар ўртасидаги ихтилофлар


Download 395.28 Kb.
bet6/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-мавзу

2-жадвал.
Давлат қарзи тўғрисидаги асосий масалаларда “янги иқтисодчилар” билан классиклар ўртасидаги ихтилофлар

Саволлар



Классикларнинг жавоблари



Янги иқтисодчилар”нинг жавоблари

Қарзнинг пайдо бўлиши келажак авлодлар учун қарз юки пайдо бўлишини билдирадими?

Ҳа, қарз пайдо бўлиши билан қарз юки келажак авлодлар зиммасига ўтади.

Қарзнинг пайдо бўлиши қарз юкини келажак авлодга бирон-бир тарзда ўтказишни назарда тутмайди.

Давлат қарзи билан хусусий қарз ўртасида ўхшашлик борми?



Ҳа, аммо хусусий қарз “маъқулроқ”, чунки хусусий харажатлар давлат харажатларига қараганда унумлироқ фойдаланилади.

Барча муҳим жиҳатлардан хусусий қарзга ўхшатиш хатодир.



Ички ва ташқи қарз ўртасида фарқ борми?



Йўқ, уларнинг ҳар иккаласи ҳам миллий бойликни қисқартиради.

Аниқ ва муҳим фарқлари бор.



Агар биз келажак авлодлар тўғрисида қайғурадиган бўлсак, қарз олишнинг икки юришли операция эканлигини эслашимизга тўғри келади. Ресурслар ҳозир хусусий сектордан олиб қўйилади, сўнгра у ёққа қайтарилади. Солиқлар эса бир юришли – ҳозир ва тўғри давлат ҳазинасига (ғазнасига). Ҳозирги қарзлардан келажак авлодларга даъволар ва давлат олдидаги мажбуриятлар қолади. Келажак авлодлар, қарзга хизмат кўрсатиш мумкин бўлиши учун, солиқлар тўлаши лозим, давлат эса уларга фоизлар ва қарзни узиш суммасини тўлаши лозим. Давлат бир турфа фуқаролардан солиқларни йиғиб, сўнгра уни бошқа турфа фуқароларга беради. Даъво-талаблар мажбуриятларга тенг бўлгани сабабли (жуда бўлмаганда ички қарзлар ҳолатида) кейинги авлодлар учун соф солиқ юки пайдо бўлмайди. Ахир ички қарз “ўзимиздан ўзимиз қарздор”лигимизни англатади-ку. Келажак авлодлар иқтисодиётда ихтилофсиз, руҳий зарбаларсиз ва тангликларсиз, ҳеч қандай реал жабр кўрмайдилар. Қарз олиш моҳиятига кўра солиқларнинг бир шакли ва кўп ҳолларда идеал шакл. “Миллий қарз авлодлар учун юк бўлмайди, – деб ёзган эди Лернер, – Агар авлодлар қарзни тўлашлари лозим бўлса, уни олувчилар ҳам тўловлар пайтида яшаб турган худди шу авлодлар бўлади”9.


Давлат қарзи билан хусусий, индивидуал қарзлар ўртасида ўхшашлик борми? Агар давлат молиясини хусусия молия билан баравар қўядиган бўлсак, бундай ўхшашлик юзага келиши мумкин: ҳар қандай индивид қарзини қайтариш учун ўзининг келажак истеъмолини қисқартириши лозим бўлгани каби давлат дефицит молиялаштириш даврида йиғилиб қолган ўз қарзларини узишга қурби этиши учун келажак авлод ҳам пасайган турмуш даражасига чидаши лозим.
Аммо давлат молияси шахсий молияга, айниқса ички қарз масаласида умуман ўхшамайди. Хусусий қарз олувчи учун фоизлар реал юк, чунки унинг жамғармаси ва/ёки истеъмоли қисқаради, қарзга олинган харид қобилияти кредиторга қайтарилиши лозим. Бу маънода хусусий қарз давлатнинг ташқи қарзига ўхшайди. Аммо, агар давлат қарзи ички бўлса, унда кредиторлар солиқ тўловчилар каби шу мамлакат фуқаролари, шу мамлакатда истиқомат қиладилар. Шу сабабли ҳеч қандай реал даромад соф ҳолда мамлакатдан чиқиб кетмайди. Хусусий қарз олувчи ўзи кутган даромадни онгли ҳолда “гаровлайди”, ўз харажатлари бўйича тўловлар юкини кейинга суриб, ўзига қарашли пул оқимининг муддат тузилмасини ўзгартиради. Сўнгра у қарз пулга молияланадиган харажатларни ўйлаб қилади, банкрот бўлмаслиги учун, эҳтиёткорликни унутмайди.
Аммо бундай мулоҳазаларнинг давлатнинг ички қарзларига алоқаси йўқ. Бюджет маблағлари ҳисобига пули тўланган жами ресурслар дастлаб ички иқтисодиётдан келади (олинади) ва кейинчалик эмас, ҳозир ишлатилади, бошланғич реал юкни келажакка суришнинг иложи йўқ. Ижтимоий пул оқимининг вақтга боғлиқ шакли-тамойили ўзгармайди. Шу сабабли давлатдан хусусий қарз олувчи каби ўз харажатларида эҳтиёткор бўлишни кутишнинг фойдаси йўқ. Ички қарзнинг қанчалик катта бўлишига қарамай, давлатнинг банкротликка учраши эҳтимоли нолга яқин.
Қарзнинг миқдори аҳамиятга эга эмас, чунки қарз – бу даъво (талаб) ва мажбуриятлар бирлигидир. Кредиторлар даромад ва давлат активларига талабгорлик қиладилар, давлат эса уларга фоизлар тўлаш ҳамда қарз суммасини қайтариш (узиш) мажбуриятини олади. Кредиторлар солиқ тўловчилар билан бир мамлакатда яшар эканлар, уларнинг даъвогорлиги миқдор жиҳатидан қарзга хизмат кўрсатиш ва уни узиш учун давлат ундирадиган солиқларга тенг бўлиши лозим. Хусусий шахсларнинг қарзлари – бу фақат мажбуриятлар, холос. Уларнинг даромадига ва активларига умидворлар эса бошқа мамлакатларда яшайдилар.
Ички қарз билан ташқи қарз ўртасида фарқлар борми? Ташқи қарз масаласида классикларнинг қарашлари деярли бутунлай тўғри. Қарз юки келажакка сурилади, чунки резидентлар қарз пайдо бўладиган пайтда соф ҳолда ҳеч нарса йўқотмайдилар. Миллий даромаддан норезидентларга тўланадиган фоизлар юк ҳисобланади. Келажак авлодга бу тўловларнинг эквиваленти насиб этмайди. Қарзни қайтариш суммаси ҳам норезидентларга тегади. Демак, шу суммага тенг мамлакат ресурслари чет мамлакатга чиқиб кетади. Хусусий қарз билан ўхшашлиги тўғри. Давлатнинг ташқи қарзи фискал масъулиятсизликка ишора бўлиши мумкин. Шу сабабли мувозанатланган бюджет қоидасини бюджет харажатлари солиқлар ва ички қарз суммасига тенг бўлиши лозим деган қоида билан алмаштириш лозим.
Бюкенен баёнида “янги ортодокция” – кейнсчилик қарз назарияси ана шундай. Бу назарияда кўпроқ Лернер қарашлари ўз ифодасини топган. Бюкенен Лернернинг “Тҳе Бурден оф тҳе Натионал Дебт” (“Миллий қарз юки”) асарини “янги ортодокция”нинг стандарт модели деб атайди ва ўзининг “Публиc Принcиплес оф Публиc Дебт. А Дефенcэ анд Рестатемент” (“Ижтимоий принциплар ва жамият қарзи. Ҳимоя ва такрорлар”) китобида “янги иқтисодчилар”га қарши чиқди. “Ушбу китобда мен жамият қарзи ҳақидаги вульгар (классик) контсепция ўз асосига кўра чин ва умуман мақбул ягона контсепция эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ҳозирги даврда кўпчилик иқтисодчилар томонидан қабул қилинган жамият қарзи назарияси янглишувдир”.
Бюкенен гапни “янги иқтисодчилар”ни, биринчи навбатда америкалик ҳамкасбларини интеллектуал илдизларни унутганликда айблашдан бошлайди. Масалан, классиклар хусусий қарзлар масаласида “нотўғри ўхшатиш”га бефарқ қарамаганлар, улар бу ёндашувни ўрганиб ва батафсил таҳлилдан кейин уни рад этганлар. Рикардо қарз юкини қандай талқин этган эди? Дастлабки юк ҳозирги авлод зиммасига тушади ва давлат томонидан жалб этилган ресурслардан фойдаланилган пайтдан бошлаб юзага келади11. Фоиз тўловлари бу шунчаки ватандошларнинг бири иккинчисига берадиган пул ўтказмалари холос. “Умуман олганда, ҳозир ортодоксалча деб номланган далил-исботлар ХИХ аср бошларида ижод қилган кўпчилик муаллифлар томонидан тўлиқ ва аниқ эътироф этилган. Уни кимлардир қабул қилди, кимлардир рад этди”.
Сўнгра Бюкенен “янги иқтисодчилар”нинг уч масалага жавобларини таҳлил қилади, классиклар изидан бориб бандлик – тўлиқ, қарзга олинган маблағлар инфляцияни юмшатиш ёки кучайтириши учун эмас, балки реал мақсадлар йўлида ишлатилиши, бюджет харажатлари кам бўлгани сабабли фоиз даражасига ва бошқа нархларга таъсир кўрсатмаслиги, давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш учун маблағлар хусусий капитал жамғармасидан олиниши мумкин деб ҳисоблайди. Бюкенен уч масала бўйича “янги иқтисодчилар” билан тамоман келишмайди ва “янги ортодокция”нинг ғоят хато эканлигини баён этади. “Янги иқтисодчилар”нинг жавобларига у шундай муносабат билдиради:
- “Ягона маънода қарзнинг дастлабки реал юки келажак авлод зиммасига тушиши лозим, шу маънода бу контсепция муҳим аҳамият касб этади...”.
- Қарз юкини келажак авлод зиммасига ўтишини рад этадиган рикардоча эквивалентлик “унинг ўз таълимоти доираси”дагина тўғридир, лекин унинг фараз-тахминлари “хаддан ташқари чекланган”.
- “Давлат қарзи ва хусусий қарз ўртасида ўхшашлик сақланиб қолади”.
- “Ҳақиқатнинг мағзи шундаки, барча асосий жиҳатлар бўйича олганда ички қарз ва ташқи қарз бир хил”.
Бюкенен давлат қарзи ва хусусий қарзнинг ўзаро муносабати тўғрисидаги масалада “янги иқтисодчилар”нинг хатоларини методологик хато деб ҳисоблаган. Улар муқобил вазиятларни тадқиқ этмадилар, яъни бошқа ҳамма шартлар ўзгармас бўлганда қарз бўлган ҳолат билан қарз олинмаган ҳолатни қиёсладилар, холос. Шу сабабли фоиз харажатлари ички трансферт сифатида талқин қилинган. Натижада тўланган солиқларни мувозанатлайдиган миқдор қарз маблағлар ҳисобига молиялаштирилган давлат инвестицияларидан келган реал даромад эмас, балки кредиторлар олган фоизлар бўлиб чиқади. Бундай ёндашувда давлат қарзи хусусий қарзнинг аналоги (ўхшаши) бўлмай қолади. Ахир хусусий қарз бўйича фоизлар тўлаш – ички трансферт эмас (ўнг қўл чап қўлга тўлайди), балки пулни қарздордан алоҳида бўлган шахсга бериш.
Давлат қарзи ва хусусий қарз муносабати тўғрисидаги масалага тўғри жавоб иккала ҳолда ҳам қарз олиш, бошқа ҳар қандай бозор келишувларига ўхшаб, ўзаро манфаатли битишув эканлигини эътироф этишдан бошланади. Қарз олувчи қарз олинган пайтдан ресурслар устидан назоратни қўлга киритади, кредитор эса бу назоратни келажакда олади. Фоизларни – пулдан фойдаланганлик учун тўлов деб ҳисоблайдилар. Пулдан фойдаланганлик учун ҳозир тўланадиган ҳақиқий тўлов келажакда берилиши лозим бўлган пуллардир. Унда фоизлар – фоиз ставкасида конвертирланган (айлантириб ҳисобланган) икки пул суммаси ўртасидаги фарқ бўлиб чиқади. Бошқача айтганда, фоизлар тўлови икки капитал суммани уларнинг жорий қийматларига (қиёсланадиган катталикларга) келтириш учун зарур, чунки ресурслар реал даромад ишлаб чиқариш учун вақтнинг турли даврларида ишлатилиши мумкин.
Бюкененнинг бундай ҳужумкорона қарашлари илмий муҳитда ўзига хос акс садо берди. Унинг кўпгина тарафдорлари пайдо бўлди, аммо шунга қарамай, “ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас” деганларидек, унинг овози “ҳеч ким қулоқ солмаган гап”ни эслатар эди. “Моҳият эътибори билан бу фикрлар қарзнинг сохта кейнсчилик таҳлили узоқ муддатга дафн этган ва Бюкенен томонидан қайта кашф этилган, аммо ўжар иқтисодчи касби ҳазм қила олмаган классик талқини эди”13 деб ёзади Чарлз Роули.
Бюкененнинг “умумий қарз назарияси” муаллифлигига даъвогарлигини қўллаб-қувватлаганлар кўпчиликни ташкил этмади. Аммо шунга қарамай Бюкененнинг китоби қарзни классик назарий марраларда туриб тадқиқ этган энг яхши асар бўлиб қолди.

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling