2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


-расм. Чапдан ўнгга қараб: Адам Смит, Давид Рикардо, Жон Мейнард Кейнс, Абба Лернер, Жеймс Бюкенен ва Роберт Барро


Download 395.28 Kb.
bet15/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мавзу

4-расм. Чапдан ўнгга қараб: Адам Смит, Давид Рикардо, Жон Мейнард Кейнс, Абба Лернер, Жеймс Бюкенен ва Роберт Барро

Бюджет сиёсатига қизиқиши сўнган “академиклар” (ва макроиқтисодчилар) узоқ йиллар давомида пул сиёсати ва марказий банки ҳамда унинг фоиз ставкалари билан машғул бўлдилар. Улар самарали барқарорликка бўлган умидларни пул сиёсати билан боғлашга ҳаракат қилдилар. Монетаризм даврида инфляцияни дефицит билан боғлайдиган фискал нархлари назарияси шаклланди. Марказий банк қарзи кўпайиб кетган давлатнинг тазйиқи билан қарзга олинган маблағларни пул эмиссияси йўли билан арзонлаштириши мумкин (қисман қарзни узиши мумкин). Агар Марказий банк пул босиш станогини худди шу мақсадда ишга тушириб юборадиган бўлса, Томас Саржент ва Нил Уоллес 1981 йилда эълон қилинган илмий ишларида кўрсатиб ўтганларидек, инфляция фискал ҳодисаси бўлиб қолади (Фридман уни қатъий пул ҳодисаси деб ҳисоблаган). Агар давлат катта қарзлардан, марказий банк эса хаддан ортиқ пул эмиссиясидан воз кечса, инфляция тезда пасаяди26.


Саржент ва Уоллесдан кейин давлатнинг хусусий сектор устидан фискал ҳукмронлиги ва турғун дефицитли молиялаштириш мавжуд мамлакатларда пул босиш станоги эртами-кечми инфляцияни юзага келтиради деб қаралади. Гарчи кейинги тадқиқотларда инфляцияни кучайтирадиган бошқа механизмлар ҳам аниқланган бўлса-да, дефицит кўпгина назарий қарашлар марказида қолиб келмоқда. Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари тўғрисидаги адабиётларда “фискал нархлар” назарияси анча машҳур. Бу мамлакатларда солиқлар йиғилувчанлигининг пастлиги, сиёсий беқарорлик ва ташқи кредитларга чиқишнинг қийинлиги сенораж харажатларини пасайтиради, бу эса уларнинг инфляцион солиқларга қарамлигини кучайтиради ва иқтисодий барқарорликка ғов бўлади.
Фискал назариясига кўра, нархлар даражаси давлатнинг бюджет чекловлари билан белгиланади:
Нархлар даражаси=Номинал қарз / Реал профицитнинг (1.11) жорий қиймати
Номинал қарз маълум бўлгани учун нархлар даражаси шундай ўзгариши керакки, реал қарз (ўзгармас нархларда) келажакдаги реал профитситнинг жорий қийматига тенглашсин:
Номинал қарз / Нархлар даражаси=Реал профицитнинг (1.12) жорий қиймати,
бу ерда Номинал қарз / Нархлар даражаси – инфляция чегирилган қарз. Келажакдаги реал профитситнинг ўзгармас жорий қийматларида қарзнинг ўсиши нархлар даражасининг ўсишини келтириб чиқариши керак, шунда давлатнинг фискал барқарорлиги сақланиб қолади. Аксинча, нархлар даражаси ўзгармаслиги, номинал қарз эса ўсиши учун давлат келажакдаги реал профицитнинг жорий қийматини ошириши, ўстириши лозим.


Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling