2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Кузатиладиган даромад=Доимий даромад+Ўзгарувчан даромад (1.8)


Download 395.28 Kb.
bet10/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мавзу

Кузатиладиган даромад=Доимий даромад+Ўзгарувчан даромад (1.8)
Кутиладиган ўзгарувчан даромад нолга тенг, чунки унинг вақтинчалик пасайиши вақтинчалик кўтарилиши билан мувозанатланади ва пировардида кузатиладиган даромад доимий даромадга тенглашади. Унда истеъмол харажатлари доимий даромадга тўғри мутаносибликка эга бўлади:
Истеъмол харажатлари = к · Доимий даромад, (1.9)
бу ерда k – истеъмолга ўртача мойилликни ва истеъмолга меъёрий мойилликни ифодалайдиган константа.
Доимий даромад иш ҳақининг солиқлар тўланганидан кейинги жорий қиймати ҳисобланади. Солиқларнинг камайишини дефицит орқали молиялаштириш солиқ юкининг жорий қийматини эмас, балки унинг вақт бўйича тақсимотини ўзгартиради, доимий даромад ва истеъмолни ўзгартирмайди. Айтайлик, давлат солиқларни 1000 сўмга камайтирди ва харажатларни камайтирмаслик мақсадида йиллик 10% билан 1000 сўм қарз олди. Энди солиқ тўловчилар солиқлар пасаймасдан олдинги даврга нисбатан 1000 сўм кўп пулга эга бўладилар, давлат эса қарздан қутилишга қадар ҳар йили фоиз кўринишида 100 сўм тўлаши (0,1·1000 сўм) лозим.
Қарз даромаддорлиги 10 фоиз бўлганда 100 сўм йиллик қўшимча солиқларнинг жорий қиймати 1000 сўмга, яъни солиқларнинг пасайишидан тежашнинг жорий қийматига тенг бўлади. Солиқ тўловчилар 1000 сўм қўшимча солиқ мажбуриятлари ўрнига 1000 сўмга давлат қимматли қоғозларини сотиб оладилар. Аслини олганда давлат уларга бугун 1000 сўм бериб, ўрнига келажакда 1000 сўмлик солиқ мажбуриятларига юклайди, уларни ссуда олишга мажбур этади. Тадбиркор ва эҳтиёткор солиқ тўловчилар давлатнинг бу тарзда ўз истеъмолларга аралашувига йўл қўймайди. Улар солиқлар пасайишидан олинган тежамни жамғариб борадилар. 10 фоизли ставкада шу минг сўм пул уларга 100 сўм келтиради, бу эса солиқ юкига ҳар йили қўшилиб борадиган суммага тенгдир. Агар давлат қарзни тўлаш учун бу қўшимчани йиғиб олиш ҳаракатига тушса, унда солиқ тўловчилар истеъмолни қисқартирмай, жамғармани бериб қўя қоладилар. Натижада давлат беҳуда ҳаракат қилган бўлиб чиқади. Унинг ифодаси чизма (3-расм)да берилган. Дефицит пулга бўлган талабни Д дан Д+З га кўтаради, аммо худди шу миқдорга – С дан С1 га қадар жамғарма ҳам ўсади. Фоиз даражаси ўзгармайди, хусусий қарзлар ва хусусий инвестициялар ҳам ўзгармайди. Эслатиб ўтамиз: стандарт нуқтаи назардан, дефицит фоиз даражаси ўсишини ва хусусий инвестицияларнинг пасайишини келтириб чиқаради.



Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling