2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Download 395.28 Kb.
bet11/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мавзу

3-расм. Рикардоча эквивалентлик

Ҳеч ким рикардоча эквивалентлик бўйича Роберт Барро каби изланиш олиб бормаган. У “Journal of Political Economy” (1974, №6, pp. 1095–1117) журналида эълон қилинган “Are Government Bonds Net Wealth?” мақоласида Рикардонинг далилларини аниқ ва равшан ифодалаб бериш билан бирга, кейинчалик билдирилган жуда кўп фикрларни бошқалардан олдин баён этди, рикардоча эквивалентликка риоя қилинмаслиги сабабларини ўрганди. Барро рикардоча эквивалентликни давлатнинг бюджет чекловлари ва хусусий истеъмолчиларнинг ўзини тутиши детерминантлари таҳлилида мантиқий босқичлар тарзида талқин этади.


Бюджет чекловлари солиқлар пасайишини ҳозир қарзлар ёрдамида молиялаштириш келажакда солиқларнинг кўпайишини назарда тутади. Айтайлик, давлат солиқларни 1000 сўмга камайтирди ва харажатларни ўзгартирмаслик учун йиллик 10 фоиз билан бир йилга 1000 сўм қарз пул олди. Кейинги йилда кредиторларга 1100 сўм қайтариш учун давлат кейинги йили 1100 сўмлик солиқ йиғиши керак. Солиқларнинг пасайишидан олинган тежам (истеъмолчиларнинг қўшимча даромади)нинг жорий қиймати 1000 сўмга тенг ва кейинги йилдаги солиқларнинг жорий қиймати (истеъмолчилар кўрадиган қўшимча зарар) 1000 сўмга тенг [1100 сўм/(1+0,1)]. Бу иккала жорий қийматни қўшсак, нол (0) натижа оламиз. Солиқлар пасайтирилмаган ҳолда ҳам нол олинади. Қарзлар билан молиялаштирилган дефицит солиқларнинг вақт бўйича тақсимотини ўзгартирди (бу йил камроқ, кейинги йили кўпроқ), аммо солиқларнинг жорий қиймати ўзгармади.
Сўнгра Барро хусусий истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари, ўзини тутишини белгилайдиган омилларни таҳлил қилди. Истеъмолчилар куни этганда ўладиган оддий бандалар, қарзи бўлган давлат эса боқий яшайди. Ресурслар қарзга хизмат кўрсатиш учун талаб этиладиган солиқларни тўлашга мажбур бўладиган авлодга насиб этиши учун вақтда қай таҳлитда тақсимланиши лозимлигини изоҳлаш керак эди. Рикардоча эквивалентликни таҳлил қилиш жараёнида авлодлараро альтруизм (ўзгаларга ғамхўрлик) – келажак авлодларнинг солиқ мажбуриятларини ва уларни бажариш учун ресурсларни вақт (замон) бўйича боғлайдиган механизм “ихтиро” қилинди. Ресурслар – бу аждодлар авлодларга меросга қолдирадиган мол-мулк (пул, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва б.). Авлодлараро трансфертлар яшаб турган авлодни келажак авлодлар билан боғлайдиган “оператив занжир”ни ҳосил қилади ва ўлим ҳақ бўлган истеъмолчиларни ягона ўлмас оила аъзоларига айлантиради.
Барро фикрига кўра, узоқни кўрадиган зийрак фуқаролар ўз истеъмолини бутун умри учун режалаштирибгина қолмай, балки бу ишни тугал шаклланиб бўлган авлодлараро альтруистлар каби бажарадилар. Улар ўз фаровонлиги ҳақида ҳам, авлодлар фаровонлиги ҳақида ҳам баббаравар қайғурадилар, улар ўз ресурсларини солиқлар тўланганидан кейин ҳам ва авлодлар ресурсларини ҳам солиқлар тўланганидан кейин тўлиқ ҳисобга оладилар. Унда “оталар”дан “болалар” ҳисобига кенгайтирилган истеъмолни кутиш нотабиийдир. Ҳаммасини муайян ёшини яшаб дунёдан ўтадиган якка истеъмолчи эмас, балки чексиз яшайдиган оила ҳал қилади.
Оиланинг яшаб турган аъзоси ўз даромади билан бир қаторда оиланинг келажакдаги аъзолари даромадларини ҳам ҳисобга олган ҳолда қанча истеъмол этишни чамалайди. Шу йўл билан рикардоча эквивалентлик сақланиб туради: солиқлар пасайишини қарзлар билан молиялаштириш алоҳида истеъмолчининг даромадини унинг умри мобайнида ошириши мумкин, лекин бунда оиланинг доимий даромади ўзгармай қолади. Солиқлар пасайишидан даромадга қўшимчани “эб қўйиш” ўрнига оила аъзоси уни жамғаради ва авлодларга мерос кўринишида беради, авлодлар ҳозир юзага келадиган қарзга хизмат кўрсатиши учун талаб этиладиган келажак солиғини шу меросдан тўлайдилар.
Барро ўз тадқиқотларида қуйидаги натижаларга келди. Давлат ўз харажатларини солиқлар ва/ёки давлат қимматли қоғозлари билан молиялаштириши мумкин. Харажатлар ўзгармас бўлганда бугун солиқларни пасайтириш келажакда солиқларнинг ўсишини билдиради. Рикардочилар сулоласи ўзларининг келажак аъзоларига давлат қимматлик қоғозлари эгаларининг даъволарини қондириш учун зарур бўлган солиқларни тўлашдан кўриладиган зарарни тўлиқ қоплаб берадилар. Солиқлар ва қарзлар ўртасидаги танлов сулоланинг соф қийматига таъсир кўрсатмагани сабабли хусусий истеъмол давлат қимматли қоғозлари эмиссиясига беэътибор қарайди. Демак, хусусий жамғариш давлат жамғармаларининг қисқаришини тўлиқ қоплаган ҳолда кўпайиб боради ва ички инвестициялар ўзгармайди:

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling