2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида
Download 395.28 Kb.
|
2-мавзу
2.Классиклар қарз тўғрисида
Масгрейв кенг қамровли, аммо жуда соддалаштирилган “ижтимоий уй хўжаликлари” манзарасини яратиш йўлида бюджет сиёсати зиммасига уч вазифа (функция)ни юклайди – ресурсларни тақсимлаш, даромадларни қайта тақсимлаш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш. У таклиф этган бюджет сиёсати масалалари билан фаразий Фискал ишлари вазирлиги (ФИВ) шуғулланади, қўйилган уч вазифага мувофиқ бу вазирликда уч бўлим – ресурслар тақсимоти бўлими (РТБ), даромадларни қайта тақсимлаш бўлими (ДҚБ) ва иқтисодиётни барқарорлаштириш бўлими (ИББ) ишлайди. РТБ бозор томонидан жамиятга керакли маҳсулотни этказиб бериш рад этилган вазиятлар билан шуғулланади. РТБ солиқлар воситасида ресурсларни хусусий фойдаланишдан қайтариб олиб, уларни давлат фойдаланишига ўтказади. Давлат эса бозор этказиб беришни истамаган ўша маҳсулот билан жамиятни таъминлайди. Тўлиқ бандлик шароитларида РТБ хусусий фойдаланишдан қайтариб олган ресурслар ҳажми давлат фойдаланшига берилган ресурслар ҳажмига тенг бўлиши лозим. Агар Масгрейв каби фараз қиладиган бўлсак, РТБ солиқларни истеъмолга (инвестицияларга эмас) сарфлайдиган ҳолларда, “қарз ҳисобига молиялаштириш тўғрисидаги масала ўз-ўзидан барҳам топади”3. РТБ бюджети ҳамиша мувозанатланган, яъни солиқлар харажатларга тенг. Фискал ишлар вазирлиги Ресурслар тақсимоти Даромадларни қайта тақсимлаш Иқтисодиётни барқарорлаштириш Функциялар Солиқлар = харажатлар Солиқлар = трансфертлар Солиқлар = (трансфертлар) ≠0 Суббюджетлар Солиқлар + (трансфертлар)+харажатлар ≠ 0 Бюджет Download 395.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling