- Прокариот ҳужайранинг тузилиши
Эукариот ҳужайранинг тузилиши - Эукариот ҳужайранинг тузилиши
Вирусларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши - Вирусларнинг тузилиши, кўпайиши ва тарқалиши
- Вирус сўзи лотинча бўлиб, “заҳар” маъносини беради. Вируслар ниҳоятда майда бўлиб, нонометрлар (нм) билан ўлчанади ва уларнинг ўлчами 15 дан 400 нм гача бўлади.
- 1886 йилда голландиялик олим А.Майер (Adolph Mayer) мозаика билан зарарланган тамаки баргидан олинган шира соғлом ўсимликка киритилганда унда ҳам мозаика ривожланишини аниқлади. Касал ўсимликда ва ундан олинган ширада замбуруғлар мавжуд бўлмагани сабабли, А.Майер касалликни бактерия қўзғатади, деб хулоса қилди.
- Вирусларни биринчи бўлиб, рус олими Д.И.Ивановский 1892 йилда тамакида кузатган. Бу тамакининг мозаика касаллигини қўзғатувчи вирус эди.
- У тамакининг мозаика касаллигини микроскопда кўринмас жуда майда бўлган номаълум микроорганизмлар қўзғатишини таъкидлаб ўтган. Лекин бу касалликни атрофлича ўрганиб, уни матбуотда эълон қилган Голландиялик олим М.Бейерник (1898) бўлиб ҳисобланади.
Бу олимлардан кейин вирусология соҳасида катта кашфиёт қилган америкалик олим У.Стенли (1935) биринчи бўлиб касал ўсимликдан кристалл ҳолатда ажратиб олинган вирусларни химиявий таркибини ўрганди. - Бу олимлардан кейин вирусология соҳасида катта кашфиёт қилган америкалик олим У.Стенли (1935) биринчи бўлиб касал ўсимликдан кристалл ҳолатда ажратиб олинган вирусларни химиявий таркибини ўрганди.
- Вируслар бошқа микроорганизмлардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
- 1. Бактериологик фильтрлардан ўтади
- 2. Ҳужайра тузилишига эга эмас
- 3. Ўсиш хусусияти йўқ
- 4. Нуклеин кислоталарни фақат биттаси ДНК ёки РНК дан иборат
- 5. Сунъий озиқа моддаларда ўсмайди ва фақат хўжайин организмда ҳаёт фаолиятини сақлайди
Вируслар морфологик жиҳатдан тўрт гуруҳга бўлинади: таёқчасимон, ипсимон, шарсимон (юмалоқ) ва кубсимон (бацилласимон) вируслар, улар мембранага ўралган бўлади. Баъзи вируслар эса кристалл шаклдаги оқсил эканлиги аниқланган. Вируслар оқсил қобиғи нуклеин кислотасидан иборат бўлади. Ўсимликларда касаллик қўзғатувчи вируслар таркибида РНК бўлса, ДНК эса айрим ҳайвон ва бошқа организмларда касаллик қўзғатувчи вируслар таркибида бўлади. - Вируслар морфологик жиҳатдан тўрт гуруҳга бўлинади: таёқчасимон, ипсимон, шарсимон (юмалоқ) ва кубсимон (бацилласимон) вируслар, улар мембранага ўралган бўлади. Баъзи вируслар эса кристалл шаклдаги оқсил эканлиги аниқланган. Вируслар оқсил қобиғи нуклеин кислотасидан иборат бўлади. Ўсимликларда касаллик қўзғатувчи вируслар таркибида РНК бўлса, ДНК эса айрим ҳайвон ва бошқа организмларда касаллик қўзғатувчи вируслар таркибида бўлади.
- Бактерияларда яшовчи вируслар, яъни бактериофаглар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар бактерияларнинг ҳужайраларни эритиш – лизис қилиш хусусиятига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |