I. Юмалоқ (шарсимон) бактериялар коклар деб аталади, яъни унинг номи юнон тилидан «coccus» резавор мева сўзидан олинган. Бу гуруҳга кирувчи бактериялар якка ва қўшилган холда бўлиб қуйидагиларга бўлинади. - I. Юмалоқ (шарсимон) бактериялар коклар деб аталади, яъни унинг номи юнон тилидан «coccus» резавор мева сўзидан олинган. Бу гуруҳга кирувчи бактериялар якка ва қўшилган холда бўлиб қуйидагиларга бўлинади.
- 1. Монококклар – битта ҳужайра
- 2. Диплококклар – жуфт ҳужайра
- 3. Тетрококклар – тўртта ҳужайра
- 4. Стрептококклар– занжирсимон бирлашган ҳужайралар
- 5. Сарциналар – ҳужайралар тўплами 8-16 тадан тўп (куб) бўлиб жойлашган
- 6. Стафилококклар – ҳужайралар тўплами узум шингили шаклида
- КОККЛАРНИНГ БИР БИРИГА НИСБАТАН
- ЖОЙЛАНИШИГА КЎРА
II. Таёқчасимон бактериялар ҳам якка ёки бир-бири билан бирлашган ҳолда учраши мумкин. Улар турли катталикда бўлиб, уларнинг ўртача узунлиги 2-7 µ ва диаметри 0,5-1 µ га тенг бўлади. - II. Таёқчасимон бактериялар ҳам якка ёки бир-бири билан бирлашган ҳолда учраши мумкин. Улар турли катталикда бўлиб, уларнинг ўртача узунлиги 2-7 µ ва диаметри 0,5-1 µ га тенг бўлади.
- 1. Бацилалар – спора ҳосил қилади
- 2. Бактериялар – спора ҳосил қилмайди
- III. Буралган (спиралсимон–спириллар) бактериялар қуйидагиларга бўлинади:
- 1. Вибрионлар - бу гуруҳнинг энг майда вакилларини бирлаштиради (1-3 µ) ва вергул-симон кўринишда бўлади.
- 2. Спириллар - бир ёки бир неча марта буралган бўлиб, узунлиги 5-30 µ га тенг.
- 3. Спирохетлар - бурғусимон спиралсимон тузилишдаги 5-500 µ узунликдаги бактериялар.
Хивчинлар сони ва жойлашишига кўра бактериялар тўртта гуруҳга бўлинади: - Хивчинлар сони ва жойлашишига кўра бактериялар тўртта гуруҳга бўлинади:
- 1. Монотрих-бактериялар танасининг бир учида фақат биттагина хивчин бўлади.
- 2. Лофотрих-бактериялар танасининг бир учида тутам хивчинлар бўлади.
- 3. Амфитрих-бактерияларда хивчинлар икки учида бир тутамдан бўлади.
- 4. Перитрих-бактерияларда хивчинлар танасининг ҳамма томонидан чиққан бўлади.
- 1 ва 2 гуруҳга мансуб бактериялар хивчинлари йўқ томонга қараб, тўғри чизиқ шаклида ҳаракатланади.
- 3 ва 4 гуруҳга мансуб бактериялар эса тартибсиз ҳаракатланиб, ҳар томонга қараб думалайди. Буларни ичида монотрих бактериялар энг тез ҳаракатланади, яъни бир секундга 60 мкµ гача боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |