Вируслар хўжайин организмнинг ҳужайрасига кириши ва ривожланиши қуйдаги босқичларда амалга ошади: - Вируслар хўжайин организмнинг ҳужайрасига кириши ва ривожланиши қуйдаги босқичларда амалга ошади:
- 1. Хўжайин организм ҳужайрасига ёпишиб, унинг пўстини емириши (адсорбция).
- 2. Вирусни ҳужайрага кириши. РНК оқсил қобиғидан қутилиб, актив ҳолатга ўтиши.
- 3. Тайёргарлик кўриш даври, яъни эклипс-даври. Бунда хўжайин ҳужайрасида оқсил синтезланиши тўхтайди ва ДНК ўз фаолиятини йўқотади.
- 4. Вирусларни нуклеин кислоталари ва оқсилини синтез бўлиши ҳамда вирусларни етилиши. Вирус РНК си кўпайиб цитоплазмада тўпланади ва оқсил қобиғи билан ўралишига тайёр холга келади. Хўжайин ҳужайрасидаги ДНК ва РНК парчаланади, оқсил синтези тўхтайди ва ўсимлик ҳужайраси нобуд бўлади.
- 5. Вирусларни хўжайин ҳужайрасидан чиқиши. Зарарланган ҳужайранинг вирусга тўлиши, тўлган қопни эслатади. Бу ҳужайра ёрилиб атрофдаги соғ ҳужайраларни зарарлайди.
Вирусларни систематикага солиш бўйича уринишлар биринчи бор 1927 йил Д.Джонсон томонидан бўлган. У вирусларни касал ўсимлик номи билан қўшиб аташни таклиф этган. - Вирусларни систематикага солиш бўйича уринишлар биринчи бор 1927 йил Д.Джонсон томонидан бўлган. У вирусларни касал ўсимлик номи билан қўшиб аташни таклиф этган.
- 1937 йили К.Смит, Д.Джонсон таклиф этган номлашга ўзгартириш киритиб кассалланган ўсимликни номини ўрнига унинг оиласини лотинча номини қўшишни таклиф этди. Масалан тамаки мозаикаси- Nicotina virus 1, картошка мозаикаси-Solanum virus 1 ва бошқалар.
Вируслар бир неча йўллар билан тарқалиши мумкин. Улар қуйидагилардир: - Вируслар бир неча йўллар билан тарқалиши мумкин. Улар қуйидагилардир:
- 1. Ўсимлик шираси ёрдамида механик йўл билан
- 2. Ўсимлик қолдиқлари орқали (вирусларнинг фаоллиги йўқолмаганда)
- 3. Тупроқ орқали
- 4. Ўсимлик вегетатив органлари орқали
- 5. Уруғ билан
- 6. Ҳашаротлар орқали
Do'stlaringiz bilan baham: |