ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халқаро савдо назариялари уч хил йўналишда амалга оширила бошланди: - ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халқаро савдо назариялари уч хил йўналишда амалга оширила бошланди:
- 1. Классик мактаб назарияларини ривожлантиришга ва кенгайтиришга йўналтирилган назариялар (П.Самуэльсон ва Р.Джонс. “Махсус ишлаб чиқариш омиллари” назарияси).
- 2. Классик мактаб назарияларини инкор этмаган ҳолда халқаро савдонинг бу назарияларда ўрганилмаган жиҳатларини таҳлил қилишга йўналтирилган назариялар. (С.Линдернинг “кесишувчан талаб” назарияси).
- 3. Классик мактаб назарияларини инкор этувчи ва халқаро савдонинг янги асосларини топишга йўналтирилган назариялар. (“Миқёс самараси”, “Халқаро савдонинг динамик модели” ва “Тармоқ ичидаги савдо” назариялари.
- миллий иқтисодиётда меҳнат ва капитал таклифининг ўсиши капитал ва меҳнат сиғимкорлиги юкори булган ишлаб чиқариш улушининг ортишига олиб келади;
- миллий иқтисодиётда капитал таклифининг ўсиши капитал сиғимкорлиги бўлган ишлаб чиқариш улушининг ортиши ва ишлаб чиқариш омилларининг қайта тақсимланишини таъминлайди – меҳнат меҳнат сиғимкорлиги бўлган тармоқлардан капитал сиғимкорлиги бўлган тармокларга кўчиб ўтади;
- миллий иқтисодиётда мехнат таклифи кўпайганида меҳнат сиғимкорлиги бўлган ишлаб чиқариш улушининг ортади ва ишлаб чиқариш омиллари қайта тақсимланади – капитал капитал сиғимкорлиги бўлган тармоқлардан меҳнат сиғимкорлиги бўлган тармоқларга кўчиб ўтади;
- миллий иқтисодиётларда капитал ва меҳнат сиғимкорлиги бўлган ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви экспорт ва импорт оқимларнинг фаоллашувига таъсир қилади;
- экспорт ва импорт ўзгаришларидаги аниқ нисбат миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш омиллар таклифининг динамикаси ва бу динамика таъсирида тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш омилларининг қайта тақсимланишига боғлиқ бўлади.
- Мамлакатлар ўртасида вужудга келаётган технологик узилиш улар йўқотилгунга қадар халқаро савдони тақазо этади
- Янги махсулотни ишлаб чиқараётган мамлакатни технологик афзалликларга эга бўлиши
- Рыбчинский назариясида тавсифланган қонуниятларнинг маълум хавфли кўринишлари
- Голландия томонидан Шимолий денгизда табиий газ конларининг фаол тарзда ўзлаштирилиши ушбу тармоққа ресурслар оқимини кучайишига таъсир қилди;
- жаҳон бозорларида барча турдаги ёнилғи маҳсулотлари бўйича баҳоларнинг ошиши ушбу конларни ўзлаштиришда Голландиянинг фаолиятини кучайтирди;
- қайта ишлаш саноатида маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши сезиларли қисқарди;
- қайта ишлаш тармоқларидан ресурсларнинг чиқиб кетиши ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг камайишига таъсир этди;
- бундай жараёнлар қазилма бойликлар фаол ўзлаштирилаётган Буюк Британия, Норвегия ва бошқа мамлакатларда ҳам содир бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |