2-мавзу. ИҚтисодий базис тушунчалари (2 соат)


Бозорларнинг қуйидаги турлари мавжуд


Download 373.5 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi373.5 Kb.
#1591059
1   2   3   4
Bog'liq
Микро презентация 2 - 2023-06-02T115720.513

Бозорларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Бозорларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
  • маҳсулотлар ва хизматлар бозори;
  • ишлаб чиқариш омиллари бозори;
  • молиявий бозор.
  • Маҳсулотлар ва хизматлар бозори, ўз навбатида, товар биржалари, улгуржи ва чакана савдони, маркетинг ташкилотларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш омиллари бозори барча ишлаб чиқариш учун зарур бўлган манбаларнинг олди-сотдисини акс эттириб, булар ер, меҳнат, капитал, ахборот ва тадбиркорлик қобилиятидир. Молиявий бозор корхона (фирма) ва бошқа бозор субъектларининг молиявий манбаларга бўлган талаб ва таклифини акс эттиради. У ўзида қимматбаҳо қоғоз (акция, облигация ва б.)лар бозорини мужассамлаштиради.

Бозорларни таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишлар бўйича табақалаштириш мумкин:

  • Бозорларни таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишлар бўйича табақалаштириш мумкин:
  • Иқтисодий йўналишига кўра: истеъмол товарлари бозори; саноат моллари бозори; хомашё бозори; меҳнат бозори; қимматли қоғозлар бозори ва б.
  • Географик жойлашувига кўра: маҳаллий бозор; миллий бозор; жаҳон бозори.
  • Рақобатнинг чекланганлик даражасига кўра: монополистик бозор; олигополистик бозор; монопсоник бозор; эркин бозор; аралаш бозор.
  • Тармоқлар бўйича: автомобиль бозори; компьютер бозори; нефть маҳсулотлари бозори; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори ва ҳкз.
  • Маҳсулот сотиш хусусиятига кўра: улгуржи савдо бозори; чакана савдо бозори.

Бозор иқтисодиётининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • Бозор иқтисодиётининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
  • Ишлаб чиқаришнинг моддий манбалари тўғри тақсимланади. Бозорда моддий манбалар биринчи навбатда жамият учун зарур бўлган соҳаларга тақсимланади.
  • Қисқа ахборот асосида ишлаб чиқариш самарали ташкил этилади. Ишлаб чиқарувчилар нарх билан харажат миқдорини билган ҳолда самарали фаолият олиб борадилар.
  • Талабга кўра ишлаб чиқаришни тезда бошқа йўналишга ўзгартириш имконияти.
  • Фан-техника тараққиётини ишлаб чиқаришга тез жорий қилишга ҳаракат қилинади.
  • Барча ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сифатини оширишга ҳаракат қиладилар.
  • Бозор иқтисодиётининг бирмунча камчиликлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
  • Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг иқтисодий механизмининг йўқлиги, яъни экологик муаммоларни бартараф этишда атроф-муҳитнинг тоза сақланишига корхоналарни фақатгина қонунлар асосида мажбур қилиш мумкин
  • Фан-техника янгиликларини ишлаб чиқаришга жорий қилишда кўп ҳолатларда уларнинг оқибатлари ҳисобга олинмайди.
  • Фойдаланиш учун зарур бўлган иншоотларни қуришга, турли хил тадбирларни ривожлантиришга имкон бермайди(масалан, йўўлар қурилиши, жамоа транспорти, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳкз.).
  • Меҳнат қилишга ва даромад олишга кафолат берилмайди.
  • Фанда асосли, чуқур тадқиқот қилишга имкон берилмайди.
  • Бозор ижтимоий-зарурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эмас, балки пули борларнинг талабини қондиришга ҳаракат қилади.
  • Иқтисодиётнинг нотекис ривожланишига олиб келади. Бу каби муаммоларни ҳал қилишни давлат ўз зиммасига олиши керак.

Download 373.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling