Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал (маҳаллий), миллий (мамлакат) ва халқаро (жаҳон) бозорларга бўлинади. Бозорда олди-сотди объекти бўлиб истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш ресурслари, (меҳнат, капитал, ер, сўнгги йилларда ахборот ҳамда тадбиркорлик қобилияти) ва хизматлар ҳисобланади. Бозор субъектлари эса бу – давлат, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, истеъмолчилар, харидорлар, корхона, фирма, ер эгалари ва бошқалардир. Товар ва хизматлар бозори билан бир қаторда пул бозори (қимматли қоғозлар бозори) ҳам мавжуддир. Бозордаги нархлар бевосита олди-сотди жараёнида ёки ундан олдин ҳам шаклланиши мумкин. - Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал (маҳаллий), миллий (мамлакат) ва халқаро (жаҳон) бозорларга бўлинади. Бозорда олди-сотди объекти бўлиб истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш ресурслари, (меҳнат, капитал, ер, сўнгги йилларда ахборот ҳамда тадбиркорлик қобилияти) ва хизматлар ҳисобланади. Бозор субъектлари эса бу – давлат, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, истеъмолчилар, харидорлар, корхона, фирма, ер эгалари ва бошқалардир. Товар ва хизматлар бозори билан бир қаторда пул бозори (қимматли қоғозлар бозори) ҳам мавжуддир. Бозордаги нархлар бевосита олди-сотди жараёнида ёки ундан олдин ҳам шаклланиши мумкин.
- Трансакцион харажатлар - бу товар алмашиш соҳасидаги харажатлар бўлиб, кўп ҳолларда уларни кўзга кўринмас харажатлар деб ҳам аташ мумкин. Бу тушунчадан ўз илмий фаолиятида 1937 йилда биринчи бўлиб Р.Коуз фойдаланган бўлиб, у трансакцион харажатлар таркибига қуйидаги харажатларни киритади: ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича ахборот олиш, маълумот тўплаш, ҳамкорлар билан ўзаро келишув ва учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш, сотиб олинадиган товар ёки хизматнинг миқдорий ва сифат характеристикаларини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматлар хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бошқалар.
Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхона (фирма)ни ёки жамиятни фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслардир. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга, ҳаракатга ундайдиган ички куч сифатида ҳам қараш мумкин. Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва уйқуга бўлган эҳтиёж); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). Эҳтиёжлар реал ва нореал бўлиши мумкин. - Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхона (фирма)ни ёки жамиятни фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслардир. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга, ҳаракатга ундайдиган ички куч сифатида ҳам қараш мумкин. Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва уйқуга бўлган эҳтиёж); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). Эҳтиёжлар реал ва нореал бўлиши мумкин.
- Реал эҳтиёж деганда ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади. Нореал эҳтиёжда эса эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
- Иқтисодий неъмат (ресурс) - бу эҳтиёжни қондириш воситасидир. Неъматлар чекланган ва чекланмаган бўлиши мумкин. Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради (автомобиль, кийим-кечак, нон, пахта толаси ва бошқалар). Чекланган неъматлар иқтисодий неъматларни ташкил қилади.
- Бир-бирини ўрнини босувчи неъмат (товар)лар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи ёки бир-бирини ўрнини босувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти, балиқ гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин. Одатда, бир-бирини ўрнини босувчи неъмат (товар)лардан бирининг нархини ошиши, бошқасига бўлган талабни кўтарилишига олиб келади.
- Ўзаро бир–бирини тўлдирувчи неъмат (товар)лар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини комплектларда ёки комплекс тарзда қондирадиган неъматлардир. Бир-бирини тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, одатда, қолганларига ҳам талаб ошади ва, аксинча, улардан бирининг нархини кўтарилиши қолганларига бўлган талабнинг пасайиб кетишига олиб келади.
- Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бевосита қатнашадиган (иштирок этадиган) элементлар (ер, меҳнат(ишчи кучи), капитал, ахборот ва тадбиркорлик қобилияти)дир.
- Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзида ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |