2-мавзу логистика концепцияси режа


Download 37.49 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1551636
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу Logistik konsepsiya

Ташаббускорлик тамойили. Логистик тизимларни ушбу тамойил бўйича тузиш шаклланаётган тузилмалар томонидан юз бериши мумкин бўлган воқеаларга огоҳлантирувчи таъсир қобилиятининг, шунингдек, хўжалик фаолияти жараёнига ижобий таъсир қилувчи субъектив шароитларни яратиш ва тартибга солиш имкониятининг намоён бўлишини кўзда тутади.
Мақсадга мувофиқлик тамойили. Бу тамоийл кўзланган мақсадларга эришишда ижобий рол ўйнайдиган имкониятни жалб қилишга мўлжалланган. Шундай қилиб мўайян вазифаларнинг қарорлар вариантининг кўплиги кўчиш сарф-ҳаражатлари ёки вақтини имкон қадар камайтиришга интилиш хусусиятига эга тишкилий, техник ва технологик тузилмаларни танлашда сайлаш хусусияти намоён бўлади. Логистика тамойилларини амалга ошириш биринчи навбатда, ягона раҳбарлик остида бирлашган тузилмаларда омборчилик ва транспорт хўжалиги бўйича бир-бирига боғланган вазифалар тўплашни юзага келтиради.
Логистик бошқарув талаблари ва вазифалари.
Хўжаликни бошқаришнинг логистик мақсадлари, вазифалари ва тамойиллари тегишли тизимлар ва кичик тизимларга қўйиладиган қатор талабларга боғлиқ. Ушбу талабларга риоя қилиш иқтисодий муносабатларнинг барча субъектлари учун мажбурий ҳисобланади. Уларнинг сони ҳар бир мўайян ҳолатда амалдаги омилларга боғлиқ. Яъни:
- моддий ва ахборот оқимларини оқилона ташкил этиш;
- ишлаб чиқарувчи ва воситачилик тузилмаларининг буюртмаларни бажаришга тайёргарлигини таъминлаш;
- нисбий ва умумий ҳаражатларни минималлаштириш;
- моддий ресурслар ва тайёр маҳсулотни омборда қайта ишлаш ҳамда транспортда ташишда бузилмаганлигини таъминлаш;
- долзарб маълумотга эга бўлиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш имконияти;
- логистик элементлар ва бошқаларнинг мос келиши.
Логистик вазифалар рўйхати қўйидагилар:
- моддий-техника таъминотини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш, товарлар етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик алоқаларини шакллантириш, уларни ривожлантириш, тўғирлаш ва рационлаштириш;
- омборчилик хўжалигини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш;
- ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва ахборот оқимларини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш;
- логистик хусусиятли ишбилармонлик хизматини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш;
- сармояларни логистик тузилмаларни ташкил этиш ва ривожлантириш учун режалаштириш ҳамда назорат қилиш;
- моддий ва товар заҳираларини бошқариш;
- ахборот тизимларини бошқариш;
- тақсимлаш ва етказиб бериш жараёнларини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш;
- сифатли параметрлар ва уларнинг стандартлашни назорат қилиш;
- моддий ва ахборот оқимларини ҳажми ва йўналишларини аниқлаш;
- ташишда эҳтиёжларни прогнозлаш;
- логистик тизимларда инфратузилмавий элементларни лойиҳалаштириш.
Кўплаб логистик вазифалар қуйида акс эттирилган маркетинг вазифалари билан биргаликда амалга оширилади.
- маҳсулот турларини бошқариш;
- бозор ҳажмини прогнозлаш;
- фирма (корхона) бозори улушини прогнозлаш;
- нарх-наво сиёсатини ва ҳоказоларни шакллантириш.
Логистикада бевосита вазифалардан ташқари тескари логистик вазифа тушунчаси ҳам ажратиб кўрсатилади.

Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling