2-мавзу логистика концепцияси режа


Логистика илмий йўналиш сифатида


Download 37.49 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1551636
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу Logistik konsepsiya

2 Логистика илмий йўналиш сифатида.
Логистика мутахассислар томонидан фаолиятнинг талаб, ишлаб чиқариш, фойдаланиш, транспорт ва ахборотни чуқур бирлаштиришга асосланган соҳаси каби изоҳланади.
Шунингдек, логистика илмий йўналиш сифатида кўриб чиқилади. Ушбу йўналишнинг мақсади маҳсулотга (товар, хизмат, ахборот, энергия) бўлган талабни имкон қадар қондириш ва уни истеъмолчига энг кам ҳаражатлар билан келишилган муддатда етказиш учун оқим жараёнларини бошқариш услублари ҳамда шаклларини ишлаб чиқишдан иборат.
Логистиканинг моддий оқимлари масалаларига бағишланган 1-Европа конгрессида (1974 й.) қуйидаги таъриф берилган эди:
“Логистика - бу моддий оқимлар, энергетика, ахборот, шунингдек, йўловчилар оқимини тизимли режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш тўғрисидаги илмий таълимот”.
Бугунги кунда биринчи йўналиш бўйича логистиканинг қуйидаги таърифлари жуда машҳур: (1)
1. Менежмент муаммолари бўйича Америка кенгаши .
“Логистика - бу юклар, материаллар, ярмифабрикат ва тайёр маҳсулотни кўчириш ҳамда омборларга жойлашнинг технологик ва иқтисодий самарали жараёнларини режалаштириш, амалга ошириш, назорат қилиш, шунингдек, тегишли ахборотни ишлаб чиқариш жойидан истеъмол жойига истеъмолчи манфаатларига мос равишда беришдир”.
2. Харид қилиш фаолиятини ташкил этиш муаммолари бўйича Британия институти.
“Логистика - бу таъминот-ишлаб чиқариш-сотиш, етказиб берувчини танлаш, ишлаб чиқариш моддий таъминотини ташкил этиш, заҳираларни жойлаштириш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчига тақсимлаш каналлари бўйича етказиб бериш занжири доирасида бошқариш ва мувофиқлаштириш”.
3. Профессор Г.Павеллек тушунчани қуйидагича таърифлайди:
“Логистика - бу корхонага келиб тушадиган, шу ерда қайта ишланадиган ва ушбу корхонани тарк этадиган моддий оқим ҳамда унга мос келадиган ахборот оқимини бошқариш ва назорат қилиш”.
4. Таниқли мутахассис В.Кильхоф (Германия)
“Логистика - бу материаллар ва тайёр маҳсулотнинг корхона ичида ва ташқарисида ҳаракати тизимини мувофиқлаштиришдир. У моддий оқимларни тайёрлашдан бошлаб уни жисмоний, ахборот ва ташкилий маъноларда сотишгача бошқариш имконини беради”, деб ҳисоблайди.
Логистика - бу оқимли жараёнларни фойдали ресурслар билан (моддий, ахборот, молиявий, энергетика) таъминлаш, уларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва сотишни истиқболли ишлаб чиқариш, тижорат, коммуникация инфратузилмаси базасида ахборот технологияларидан фойдаланган тарзда бирлаштириш шароитида прогнозлаш, бошқариш ва назорат қилишнинг алоҳида тизимидир.

Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling