2-мавзу логистика концепцияси режа
Логистикани ривожланиш босқичлари
Download 37.49 Kb.
|
2-мавзу Logistik konsepsiya
3.Логистикани ривожланиш босқичлари.
Замонавий иқтисодиётда логистика фанини ривожланишининг қуйидаги босқичларини ажратадилар1: Биринчи босқич – 60чи йилларга тўғри келади, ва муомала соҳасида моддий оқимларни бошқариш учун логистик ёндашишни қўллаш билан тавсифланади. Ушбу даврда иккита асосий қоидага риоя қилиш бошланди: ишлаб чиқариш ва ташишдаги алоҳида мавжуд бўлган моддий оқимлар бошқарувнинг ягона тизими билан ўзаро боғлик эканлиги. моддий ресурслар жисмоний тақсимотининг айрим функсияларини интеграциялашуви сезиларли иқтисодий самара бериши мумкинлиги. Жисмоний тақсимотнинг оптималлашуви масалалари ҳамма вақт кун тартибида турган. Масалан, этказилаётган партиялар частотаси ва ўлчамининг оптималлашуви, омборлар жойлашиши ва амал қилишининг оптималлашуви, транспорт йўналишлари ва графикларининг оптималлашуви ва ҳоказо. Одатда ушбу масалалар алоҳида-алоҳида тарзда ечилади, ва бу тизимли самарадорликни таъминламайди. Логистик ёндашишнинг хусусияти эса, уларни тизимли ечимини топишдан иборатдир. Логистика ривожланишидаги иккинчи босқич ХХ асрнинг 80чи йилларига тўғри келади. Ушбу даврда логистиканинг интеграцион асоси кенгайиб, у ишлаб чиқариш жараёнини ҳам қамраб олди. Логистика ривожланиши нуқтаи назаридан 80чи йиллар қуйидагилар билан тавсифланади: жисмоний тақсимот қийматининг тез ўсиши; логистик жараёнлар бошқарувини амалга оширувчи менеджерларнинг касбий маҳорати даражасини ошиши; логистика соҳасидаги узоқ муддатли режалаштириш; ахборот тўплаш ва логистик жараёнларни назорат қилиш учун компютерларнинг кенг миқёсда қўлланилиши; 80-чи йилларда эришилган логистик интеграция даражаси 6 расмда намойиш этилган. жисмоний тақсимотнинг марказлашиши; материал ўтказувчи занжирларда захираларнинг кескин камайиши; тақсимотнинг ҳақиқий харажатларини тўғри аниқланиши; моддий оқимнинг охирги истеъмолчигача бўлган ҳаракати қийматини пасайтириш бўйича тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш. Учинчи босқич эса ҳозирги вақтга тегишли бўлиб, у қуйидагилар билан тавсифланади: бутун жаҳон иқтисодиётидаги бозор жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришда фундаментал ўзгаришлар содир бўлади; материал ўтказувчи субъектлар йиғиндиси умумийлашиб боради (7 расм) моддий ва ахборот оқимларини тезда ўтишини таъминловчи, замонавий коммуникацион технологиялар, маҳсулот ҳаракатининг барча босқичлари мониторингини амалга оширишга имкон беради; логистика соҳасида хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тармоқлар ривожланади; логистика консепсияси (унинг асосий қоидаси бу интеграциядир), таъминот, ишлаб чиқариш ва тақсимот занжирлари иштирокчиларининг кўпчилиги томонидан тан олина бошлайди. Download 37.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling