2-мавзу логистика концепцияси режа


Логистикада қўлланилаётган асосий ёндошувлар ва услублар


Download 37.49 Kb.
bet6/6
Sana17.06.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1551636
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу Logistik konsepsiya

Логистикада қўлланилаётган асосий ёндошувлар ва услублар
Тизимли ёндошув аниқ қатъий услубий концепция кўринишида намоён бўлмайди. Уни мўайян тамойиллар мажмуи сифатида таърифлаш мумкин. Ушбу таърифларга амал қилиш эса назарий тадқиқотлар ва амалий фаолиятни мақсадга мувофиқ йўналтириш имконини беради.
Шунингдек:
- макро ёндошув;
- микро ёндошув;
- детерминистик ёндошув;
- стохастик ёндошув;
- статистик ёндошув;
- динамик ёндошув;
- функционал ёндошув;
- тажриба ёндошуви ҳам логистикада кенг қўлланилмоқда.
Статистик ёндошув. Ушбу ёндошув логистика муаммоларини вақтнинг аниқ пайтидаги ҳолат бўйича текшириш имконини беради. Кўпинча у фаолият кўрсатишнинг таҳлили учун, шунингдек, логистик бўғинларни жойлаштириш ва логистик занжирларни шакллантириш бўйича ҳисоб-китобларда қўлланилади.
Динамик ёндошув. Динамик ёндошув статистик ёндошувдан фарқли улароқ логистик тизимлар, кичик тизимлар ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини ташқи ва ички муҳитда амалдаги йўналишлар таъсири остида ривожланишда, узлуксиз ҳаракатда ўрганишни англатади.
Функционал ёндошув. Бу ёндошув логистик тизимлар ва кичик тизимлар фаолияти таҳлили самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Ундан фойдаланишда иккита асосий комплекс тушунчага таянади: тизимнинг ишлаш жараёни ва қонуни.
Жараён ёки бошқача қилиб айтганда, логистик тизимнинг ишлаш тартиби ушбу тизимни таърифлайдиган ҳар қандай ҳажм ўзгаришларини ифода этадиган ўзгаришни кўрсатади.
Ишлаш қонунини эса қоидалар мажмуи ва ҳаракатларнинг узвийлигини ифода этади. Режалаштириш ва бошқариш жараёнида логистик тизимларнинг ишлаш қоидаларини, уларнинг дастлабки ҳолатини билиб ҳамда якуний хулосаларга келган ҳолда, келгусида ривожлантириш моделлалари ва тахминлари ишлаб чиқилади.
Прогнозлаш услублари мажмуини иккита тоифага - сон ва сифат услубига ажратиш мумкин.
Сон услубининг ўзига хос вакиллари қуйидагилар ҳисобланади:
- даврий қаторларни таҳлил қилиш;
- сабабли моделлаштириш.
+уйидагилар сифат услубининг энг кенг тарқалганлари саналади:
- ҳакамлар фикри;
- эксперт баҳолар услуби;
- истеъмолчининг кутиш модели;
- сотувчилар фикрининг жамулжамлиги ва бошқалар.
Логистикада сифат услублари мавжуд ахборотлар сони етарли даражада бўлмаганда ёки сон услуби ўзини оқламайдиган даражада қиммат бўлган ҳолатлардагина қўлланади. Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бошқаришнинг юқорида санаб ўтилган расмий услубларидан ташқари логистика норасмий услубларга ҳам амал қилади.
- Оқзаки ахборот услуби (ахборотни сўзлашувлар, радио, телевидение, одамлар билан мулоқот ва ҳоказолар орқали олиш ва бериш).
- Ёзма ахборот услуби (ахборотни газета, журналлар, йиллик ҳисоботлар ва ҳоказолар орқали олиш ва бериш).
- Норасмий услубларга шунингдек, саноат айғоқчилиги ва бошқалар киради.
Бошқарувнинг логистик тизимини яратишда логистик ёндошувлар ва услублар самарадорлиги манфаатлар ҳамда вазифаларнинг турли даражада маълум қарама-қаршиликлари шароитида айниқса, кучли намоён бўлади. Логистик тизимни моделлаштириш ва бирлаштиришга асосланган қарама-қаршиликларни ҳал этиш корхонанинг асосий мақсадга эришишнинг ҳамда тегишли вазифаларни ҳал этишнинг тўғри стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради. Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ташкил этишда логистикани қўллаш корхона раҳбариятига ўз сиёсатининг нафақат асосий йўналишини ишлаб чиқиш, балки микротизим фаолиятини бошқариш, танланган стратегияга биноан унинг ишлаши самарадорлигини аниқлаш имконини беради.

1 Гаджинский А.М. Логистика. Учебник. – Москва: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К°», 2007. – 472 с.

Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling