2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


Download 53.89 Kb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси

Р ежалаш-
тириш




Ташкил этиш




Мувофиқлаштириш ва мотивация




Назорат
қилиш


Бу функциялар бошқаришнинг асосий функциялари дейилади. Булардан ташқари бевосита ташкилотнинг ўз хусусиятларига боғлиқ хусусий функциялари ҳам мавжуд. Масалан, хисоб-китоб юритиш, хўжалик ишларига раҳбарлик, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқалар. Бошқаришнинг ҳар бир функцияси ўз навбатида жараён бўлиб, ўз ичига бир неча вазифаларни олади.


Бошқарувда мақсадлар - фаолиятни амалга оширишнинг интилган натижасидир. Мақсадларга эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган мантикий хатти-ҳаракатлар кетма-кетлиги масалалар дейилади. Менежментдаги масалалар уч турга бўлинади:
1) одамлар ва меҳнат воситалари орасидаги муносабатлар билан боғлиқ;
2) одамлар ва ахборотлар орасидаги муносабатлар билан боғлиқ;
3) одамларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ масалалар.
Менежментда алоқа ҳар қандай бошқарув тизимининг муқаррар элементидир. Aлоқалар тўғридан тўғри, қайта боғланиш, вертикал, горизонтал, диагоналли ва ҳ.к бўлиши мумкин.

Тўғридан тўғри алоқа - бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига таъсиридир. Тескари алоқа - бу бошқарув объектидан бошқарув субъектига чиқувчи ахборотдир.


Келтирилган тўғридан тўғри ва қайта боғланиш алоқалари вертикал боғланишга киради. Расмий ва норасмий муносабатларни амалга ошишига имкон берувчи, билимлар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашувчи, бошқарув тизимининг олдига қўйган мақсадларига эришиш бўйича битта даражадаги субъектларнинг ҳаракатлари муфовиқлашувини таъминловчи горинзонтал алоқалар ҳам мавжуд. Диагонал алоқа, масалан, битта бўлимнинг мутахассиси ва бошқа бўлимнинг бошлиғи ўртасида мавжуд бўлади.


Умумий кўринишда бошқарув тизими иккита тизимчанинг мақсадларига эришишга қаратилган ўзаро ҳамкорлигидан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субъекти, бошқаси эса бошқарув объекти бўлиб ҳисобланади. Бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир:
- бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш орқали унинг фаолиятини қўйилган мақсадларга мувофиқ ташкил қилади ва тартибга солади ҳамда қайта боғланиш воситалари орқали бошқарув объектининг ҳолати ҳақида мунтазам ахборот олади, унинг ишини ҳисоб-китобини юритади, таҳлил қилади ва назорат қилиб боради;
- бошқарув объекти ушбу таъсирлар(буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар)ни олади ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади (1.1. расм).



Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling