2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


С о ц и а л - п с и х о л о г и к


Download 53.89 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси

С о ц и а л - п с и х о л о г и к усуллар таъсир кўрсатишнинг алоҳида инсонлар ёки гуруҳларнинг ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, шахсий таъсир, ўрнак ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Ташкилотга раҳбарлик қилишда ана шу усулларнинг ҳаммаси ўзаро боғланган ва муайян нисбатда амалга оширилиши лозим.

Раҳбар(менежер)лик фаолиятида бошқариш усуллари ва услубларини билиш ва улардан оқилона фойдалана олиш муҳим аҳамиятга эга. Улар бошқарувнинг негизи бўлмиш ходимларга ва айрим олинган гуруҳлар (жамоалар) фаолиятини самарали ташкил этиш ва тартибга солишнинг таъсирчан йўллари ҳисобланади. Бошқариш усуллари асосини таъсир ўтказиш механизми ташкил этади. Ходимлар хатти-ҳаракатини тартибга солувчи барча таъсир ўтказиш йўлларини икки гуруҳга бўлиш мумкин:



  • пассив таъсир ўтказиш механизмлари, ходимларга бевосита таъсир этмайдиган, лекин жамоа фаолиятини тартибга солувчи меъёр ва қоидалар, бошқача айтганда яратилган шароитлар мажмуи;

  • жамоага ва аниқ ходимга фаол таъсир ўтказиш механизмлари, яъни улар фаолиятига бевосита таъсир этадиган йўллар ва усуллар мажмуи.

Шундай қилиб, бошқарув усуллари деганда бошқариш объектига айрим ходим, гуруҳ ёки жамоанинг маълум манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мақсадга мувофиқ равишда таъсир ўтказишнинг йўл-йўриқлари мажмуаси тушунилади.

Бошқарувда таъсир ўтказиш усуллари тизими ўзининг характери бўйича учга бўлинади:



  • иқтисодий усуллар;

  • ташкилий - фармойиш усуллари;

  • ижтимоий - психологик усуллар.

Бошқарувда қўлланиладиган барча усуллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради.
Ташкилотга раҳбарлик қилишда ана шу усулларнинг ҳаммаси ўзаро боғланган ва муайян нисбатда амалга оширилиши лозим.


Иқтисодий усуллар деганда ходимларнинг моддий манфаатларини ҳисобга олган холда таъсир ўтказишнинг йўллари ва йўриқлари мажмуаси тушинилади. Бу усуллар тизими ходимлар ва жамоаларнинг моддий манфаатларига асосланган бўлиб, улар ҳар бир ходим, жамоа ва жамият манфаатларини бир-бири билан узвий боғланишига имкон яратади. Бошқаришнинг и қ т и с о д и й усулларида таъсир кўрсатиш асосан иқтисодий дастаклар ёрдамида амалга оширилади.

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, аввало моддий манфаатларда намоён бўлагани учун ушбу усуллар ходимларнинг моддий манфаатларидан фойдаланишдир. Жамият манфаатлари уч хил бўлади:



Бозор иқтисодиёти шароитида жамият манфаатларини таъминлаш бошқарувнинг қуйидаги иқтисодий усулларига бевосита боғлиқ бўлади:



  • хўжалик юритувчи субъектларга эркинлик ва мустақиллик

бериш;

  • оқилона хўжалик юритиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий

қилиш;

ошириш;

  • бозор муносабатлари механизмалари бахо, рентабеллик, рақобат.

Бу усуллардан самарали фойдаланиш кишиларнинг шахсий ва жамоавий манфаатларини ошириш орқали таъминланади. Ушбу мақсадга эришишда моддий рағбатлантириш механизми катта аҳамият касб этади. Мазкур механизмнинг оқилона ишлашига замон талабларига тўла жавоб берадиган иш хақи тўлаш, мукофатлаш ва жарима белгилаш тизимини шакллантириш орқали эришилади.


Бошқаришнинг иқтисодий усулларига:



  • бизнесни режалаштириш ва истиқболни белгилаш;

  • баҳо механизми;

  • молия - кредит механизми (солиқ ва солиққа тортиш, фоизлар сиёсати, пул айланишини тартибга солиш ва бошқалар);

  • хўжалик юритиш механизми (хўжалик шартномалари, фойдани тақсимланиш механизми, мулк муносабатлари ва бошқалар);

  • моддий рағбатлантириш механизми (иш хақи тўлаш, мукофотлаш ва жарима солишни ташкил этиш) ва бошқалар киради.

Бошқарувда қўлланиладиган усулларнинг асосий вазифаси ҳар бир соҳада, ташкилотда жамоа ва ходимларни белгиланган мақсадларга эришишда оқилона ҳамда уддабуронлик билан фаолият юритишга ундайди. Масалан, бизнесни режалаштириш, дастур ишлаш ва истиқболларни белгилаш бошқариш усули сифатида ташкилотдаги ходимларнинг моддий манфаатлари миқдорларини олдиндан ифодалайди ва самарали ишлаш орқали уларни таъминлашга ҳамда яхшилашга интилтиради. Иқтисодий усуллар бозор муносабатлари шароитида энг самарали ва мақсадга мувофиқ усуллар ҳисобланади.





Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling