2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


Download 53.89 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси

Бошқариш таъсири



Бошқарувчи қисм
-мақсадлар
-бошқариш ваколатлари
-бошқариш вазифалари
-бошқариш аппарати




Бошқарилувчи қисм
-гуруҳлар
-вазифалар
-ваколатлар
-натижалар

А хборот

Кайта боғланиш
2.1-расм Бошқарув тизимининг таркибий қисмлари


Менежментда а х б о р о т- бошқарув жараёнида тизим доирасида богланишларнинг асоси сифатида намоён бўлади.

Классик таъриф бўйича коммуникация – бу, одамлар орасидаги ахборот алмашиш жараёни. Менежментда коммуникациялар - одамлар, гуруҳлар (ички хўжаликлар), бошқариш поғоналари ҳамда ташкилот билан ташқи муҳит орасидаги информация алмашиш жараёнидир.




Менежментда муваффақият – бу қуйилган мақсадларга энг оптимал(муқобил) йўллар билан эришиш ва натижани мумкин қадар узоқ вақт сақлаб қолишдир

Бошқаришни амалга оширишга тизимли, жараёнли ва вазиятли ёндошилади. Менежментга тизимли ёндошишнинг моҳияти - бошқарилаётган объектни мураккаб ижтимоий-иқтисодий, ўзгарувчан (динамик) тизим сифатида кўришни ва унга таъсир этувчи муҳит омилларини тадқиқ этишни тақозо этади.


Бошқаришга жараёнли ёндошишнинг моҳияти - бошқаришни бир-бирига боғлиқ бўлган бошқарув вазифалари-функцияларининг бажарилишининг узлуксиз жараёни сифатида кўришдан иборат. Бунда ҳар бир вазифанинг бажарилиши вақт билан чегараланмаганлиги ва ҳар доим қайтарилиб туришини хисобга олиш зарур.
Бошқаришга вазиятли ёндошиш бошқарувнинг турли усул ва воситаларидан вазиятга қараб фойдаланишни назарда тутади. Бунда ушбу вазиятга ички ва ташқи ўзгарувчиларнинг таъсири ҳамда мавжуд холат хисобга олинади. Бошқача қилиб айтганда, бошқаришда универсал, 100 фоизга муваффақиятни кафолатлайдиган усул ва воситалар йўқ, чунки ҳаммасининг қўлланилиши аниқ вазиятга боғлиқ.

Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling