2-mavzu. Menejmentning asosiy tashkil etuvchilari


Menejmentning tamoyillari


Download 53.89 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.89 Kb.
#1494059
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза курси

2.Menejmentning tamoyillari
Бошқариш жараёни мураккаблиги сабабли фаолиятни мувофиқлаштириб туриш учун маҳсус қоидалар зарур булади. Ташкилот билан боғлиқ мураккаблик қуйидагилар асосида шаклланади:
- одамлар ва уларнинг интилишлари;
- ташқи муҳитнинг таъсири;
- ташкилот элементларининг кўплиги;
- элементлар орасидаги муносабатларнинг турличалиги.

Умумий мақсадларга эришиш учун ечиладиган масалаларни режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича барча учун умумий хисобланган хатти-ҳаракатларнинг йўналиши, қоидалари ишлаб чиқарилиши зарур бўлади. Булар бошқариш п р и н ц и п л а р и дейилади. Бошқариш тамойиллари умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларни тартибга солади. Бошқариш қонунлари, тамойиллари ва воситалари орасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада келтирилган:



Бошқариш қонунлари


бошқариш принциплари




бошқариш усуллари




раҳбарлик услубари

Ҳозирги замон манежментининг тамойиллари ҳақида сўз борганда А.Файоль томонидан илгари сурилган қуйидаги бошқариш тамойиллари тушунилади:


- меҳнат тақсимоти (иш кучи самарадорлиги учун ихтисослаштириш);
- хокимият(ишловчи жавобгарлиги ва ваколатини мутаносиблиги);
- интизом(меҳнат битими ва иш тартибига бўйсуниш);
- фармойиш беришнинг бирлиги(фармойишлар узилмаслик занжири);
- якка ҳокимлик(ходим фақат битта бошлиққа ҳисоб беради);
- ташкилот манфаатларининг шахсий манфаатлардан устунлиги;
- рағбатлантириш(ходимларни адолатли рағбатлантириш)
- марказлаштириш(марказ-ш ва номарказ-шнинг тўғри нисбати яхши натижадир);
- бошқариш поғоналари (иерархия) (бошлиқ-бўйсунувчи занжири);
- тартиблилик (бошқарув тизими элементлари ҳар бири ўз жойида);
- адолатлилик(қоидалар ва битимларнинг адолатли тадбиқ этилиши);
- ходимлар турғунлиги(ходимлар қўнимсизлигига йўл қўймаслик);
- ташаббускорлик(эркин фикр юритиш ва маслаҳатни рағбатлантириш);
- ходимларнинг бирлиги (жипслиги) (куч – бирликда тамойили).

Бу лардан ташқари Г.Эмерсон унумдорликни оширишнинг 12 тамойилини ишлаб чиққан:


1) вазифа ва мақсадларни аниқ белгилаш;
2) соғлом фикр юритиш;
3) ақлли маслаҳат бериш;
4) интизомни таъминлаш;
5) ходимга нисбатан адолатли бўлиш;
6) тезкор, ишончли, тўла, аниқ, мунтазам хисоб-китоб юритиш;
7) диспетчерлаштириш;
8) норма ва графиклар асосида ишлаш ;
9) шарт-шароитни тартибга солиш;
10) операцияларни нормалаш;
11) стандарт кўрсатмалар яратиш;
12) унумдорлик учун мукофотлаш.

Бугунги замонавий менежмент қуйидагиларга суянади:


-ишловчиларга нисбатан хайриҳоҳлик;
-фирмадаги ишловчиларнинг қобилиятларини ривожланишига кўмаклашувчи муҳит;
-ҳар бир ишловчининг фирма натижаларидаги улушли иштироки;
-атроф-муҳитдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш;
-одамларда қаноатланганликни таъминловчи усуллардан фойдаланиш;
- менежерларнинг ишдаги барча босқичлардаги иштироки;
-менежер ишчи-ходимларни эшитишни билиши;
-бизнес этикаси;
-ходимларни бошқаришга жалб қилиш;
-халоллик ва одамларга ишонч;
-менежмент асослари: тежамлилик, янгилик исташ, ходимларга суяниш;
-шахсий ишнинг сифати ва уни доимий равишда такомиллаштириш.

Самарали бошқариш ва самарали сардорлик - бир хил нарса эмас. Шу сабабли сардор бўлиш учун ва самарали сардорлик қилиш учун нималар зарур деган савол бошқариш илмида муҳим масалалардан биридир. Бошқариш хатти-ҳаракатларини ўрганиш билан шуғулланувчи олимлар самарали сардорликнинг аҳамиятли омилларини аниқлашга уч хил нуқтаи-назардан ёндашадилар, булар:



  • шахсий хислатлар нуқтаи-назаридан ёндошиш;

  • хулқ-атворли ёндошиш;

  • вазиятли ёндошиш.




Download 53.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling