2-мавзу. Меркантилизм иқтисодий таълимоти
Меркантилистлар илмий дунёқарашининг етакчи тамойиллари
Download 205.57 Kb.
|
Меркантилистлар илмий дунёқарашининг етакчи тамойиллари
2.2. Илк меркантилизм таълимоти намоёндалари Илк меркантилизм даврида чақалар атайлаб ишдан чиқарилган, мақсад - пулни мамлакатда сақлаб қолиш. Пул (чақа)ни иқтисодий организмнинг қонига ўхшатади, демак, агар чақа (пул) бўлмаса (қон каби), организм ўлади. Буни протекционизм сиёсати дейилади (эркин савдога қарама-қарши). Бу сиёсатни айниқса Англия кенг қўллаган флоренциялик (Италия) банкир Б.Диванзетти (1529-1606) Италияда Г.Скаруффи Англияда У.Стаффорд 2.3. Ривожланган меркантилизм хусусиятлари Ривожланган меркантилизм ёки савдо баланси назарияси (XVI асрнинг иккинчи ярми - XVII асрнинг ўрталари) асосий мафкурачиси ТОМАС МАНН (1571-1641) ғоялари пул ташқи савдо оборотида бошлангич масканнни ташкил этади, яъни П-Т-П. ҳар бир савдо капиталисти ўз пулини маълум фойда олиш учун оборотга қўяди. Шундай йўл билан, яъни савдо йўли билан бойиш керак Товар, пул, фойда ва капитал орасидаги алоқадорликнинг сабабини топишга ҳаракат қилинган Савдо балансини ошириш учун ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга эътибор берилди, бунда биринчи навбатда ёлланма ишчиларнинг иш ҳақини чеклаш ва умуман, халқнинг турмуш даражасини пасайтириш керак, деб топилди. Иш ҳақини чеклаш зарурлиги ғоявий асосда ҳал этилди. Т.Манн ёзишича, «мўл-кўлчилик ва куч халқни қанчалик бузса, эҳтиёжсиз қилиб қўйса, қашшоқлик ва мухтожлик уни шунчалик ақлли ва меҳнатсевар қилади» эмиш. Бу албатта, савдо капитали ходимлари ҳар қандай йўл билан имкони борича кўпроқ бойиши учун йўл очиб бериш, демакдир. Т.Манн четга нодир металлар чиқаришга рухсат бериш тарафдори эди. Унинг фикрича, деҳқон ҳосил олиш учун ерга дон сепиши керак бўлгани каби, савдогар ҳам четга пул олиб чиқиши ва унга чет эл товарларини сотиб олиши, уни кўплаб олиб келиб, яна қайтадан сотиши ва янги қўшимча пул ишлаб, миллатга фойда келтириши керак. Мамлакат қуйидаги халқаро алмашув йўллари билан фойда олиши мумкин: товарлар, хизматлар, нодир металлар экспорти ёки инвестиция шаклида капитал импорти (чет элдаги капитал фойдаси шаклида ҳам бўлиши мумкин). Давлат сарфлари қуйидагича: товарлар импорти, яширин импорт, нодир металлар импорти ва чет эл активлар шаклидаги капитал экспорти. Одатда бу икки ҳолат тенг бўлади. Аммо меркантилистлар шу йўл билан фойда олиш мумкинлигига ишонганлар, бу бироз хато фикрдир. Download 205.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling