№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Миллий тарбиянинг манбаи - миллийликдир!


Download 0.52 Mb.
bet4/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Миллий тарбиянинг манбаи - миллийликдир!.

  • Миллий тарбиянинг манбаи - миллийликдир!. "Миллат", "миллийлик", "миллий ғурур", "миллий одоб", "миллатлараро мулоқат маданияти" тушунчаларининг ўзагини арабча "мил" сўзи ташкил қилади.
  • Бу сўз арабчада "ўзак", "'туб моҳият", "негиз" маъноларини англатади. "Миллат" сўзи эса бир неча маънони; 1) дин: мазҳаб; 2) уммат: бир мазҳабга мансуб аҳоли: 3) халқ маъноларини англатади2.
  • "Миллат", "миллийлик" тушунчаларининг талқини билан танишар эканмиз, уларнинг ғарбона ва шарқона тарзлари бор эканлигини кўрамиз. Аниқроғи, ғарбий талқин христиан, шарқий талқин эса исломий ўзбекларга бориб туташади. 2
  •  

Шарқ кишисининг моҳиятини Ислом динининг ахлоқий қарашларисиз тадқиқот қилиш янглиш хулосаларга олиб келади.

  • Шарқ кишисининг моҳиятини Ислом динининг ахлоқий қарашларисиз тадқиқот қилиш янглиш хулосаларга олиб келади.
  • Шу жумладан, то шу пайтгача Шарқ ахлоқининг қомуси - Қуръони Карим, Ҳадиси шарифлар, шариат педагогик этьтибордан четда қолдирилиб келинаётган эди. Миллий тарбия асослари фани маълум даражасида ана шу назарий-педагогик камчиликни тўлдиришга ҳаракат қилади.

"Тарбия" сўзи "миллий тарбия" тушунчаси

  • "Тарбия" сўзи "миллий тарбия" тушунчасининг таркибий қисми бўлганлиги туфайли бу тушунчага ҳам янгича ёндошган ҳолда, холис илмий-педагогик таъриф бермоқ керак.
  • Арабча "тарбия", "тарбият" сўзлари 1) парвариш қилмоқ; таълим бермоқ; ўргатиш; одоб ўргатиш; 2) навозиш, меҳрибонлик кўрсатиш: кўз-қулоқ бўлиш; ҳимоя қилиш каби кўпқиррали мазмунга эга1.
  • "Тарбиячи" сўзи эса шу кўпқиррали тарбиявий фаолиятни амалга оширувчидир. Демак, миллий тарбиянинг луғавий маъносини "ёш авлодларни ўз халқига хос миллий фазилатлар намунасида шакллантириш, таълим бермоқ" сифатида аниқлаш мумкин.
  • 1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2 жилдлик, 2 том, -М: “Рус тили” нашриёти, 1991,- 125-б.
  •  

Дин - ўзига хос тарбия манбаидир

  • Иудаизм, Христианлик, Будда ва Ислом динлари - ўзига хос тарбия манбаидирлар. Шу нуқтаи назардан миллий тарбиянинг моҳиятини диний унсурсиз мукаммал деб бўлмайди, Чунки ҳар бир дин, пайғамбарнинг вазифаси - одамларни тарбиялаш, баъзида эса, қайта тарбиялашдан иборат бўлиб келган.
  • Масалан, христиан педагогик фалсафаси "диндан ажратилган таълим-тарбия маънавиятдан айрилишга, таълим-тарбиядан ажратилган дин эса хурофотга айланишга махкумдир" деб ҳисоблайди.
  • Шу билан биргаликда христиан руҳонийлари ахлоқий қадриятларнинг эътиборсизлана бориши туфайли "ҳамма нарсани сотиш ва сотиб олиш мумкин" бўлиб қолганлиги, "менинг ватаним бошқа ерда" дегувчи ватан тақдирига бефарқлик намуналарини, порнография ташкилотчиларини танқид қилиб, ҳукуматга маърифий ёрдам бермоқдалар"2.
  • 2

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling