№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни баён этиш мумкин


Download 0.52 Mb.
bet8/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни баён этиш мумкин:

  • миллийлик - ижтимоий тараққиётнинг тадрижий тамойили натижасида йиғилган маданий қадриятлар синтезидир. Миллий тарбия - ана шу маданий-тадрижий синтезга асосланган ҳолда ёш авлодни замонавий шароитга ва келажакка мос равишда шакллантириш жараёнидир: шахснинг миллийлиги ва замонавийлиги - унинг ижтимоийлашувининг маданий даражасидир;
  • ҳар бир миллий маданият - умуминсоний қадриятнинг муайян кўринишидир. Чунки инсоният - бу халқлар, миллатлардир. Ана шу нуқтаи-назардан миллий тарбия - ҳар бир инсонни ўз миллий маданияти манбаида, яъни муайян умуминсоний қадрият асосида шакллантиришдир;
  • ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида турли ижтимоий ролларни ўтайди. Бу роллар мазмуни, кўлами, намоён бўлиш жабҳалари илк ёшлардан бошлаб кўпайиб, кенгайиб, мураккаблашиб, миллийлашиб боради. Ана шундай туғма ва илк ўзлаштирилувчи ижтимоий роллардан бири – шахснинг миллий ролидир(У.Герхард);
  • Аслида динлар, миллатлар орасида зиддият учун ҳеч қандай асос йўқ. Жаҳонда динлар ва миллатлар орасида бўлиб ўтган эиддиятлар айрим уламолар, сиёсатчиларнинг ўз мақсадларига эришмоқ учун дин, миллат номидан иш кўришга чақириқлари - инсоният йул қўйган хатолардир:
  • халқлар, миллатлар мавжуд экан, миллий тарбия жараёни бизнинг хохишимиздан ташқари равишда, маданий детерминизм асосида давом этаверади. Шунинг учун бу жараённи давлатнинг манфаатларига мос равишда мақсадга йўналтирилса, миллий тарбия улкан яратувчан тараққийпарвар маънавий кучга айланади.

Тарбия тизимининг таркибий қисми

  • Ҳар бир миллатда, мамлакатда давом этаётган тарбиявий жараён умуминсоний тарбия тизимининг таркибий қисмидир.
  • Демак, ҳар бир давлатда олиб борилаётган сиёсат каби, тарбия сиёсати ҳам умумбашарий эҳиёжлардан келиб чиқиб мувофиқлаштирилмоғи керак

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling