№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Миллий ижтимоий ролларни таснифлаш


Download 0.52 Mb.
bet2/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Миллий ижтимоий ролларни таснифлаш

  • Миллий ижтимоий ролларни таснифлаш, уларнинг кундалик ҳаётда, муносабатларда бажарилишини илмий-педагогик кузатиш - энг замонавий ва истиқболли усулдир. У боланинг "қаршисида" туриб эмас, балки миллий-илмий кузатиш имконини беради.
  • Бу эса тадқиқотнинг объектив натижаларига эга бўлишининг асосий шартларидан биридир.
  • Замонавий фанлар ижтимоий ролларнинг қуйидаги таснифига эга: туғма, мавқели ижтимиой роллар - социология ва ижтимоий психология фанлари одам туғилганданоқ ёки ҳаётнинг у ёки бу босқичида киришадиган "мерос қилиб олинувчи" ролли(жинсий, диний, миллий, давлат фуқароси, гўдаклик, ўсмирлик, йигитлик, муйсафидлик); ўзгарувчан, ижтимоий роллар - доимий бўлмаган, ўзгариши мумкин бўлган роллардир.
  • Масалан, у ёки бу касбни эгаллаш бирор уюшмага. жамиятга аъзо бўлиш ва ундан чиқиш, ўзгартириш, хатто фуқароликнн ўзгартириш мумкин. Бироқ туғма миллий роллар (ўзбеклик, французлик ва ҳ.к.)дан чиқиб бўлмайди

Муайян вазиятдаги роллар: махсус ва шахсий аҳамиятга эга

  • Муайян вазиятдаги роллар махсус ва шахсий аҳамиятга эгалиги туфайли кишини йўлловчи, харидор, мехмон, мезбонга "айлантирса", шахсий фазилатлари моҳиятидан келиб чиқиб шахсни "дўст", "душман". "меҳрибон киши", тақводор киши", "фидойи одам" ва бошқаларга айлантиради.
  • Демак. шахс ташқи муҳит (табиат, жамият, шахслар) билан муносабатга киришганида миллий хусусият (ўзига хос бўлган "украинча", "хакасча", "грузинча" ёндашув) касб этади. Бу фикр илк бор немис социологи У.Герхард томонидан туғма ижтимоий рол сифатида таклиф қилинган

Ўзбекларнинг миллий тарбияси

  • Шарқ, хусусан ўзбекларнинг миллий тарбияси фалсафий, методологик асосларини шарқ фалсафаси фикри - дунёни идрок қилишнинг шарқона "руҳи", услуби мавжудлигини тушунмасдан аниқлаб бўлмайди.
  • Дунёни идрок қилишнинг шарқона тарзи мавжудлигидан келиб чиқиш яқин йилларгача ижтимоий фанларда етакчилик қилиб келган бирёқламалик - евроцентризм оқимига барҳам беради.
  • Ѓар6 кишисининг онгидаги персоналистик қараш христианликнинг, Шарқ кишиси онгидаги антиперсоналистик қараш эса Исломнинг бевосита таъсирида юзага келди.
  • Ана шунинг учун ҳам овруполик шахс моҳиятини христианликсиз (Христиан дини – Европанинг ўқитувчисидир. Н.С.Трубецкой), шарқ кишисини Исломсиз (ислом-шарқ ўқитувчисидир) тушуниб бўлмайди

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling