№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Download 0.52 Mb.
bet7/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Бу ҳолат ўзбек умумтаълим мактаби ўқувчиларини "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"дан жой олган, инсоний фазилатларни ифодаловчи 1,5 мингдан ортиқ сўзлар(масалан, "одамгарчилик", "инсоф", "виждонлилик", "меҳрибонлик" ва ҳ.к.) билан махсус таништира боришни тақозо қилади.

  • Бу ҳолат ўзбек умумтаълим мактаби ўқувчиларини "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"дан жой олган, инсоний фазилатларни ифодаловчи 1,5 мингдан ортиқ сўзлар(масалан, "одамгарчилик", "инсоф", "виждонлилик", "меҳрибонлик" ва ҳ.к.) билан махсус таништира боришни тақозо қилади.
  • Бироқ бу сўзлар маъносини тушунтириш билан юқоридаги фазилатларни ўқувчиларнинг одатига айлантириш мушкул. Бунинг учун миллий-инсоний фазилатларни махсус ташкил қилинувчи тарбиявий вазиятларда, тарбиявий соатларда ўқувчиларга намойиш қилиш (масалан, "миллий одоб"нинг қандай намоён бўлишини нафақат тушунтириш, балки кўрсатиш) ва ўқувчилар билан миллий одоб машқларини ташкил қилиш талаб этилади.
  • Тарбиявий таълим – муомала, одоб қоидаларини махсус ўргатиш жаҳон миқёсида янгилик эмас ва ўрнак олса арзигулик мисоллар бор. Масалан, Япония мактабларида "япон хулқ-атвори" дарси махсус, мажбурий ўтилади. Бу дарсда муомала, одоб-ахлоқнинг энг нозик қирраларигача махсус ўргатилади, машқ қилдирилади. Жумладан, мехмон келганда мезбон эшикни қандай очиши кераклигигача ва ҳ.к.1.
  • Хуллас, миллий тарбиявий таълим миллий фазилатларни ўқувчиларнинг дастлаб биринчи, кейин эса иккинчи сигналлар системасига айлантиришга, пировард натижада эса, ўқувчиларнинг шахсий иллатларига, одатларига айланишида педагогик технология вазифасини ўтайди.
  • 1 Преображенский К. Как стать японцем. – М.: Молодая гвардия, 1988.
  •  

Тарбияда миллийлик ва ижтимоийлик

  • Педагогика учун муҳим томони шундаки, тарбиянинг миллийлиги ва ижтимоийликнинг силлиқ кечиши туфайли ўсмирлик - ўтиш даври енгил кечади.
  • Ғарб ўсмирларида эса бу жараён ижтимоий муҳит, халқ, миллатни инкор қилиш, жамиятда қабул қилинган ахлоқий, маънавий меъёрларга қарши туришда ўзлигини намоён қилиш орқали ўтади.
  • Шарқлик киши учун эл, уруғ, маҳалла манфаатлари, фикрлари кучли таъсирга эга. Ѓарб кишиси учун теварак-атрофдагиларнинг фикрларидан кўра ўзининг "Мен" ини намоён қилиш биринчи даражада туради.
  • Ўзбек социологи А.А.Илҳомовнинг таъкидлашича, Марказий Осиёда диний, миллий ўзлигини англашнинг ўсиши ёшларнинг ўзларини мусулмон Шарқи кишиси сифатида англаш тарзида: Оврўпо ёшларида эса жиноятчиликнинг бундан буён кўпайишига олиб келувчи "хулқ-атворнинг эффектив типи"да намоён бўлмоқда2.
  • Ана шу объектив хусусиятлар Ўзбекистон педагогикасида, унинг назарий асосларида ҳам туб ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилади.
  •  

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling