2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик
-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Download 37.28 Kb.
|
Меъёрий хужжатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш
25-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади: давлат солиқ хизмати органларига; таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга; давлат статистика органларига; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликка мувофиқ бошқа органларга. (25-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисми. Молиявий ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин. Молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Кичик корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 62–65-бандлари ва «Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 942, 03.07.2000 й.). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин. 26-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар учун очиқдир. Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъекти бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 102-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 72-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг иккинчи қисми. Ушбу модда ўзига нисбатан қонунчиликнинг бошқа талаблари белгиланган бухгалтерия ҳисоби субъектларининг молиявий ҳисоботига татбиқ этилмайди. (26-модданинг биринчи, иккинчи, ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 37.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling