27-модда. Тугатиш чоғидаги молиявий ҳисобот
Хўжалик юритувчи субъектни тугатиш чоғида якуний молиявий ҳисобот тузилади.
Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш балансини ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссиясининг (тугатувчининг) зиммасига юклатилади.
Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.
Тугатиш балансида мажбуриятлар уни тузиш санасида ҳисобланган фоизлари билан акс эттирилади.
28-модда. Бухгалтерия ахборотининг махфийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбарининг рухсатига кўра ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат олган шахслар махфийликни сақлаши шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 191-моддаси.
29-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.) 25–27-бандлари.
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(29-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 157–168-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низом»нинг (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.) 28-банди.
Do'stlaringiz bilan baham: |