2 мундарижа


УЧИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana14.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1004923
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
bolalar nutqini rivozhlantirishga doir ishlarga metodik rahbarlik

 
УЧИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА 
Мактабгача ёшдаги болаларда эртакни тинглаш ва ундаги воқеа-
ҳодисаларни англаш воситасида равон нутқни ривожлантириш қуйидаги 
омилларни ҳисобга олишни тақозо этади: 
- мактабгача ёшдаги болаларнинг Ёш хусусияти, уларнинг билиш 
фаолиятида манбаларнинг қулайлиги, сўз заҳирасини бойитиш; 
Бу борадаги адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, нуққини 
ривожлантиришнинг шарт-шароитлари, самарали шакл ва методлари ишлаб 
чиқилмагаи. 
Шунга 
кура 
мактабгача 
ёшдаги 
болалар 
нутқни 
ривожлантиришнинг моҳияти, илмий-назарий жиҳатлари, уни амалга 
ошириш 
қонуниятлари, 
шарт-шароитлари, 
мазмуни 
ва 
ўзига 
хос 
хусусиятлари белгилаб олинди. Мактабгача ёшдаги болаларнинг эртак 
орқали нутқни ривожлантириш қуйидаги ҳолларда юқори самара бериш 
тутрисида қатъий хулосага келинди: нутқда адабий тил меъёрлари 
қоидаларига риоя этиш; ўз фикрини ифодалашда тилнипг лексик ва 
грамматик қоидаларидан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш; ўз 
тенгдошлари ҳамда катта ғшлилар билан мулоқотга кира олиш; ўз 
суҳбатдошини тинглай олиш ва унга туғри савол бериш, саволларга жавоб 
қайтариш, заруриятга кўра тушунтира олиш; монологик ва диалогик нутқ 
малакасига эга бўлиш; равон нутқда товуш маданиятига риоя этиш; сўз 
заҳирасини бойитиб бориш; нутқнинг грамматик тузилишига эътибор бериш; 
-равон нутқнинг ривожланишини таъминлаш;
Мазкур илмий-методик талаблар бевосита маълум тизимда, мақсадга 
мувофиқ амалга оширилади.
Мактабгача болаларнинг эртак ўрганишда нутқини ривожлантириш 
метод-усулларини ишлаб чиқишдан олдин унинг мазмуни белгилаб олинади 


82
ва болаларнинг ёш хусусияти, ўзига хос тайёргарлиги даражаси ҳисобга 
олинади.
Чунки кўпчилик болалар нутқида чекланишлар мавжуд бўлиб, улар 
фикрини ёрдамчи саволлар асосидагина баён эта олади; айримлари матнга 
тақлид қилиб, айнан матннинг ўзини ҳикоя қилади; баъзилари муҳим 
воқеаларни тушириб қолдиради. Воқеа-ҳодисаларни бир хил оҳангда бир хил 
тезликда ҳикоя қиладиган, ўзича ортиқча сўзларни қўшиб мазмунсиз ҳикоя 
қиладиган, матн мазмунипи ўзгартириб, мантиқий изчилликка риоя этадигаи 
болалар ҳам талайгинадир.
Шунинг учун ҳам мактабгача ёшдаги болаларда ҳам нутқни 
ривожлаптириш усуллари ишлаб чиқилганда тавсия этилган эртак матнни 
ҳикоя қилишда воқеани катталарнинг ёрдамисиз, мустақил ифодалай олишга, 
луғат бойлигига, матн мазмунини баён этишда изчилликка риоя қилиши, 
тилнинг ифода воситаларидан фойдалана олиши, нутқнинг равонлиги, 
тезлиги, жумлаларни грамматик жиҳатдан туғри тўза олиши, товушларни 
туғри талаффуз этиши, нутқ маданиятига риоя этишига қаратилади.
Юқоридагилар асосида қуйидаги хулосага келдик: 
1. Мактабгача таълим тизимининг энг муҳим соҳаси бўлиб баркамол 
авлод асосан ана шу бўғинда шаклланади. Шунга кўра мактабгача тарбия 
ёшидаги болаларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда боғлаништли 
нутқни ривожошлантириш ҳам таълимнинг энг муҳим таркибий қисмларидан 
бўлиб ҳисобланади. Мактабгача тарбия соҳасида болаларнинг нутқини 
ривожлантириш борасида муҳим тадқиқотлар олиб борилгани ҳолда равон 
нутқни ривожлантириш, айниқса, бу муаммонинг болаларда энг самарали 
давр саналган мактабгача ёшдаги катта болаларнинг эртак оркали равон 
нутқини таркиб топтириш назардан четда қолган.
2.Бу муаммони илмий-педагогик ва амалий жиҳатдан ҳал этишда уни 
дастлаб туғри ривожлаштириш ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш, 
болаларнинг ғши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, бу, борада 
таълимнинг илғор методик-усулларини тақбиқ этиш,


83
3. Болаларнинг эртак матнини қабул қилишда равон нутқини 
ривожлантиришда умумий масалалар билан бир қаторда, иккинчи даражали 
масалаларни ҳам ажратиб олиш ва шу асосда унинг асосий йўналишлари 
ҳамда ўзига хос хусусиятларини ишлаб чиқиш илм-фан олдидаги долзарб 
масалалардандир.
4. Мактабгача ёшдаги болаларнинг эртак орқали ўрганишда нутқини 
ривожлантириш энг замонавий усулларни қўллаш, фикр ва жонли сўз, она 
тилипинг ҳиссий-эстетик маъно қирраларни англаб олиш учун гўзалли 
софлиги бойлигини ҳис этиш орқали амалга оширилади.
Юқоридаги фикларга таянган ҳолда тадқиқот ишимизда мактабгача 
ёшдаги болалар нутини ривожлантиришга оид қуйидагга масалалар ҳал 
эқилди: 
Образлилик, 
оддийлик, 
аниқлик 
болалар 
нутқ 
маданиятини 
тарбиялашнинг мухим омилидир. Эртакларни қўллаш нутқ фаолиятининг 
турлари—аудирование ва гапиришни шакллантиришга катта имкон беради.
Бу эса нутққа қарашли диалогик ва монологик нутқларни 
ривожлантиради. Демак, эртакнинг бадиий таъсирчанлиги болаларга таъсир 
кўрсатади ва уларнинг тасаввуруда ғрқин образларни пайдо қилади. Бу эса ўз 
навбатида равон нутқни ривожлантиришга ёрдам беради. Масалан, 
мактабгача катта ёшдаги болалар эртакдан фойдаланган ҳолда сўзлашув 
нутқининг айрим турларини енгил ўзлаштиради; Болалар эртакни такрорлаш 
асосида матн тузишни ўрганади. Намуна тили, баён изчиллиги ва аниқлиги 
болаларга эшитганини тартиб билан сўзлаб беришни ўрганишга ва ифодали 
гапиришга интилишга ёрдам беради; Болалар бадиий тил меъғларини 
Эгаллайди; Болаларга ўз эртакларини тузиш бадиий-ижодий фаолиятни 
ривожлантиришга кўмаклашади. Ушбу эртакларда болаларнинг хаёлий орзу-
истаклари, эртак қахрамонлари ва уларнинг бизни ўраб турган атроф-
муҳитни реал кузатишлари уйғунлашиб кетади. Буларнинг барчаси 
болаларда равон нутқни ривожлантиришга ёрдам беради. 


84

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling