134. Бозорда ўртача нисбий бозор улушига эга бизнеслар вазиятини ҳаққоний акс эттира олмаслик қайси матрицага хос
1. БКГ матрицасига;
2. GЕ матрицасига;
3. ҳаётий цикл матрицасига;
4. матрицали структурага.
135. Тармоқнинг узоқ муддатли жозибадорлиги ва корхонанинг рақобатдошлиги мезонлари асосида бизнесни баҳолайдиган матрица:
1. БКГ матрицаси;
2. GЕ матрицаси;
3. ҳаётий цикл матрицаси;
4. матрицали структура.
136. GЕ матрицаси бизнесни баҳолашда нечта квадратга асосланади?
1. тўртта;
2. тўққизта;
3. ўн иккита;
4. ўн бешта;
137. GЕ матрицаси бўйича бозор ўлчамини ва ўсиш тезлигини, технологик талабларни, рақобат кескинлигини, тармоққа кириш ва чиқиш тўсиқларини мавсумий ва циклик омилларни, капиталга эхтиёжни, тармоқда пайдо булаётган хавф-хатарни, тармоқнинг фойдалилик даражасини, ижтимоий ва экологик омилларни ва тартиблаштиришни қандай кўрсаткич ўзида акс эттиради?
1. рақобатбардошлик;
2. жозибадорлик;
3. самарадорлик;
4. вариантлар мажмуаси.
138. GЕ матрицаси бўйича тармоқ рейтингини ҳар-бир омилининг унинг салмоғига (оғирлигига) кўпайтмаси нимани беради?
1. тармоқ жозибадорлиги;
2. тармоқ рақобатдошлиги;
3. тармоқ самарадорлиги;
4. вариантлар мажмуаси.
139. GЕ матрицаси бўйича тармоқ жозибадорлигининг ўлчанган рейтинги қандай топилади?
1. тармоқ рейтингини ҳар-бир омилини унинг салмоғига (оғирлигига) кўпайтириш орқали;
2. тармоқ фойдалилик даражасини унинг рейтингига ёки салмоғига кўпайтириш орқали;
3. тармоқнинг иқтисодий кўрсаткичларини меъёрлаштириш орқали;
4. вариантлар мажмуаси орқали.
140. GЕ матрицаси бўйича бозорнинг нисбий улуши, асосий муаммоларни ҳал этиш малакаси, фойда олиш меъёрини рақобатчилар билан таққослаш, рақобатчиларга нисбатан сифатли товарларни ва хизматларни таклиф этиш, солиштирма харажатларнинг нисбати, бозорни ва харидоларни билиш, технологик имкониятлар бошқарув сифати. Омиллари тегишли.
1. корхона рақобатбардошлигига;
2. корхона жозибадорлигига;
3. корхона самарадорлигига;
4. вариантлар мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |