2 Тузувчилар


ХУЖАЙРАДА МОДДАЛАРНИНГ ПАССИВ ТАШИЛИШИ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

ХУЖАЙРАДА МОДДАЛАРНИНГ ПАССИВ ТАШИЛИШИ 
Моддаларнинг хужайрага ўтиши ёки ундан атроф мухитга чиқарилиш «пассив» ёки 
«актив» равишда рўй бера оладиган жуда мураккаб процессдир. 
Моддаларнинг юқори концентрациядан паст концентрацияли томон ўтиши «пассив» 
ўтиш дейилади. Моддаларнинг бир хилда ўтиши хужайрада рўй бераётган метоболик 
процесслар энергиясининг сарфланишига боғлиқ эмас. Булар қуйидагилар: 
1. Хужайра ва атрофдаги суюқликда модда концентрацияси хар хил бўлганда; 
2. Хужайра ичида ва ундан ташқарида осмотик босим хар хил бўлганда; 
3. Паст молекулали ионлари яхши, юқори молекулали ионларни эса ёмон ўтказадиган 
ярим ўтказгич мембрана борлигида; 
4. Бир бири билан аралашмайдиган иккита фаза чегарасида, модда шу фазаларда хар 
хил даражада эрийдиган бўлганда вужудга келадиган эрувчанлик. 
Хужайра пардаси бир-бирига аралашмайдиган иккита фазадан, липит фазаси ва сув 
билан ўралган оқсил пардасидан иборат. Сув ва ёғда эрийдиган хар қандай модда буларда 
эриб тақсимланади. 
 
 


20 
БИОЭЛЕКТРИК ПОТЕНЦИАЛЛАР 
Организм хаёт фаолиятининг хамма процесслари амалда хужайралар билан 
тўқималарда электр харакатлантирувчи кучлар пайдо бўлиши билан ўтади. Электр 
процесслар энг мухим физиологик ходисалар, жумладан, нерв қўзғалиши ва импулpсни нерв 
толаси бўйлаб ўтказиш ходисаси каби ходисаларда катта ролp ўйнайди. Биоэлектрик 
потенциалларнинг келиб чиқиши учун ионларнинг нотекис тарқалишидан пайдо бўладиган 
потенциаллар асосий ахамиятга эга. Бундай потенциаллар жумласига қуйидагилар киради. 
1. Иккита мухит бўлинадиган чегерада, ионларнинг турли хил харакатчанлиги туфайли 
келиб чиқадиган диффузион потенциаллар 
2. Мембрана потенциаллари иккита эритмани ажаритб турган мембранада вужудга 
келади, шу билан биргаликда эритмаларнинг бирида мембранадан ё мутлақо ўта олмайдиган 
ёки ёмон ўтадиган ионлар бўлади. 
3. Моддалар бир хилда эрийдиган иккита суюқ фазаанинг бўлиниш чегарасида вужудга 
келадиган ёки фазааро потенциаллар. 
4. 
Оксидланиш-қайтарилиш 
потенциаллари 
редокс 
потенциаллар 
хам 
биопотенциалларнинг келиб чиқишида иштирок этади. Бироқ оксидланиш қайтарилиш 
системасида металл электродлар бўлса, ана шу тақдирдагина бундай потенциаллар вужудга 
келади. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling