2 Тузувчилар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

ТИНИМ ПОТЕНЦИАЛИ 
Мускулнинг ташқи юзаси мусбат ички юзаси эса манфий зараядланганлиги аниқланган. 
Тинчлик холатига хос бўлган ана шу потенциаллар фарқи тинчлик потенциали ёки мембрана 
потенциали дейилади. 
Тиним 
потенциалининг 
катталиги 
микроэлектродлар 
ёрдамида 
ўлчанган, 
микроэлектродларнинг бири хужайра ичига киритилган, иккинчиси хужайрадан 
ташқаридаги суюқликка туширилган. Кўпчилик хужайралар учун тиним шу билан бирга 
хужайранинг ички қисми манфий зарядланган бўлса, ташқи қисми мусбат зарядланган. 
Биоэлектрик потенциаллар хужайраларнинг юза мембранаси орқали Na, K ва Сl ионларининг 
хар хил даражада ўтишига ва шу муносабат билан ўша ионларнинг хужайранинг ички хамда 
ташқарисида хар хил концентрацияга эга бўлиб қолишига боғлиқдир. Масалан: ярим 
ўтказувчан мембрана билан бўлинган идишнинг иккала яримига бир хил концентрациядаги 
КCl эритмасини қўямиз. Сўнгра идишнинг ўнг ярмига гомоглабиннинг К ли тузи эритмасини 
қўшамиз. Концентрацион градиент туфайли К катионлари идишнинг ўнг ярмидан чап ярмига 
диффузияланиб ўта бошлайди. Мембранадан ўта олмайдигн гемоглабин анионлари 
идишнинг ўнг томонида тўпланиб концентрацияланиб, мембрана юзасида манфий заряд 
хосил қилади. 


21 
Улар ўзининг манфий заряди билан мусбат зарядланган калий ионларини мембранинг 
чап томонидаги юзасида ушлаб туради. Бу мембрананинг қутбланишига сабаб бўлади ва 
шунга кўра унинг ўнг ва чап юзалари ўртасида потенциаллар фарқи вужудга келади. Тирик 
хужайраларда хам шунга ўхшаш ходиса кузатилади, уларда калий ионларининг 
концентрацияси протоплазмада хужайрадан ташқаридаги эритмадагига қараганда 30 баробар 
ортиқ бўлади. Физиологик тиним даврида калий катионларининг протоплазмадан ташқи 
эритмага диффузияланиб ўтиши, хужайра протоплазмасининг ташқи юзасида мусбат 
зарядни, ички юзасида эса манфий зарядни хосил қилади. Калий ионларининг хужайрадан 
диффузияланиб чиқиши билан бир қаторда хужайрадан ташқаридаги суюқликдан натрий 
ионларининг хужайра ичига диффузияланиб ўтиши кузатилади. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling