2 Тузувчилар


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

 
 
МОДДАЛАРНИНГ ХУЖАЙРАГА ЎТИШ ЙЎЛЛАРИ 
Хужайрга ўтадиган моддалар молекуласи хар хил тузилиши ва турли туман физик-
химиявий хоссаларга эга бўлишига қарамай улар асосан 2 хил йўл билан ўтади. 
1. Ўтадиган моддаларнинг хужайра мембранаси липитлари тахсирида эриши хисобига. 
2. Хужайра мембранасини ташиб ўтиб цитоплазма билан хужайра структурасини ташқи 
мухит билан туташтириб турадиган субмикроскопик тешиклар орқали моддаларнинг ўтиши 
хисобига. 
МУАММОЛИ САВОЛ: 
1. Хужайра щтказувчанлиги деганда нимани тушунасиз? 
2. Ионларнинг актив ташкилий механизимини тушунтириб беринг?


18 
Моддаларнинг биринчи усулда ўтиши асосан сувда эримайдиган органик бирикмалар 
учун характерли бўлса, 2-усулда ўтиши сувда эриган моддаларнинг молекулалар ёки ионлар 
учун характерли. Органик моддаларнинг ўтиши хусусияти уларнинг липитларда 
эрувчанлигига боғлиқ хужайраларнинг турли моддаларнинг қанчалик ўтказа олиши уларда 
бўладиган функционал группалар борлигига боғлиқ. Гидроксил, карбоксил ва амин 
группалари, шундай группалари бўлган моддаларнинг хужайрага ўтишига тўсқинлик қилади. 
Бирикмада бу группалар миқдори ортган сари унинг ўтказувчанлик хусусияти пасайиб 
боради. Молекулада метил, эит ва фенил группаларининг бўлиши унинг хужайрага ўтишини 
осонлаштиради. Молекулаларнинг хужайрага асосан мембраналардаги тешиклар орқали 
ўтиши аниқланган. Мембранада зарядсиз тешиклар билан бир қаторда мусбат ва манфий 
зарядга эга бўлган тешиклар хам бор. Бу тешиклар асоан оқсил молекулаларидан, шунингдек 
гидрофилл липитларидан хосил бўлган. Шу сабабли тешик ичига унинг деворларидаги 
зарядга қарама-қарши ишорали заряд билан зарядланган. Зарра тушганида, тешикка 
тортилиб мембрана орқали ўтади. Зарра ишораси бир-бирига тўғри келиб қолганда, зарра 
хужайрага ўтмайди, чунки зарядли тешикдан итарилади. Водород ва гидроксил ионлари 
радиус кичик бўлишига қарамай, ташқаридан хужайрага мутлақо ўтмайди. Улар юксак 
реактив бўлиб, хужайра мембранасининг юза группалари томонидан ушлаб қолинади. Шу 
туфайли ўша юза группалар тегишли бир хил заряд хосил қилади ва шундай зарядли 
зарядланган бошқа ионларни чиқаради. Кучсиз кислота ва асослар, кучли кислота ва 
асослардан фарқли хужайрага яхши ўтади. Улар таркибида диссоциаланган парчаланган 
молекулалар борлиги туфайли хужайрага тез ўтади. Бу молекулалар мембрана липитларида 
яхши эрийди. Электр заряди борлиги туфайли бу ионлар хужайрадан ташқарига чиқа 
олмайди. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling