2 Тузувчилар
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
osimliklar fiziologiyasi
69 ОЛТИНГУГУРТ (S) Сулфат кислота қолдиғи сифатида: калий, магний ва калpций тузлари таркибидан ўсимликларга қабул қилинади. SО 4 аниони шаклида ўсимликларга қабул қилинган олтингугурт барглар хужайрасида мураккаб ўзгаришларга учраб, сулpфгидрил (SН) ва дисулpфид (-S-S) группаларигача қайтарилади. Бу группалар фотосинтез процессида углеводлар ва аммиак билан реакциясига киришиб, СН 2 -SН СН 2 - S - S- СН 2 СН 2 -S-СНз РН-NH 2 СНМn СНМn СН 2 СООН СООН СООН СНМn цистеин цистин СООН ва трипентид глютатион 8/с қилади. Ўсимликлар организмидаги оқсиллар парчаланганда таркибидаги сулpсидрил ва дисулpфад группалар SО 4 гача оксидланади. Хосил бўлган SО 4 аниони флоэма найлари бўйлаб харакатланиб, қайта янги аминокислоталар ва оқсил синтезланишида иштирок этади. Ўсимликлар хутарасидаги SО 4 аниони гипс СаSО 4 бўлишида иштирок этади. Ўсимликлар ёш тўқимасида олтингугуртнинг кўп қисми асосан оқсил бирикмалари таркибида, ўсқари тўқималарда сулpфат тузлари таркибида тўлади. Нобуд бўлган ўсимликлар тўқимасидаги оқсиллар парчаланганда мухитда захарли модда водород сулpфид (H 2 S) тўпланади. Тупроқда яшовчи олтингугурт бактериялари уни Сулpфат кислотагача оқсидлаб зарарсизлантиради. Сулpфат кислота тупроқдаги катионларии бириктириб олиб, сулpфат кислота тузлари хосил қилади. Сулpфат кислота қолдиғини ўсимликлар қайтадан ўзлаштириб, оқсил Х/С бўлишида ишлатади. Олтингутурт оқсил молекуларидан ташқари саримсоқ, пиёз мойлари ва В 1 витамин таркибида хам учрайди. Олтингугурт етишмаса ўсимликлар ўсишда тўхтаб, барглари оқара бошлайди. Хлор ионлари NаСl шаклида галофитларда тўпланиб, улар илдиз хужайраларининг осматик босиши ортишида иштирок этади. Йод ва бром хам микроэлементлар қаторига кириб, денгиз сув ўтлари таркибида кўп миқдорда тўпланади. 70 Ғалла ўсимликлари кирикбўғиш ва диатом сувўтларида кримний тўпланади. Ўсимликларни нормал ўсиши ва ривожланиши учун калий, калpций, магний, темир моддалари зарур. Калийнинг кўп қисми эркин харакатланса, қолган қисми оқсиллар билан вақтинча боғланган холда учрайди. Калий ўсимликларнинг ёш органларида кўп, қарияларида эса кам бўлади. Уқари (эски) тўқималардан янгиларига ўтиб, қайтадан биокимёвий реакцияларда қатнашади. Калий оқсил ва углеводлар синтезланишида иштирок этади. Цитоплазманинг ётишқоқлик даражасининг пасайиши калийга боғлиқ. Калий етишмаса, барглар оқаради, фотосинтез процесси сусаяди, ўсимликларнинг уруғи нимжон бўлиб унувчанлик хусусияти йўқалади. Калpций ўсимликлар нафас олишида тўпланган органик кислоталарни нейтраллайди. Калpций тахсирида цитоплазма қуюқлашади, унинг ўтказувчанлик хусусияти пасаяди. Натижада моддалар алмашинуви процесси сустлашади. Калpций эски (қари) тўқима ва органларда кўп миқдорда тўпланади. Бу элемент пектик билан бирикиб хужайраларни бир-бирига ёпиштирадиган пардани ташкил этади. Калций етишмаса ўсимликларнинг илдиз системаси заиф ривожланади, баргларида жигар ранг доғлар пайдо бўлади, картон сувлардан ўсимлик тўла фойдалана олмайди, запас оқсиллар ўз вақтида парчаланмайди. Таркибида калpций бўлмаган тупроқларда К, Nа, Мg тахсирида ўсимликлар ривожланишдан тўхтайди ёки илдизлари заиф ривожланади, илдиз тўкчалари шишади ва пўсти ёрилиб кетади. Агар ерга калpцийли ўғитлар солинса, катионлар ўртасида физиологик мувозанат тикланиб, илдиз системаси нормал ривожланади. Катионлар ўртасида ўзаро антагонистик муносабат мавжуд. Мn, Ғе ва Аl катионлари учун Са антагонист элемент хисобланади. Антагонистик муносабатни хисобга олганда, ўсимликларга ўғит сифатида аммоний питрат (АМ 4 NО 3 ) солинганда СаН 4 хам етказиб бериш зарур. Магний хлорофил молекуласининг порфин халқаси марказида жойлашган. У ёғлар ва углеводллр синтези ва гидролиз процессларини активлаштиради. Янги махлумотларга асосан калpций ва айниқса магний рибосомларининг структуравий тузилишини сақлайди. Бу элементлар етказмаса, рибосомалар майда бўлакларга ажралиб кетади. Натижасида оксил синтезланиш процесси тўхтайди. Магний оксил молекуларини синтезланишида аминокислоталарнинг бир-бирига 71 боғланишини активлантиради. Агар магний етишмаса, ёғлар ва карбоноксид алмашинуви бузилиб, баргларда оксид доғлар пайдо бўлади. Темир хлорофил молекуласининг хосил бўлишида катализаторлик вазифани бажаради. Бу элемент оксидланиш-қайтарилиш реакциядарида иштирок этадиган каталаза, пероксидоза, цитохремоксидаза ферментлари таркибига киради. Агар темир етишмаса ўсимликнинг барча сарғайиб, хлороз касаллигига учрайди. Шунинг учун хлорозга қарши курашади. Темир қўйиладиган органик моддалар ишлатилади. Микроэлементларнинг айримлари ферментларга қўшилиб, анорганик катализаторга нисбатан бир неча минг ва миллион марта ферментларнинг активлигини оширади. Бор. Ўсимликлар учун зарур элемент эканлигини Е.В.Бобко ва М.Н.Белоусов (1931) лавлаги ўсимлигида аниқланганлар. Бор иштирокида утлеводлар, АТФ молекуласи синтезланади, Са ўзлаштириши яхшиланади. Калpций билан бор махлум нисбатда бўлгандагина ўсимликлар нормал ривожланади. Масалан: лавлагида бу нисбат 100 га, тамакида 200 га, сояда 500 га тенг бўлиши керак. Хар гектар ерга 1,2 кг бор солинганда, беда хосили 5.2 га/ц га бор, марганец Сулpфат қўшиб солинганда 15,7 га/ц ортган. Бор барглардаги шакарни, шеноларгача етиб боришида қатнашган лигидан ғўза, беда, соя ва мева дарахтлари ғунчаси бир етарли бўлганда камдан-кам тўкилади. Агар бор етишмаса, ўсимликларнинг ўсиш нуқтаси нобуд бўлади, яхни қуриб қолади, илдизи ривожланмайди, калий тўқимасининг хужайралари тўла шаклланмайди, қанд лавлигининг ўзаги чириб кетади. Марганец (Мп) оксилларнинг парчаланишини, фотосинтез процессини ва ферментларнинг фаолиятини активлаштиради. У оксидловчи ферментлар таркибига киради. Марганец етишмаганда, ўсимликлар таркибидаги хлорофила миқдори камаяди, хосилнинг сифати бузилади, нитратлар таркибидаги азот ўзлаштирилмайди. Мис. Хлорофилни тарқалиб кетишидан сақлаб, фотосинтез процессини активлаштиради. Пероксидоза ферменти хос бўлишида қатнашади. Ферментлар активлигини тахминлайди. Мис тахсирида цитоплазма каллоидларининг хусусияти ортиши хисобига унга сув молекуларини максимал боғланади. Агар мис етишмаса, олма дарахти новдаларининг учида, барг хосил бўлмаганлигидан учки қисми қуриб қолади. Рух (Zn) ўсимликлар танасида ауксик хосил бўлишини ва уларнинг иссиқликка чидамлигини оширади. 72 Танасида рух етарли бўлса ғўза вилтга, картошка фитофтора касаллигига чидамли бўлади. Рух ферментлар фаоллигини активлаш тиради. У карбоангидроза ферменти таркибига кириб Н 2 СО 3 карбонат кислотани СО 2 ва сувгача парчалайди. Шу билан бирга у фосфотаза эналаза ва полипептидазалар фермент таркиига киради. Агар рух етишмаса помидор, ўрикнинг барглари майдалашиб хлороз касалига учрайди. Молибден (Мо) дуккакли ўсимликларда туганак бактерияларнинг ривожланишини активлаштириши билан ўсимликларнинг хосилини ортишига сабаб бўлади. Молибден нитрогеназа фермеити таркибида учрайди, у молекуляр азотник ўзлаширилишини активлаштиради. Таркибида молибден бўлган нитратредуктаза ферменти иштирокида оксид холидаги азот (NО 3 ) бирикмаси қайтарилган холда (NНз) га ўтади. Агар молибден етишмаса лимон баргларида сариқ доғлар пайдо бўлади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling