2 Тузувчилар


МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРДАН ЯНА БИРИ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/66
Sana06.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1334427
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
osimliklar fiziologiyasi

МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРДАН ЯНА БИРИ: 
«БОР» - В 
Хозирги вақтда бу микроэлементларга жуда катта ахамият берилади. Айниқса зиғир, 
қанд лавлаги ўсимликлари «бор» бўлмаган сув културасида тез вақитда қуриб қолади. 
Зиғирни сув културасида ўстириш умуман узоқ ва вақитгача мумкин бўлмайди. Чунки «бор» 
шу мақсад учун кўпроқ қўлланадиган реактивларга одатда аралашган бўлмайди. Фақат озиқ 
эритмасига бир оз бор кислотаси қўшиш йўли билан бу ўсимликнинг нормал 
ўсишигаэришиш мумкин. 


78 
Умуман икки паллали ўсимликлар «бор»ни бир паллали ўсимликларга нисбатан 
кўпроқ талаб қилади. Лекин бир паллали Ўсимликларнинг талаби хам хар хил бўлади. 
Масалан; «бор» моддаси бўлмаган сув културасида устирилган арпа бошоғи уруғсиз бўлади. 
Буғдой бошоғида эса камроқ бўлса хам хосил бўлади.
Буғдой ва арпа ўсимликларида вегитатив массасининг хосил бўлиши,уларнинг «бор» 
билан тахминланишига кам боғлиқ бўлади. Дала шароитида тупроққа охак солинаётган 
ерларда «бор» айниқса зарур бўлади.
Чунки у ортиқча охакнинг зарарли тахсирини йўқотиш ва қолган ўғитларнинг яхши 
ўзлаштиришга шароит туғдиради. «Бор» айниқса қанд лавлаги учун фойдалидир. Агар қанд 
лавлагида «бор» етишмаса қуруқ чириш ёки ўзак чириш деган касаллик билан касаланиш 
мумкин. Охак солинган тупроқларда зиғир ўсимлигининг «бор» билан ўғитлаш хам жуда 
катта ахамиятга эга. 
Бундай ерларга солинган озгина «бор» хам зиғир солинса хам анча оширади ва 
толасининг сифатини яхшилайди. Умуман «бор» ўсимликка асосий минерал моддаларнинг 
киришига яхши тахсир қилади ва «бор» бирикмаларининг ерга озгина солиниши хам 
ўсимликнинг ўғитдан фойдаланишини кучайтиради. Бундан ташқари «бор» қанд лақлаги 
моддасининг ўтказувчи йўллар орқали харакатланишига ёрдам беради. Борнинг бундай 
тахсир қилиш механизими хали аниқланмаган. Лекин у протоплазманинг таркиби қисми 
билан реакцияга киришиб ўсимликка анмонларнинг киришига моддаларнинг оқишига имкон 
берадиган комплекс бримма хосил қилиш мумкин.
Борнинг жуда мухим хусусиятларидан бири ўсимликнинг гуллаш ва хосил қилиши 
учун яхши тахсир қилишидир. Р қанча олимлар гул оғизчаларидан бўладиган жуда кўп бор 
чангининг ўтишини тезлаштиради ва у билан чанг рух ўсимликларидаги бир қатор 
оксидланиш процесслари да иштирок этади. О.В.Добролюбовский, М.Я.Школpник, 
Р.А.Азимовлар нинг махлумотларига кўра рух барглар ва поялардаги углеводлар миқдори ни 
кўпайтиради, ўсимликнинг совуққа чидамлигини оширади, мевалар тугишига ва уларни 
йириклашишига серқанд бўлишига хамда нордонлиги ни камайтиришга ёрдам беради. 
Кўпгина текширувчиларнинг фикрича тупроқда рух етишмаса мева дарахтларини 
баргининг майдалашиши, туп-туп бўлиш холлари юз беради. Бахорда дарахтларда доғли 
холозми бўлган туп-туп бўлиш холлари юз беради. №№Разетка майда, бужмайган баргли 
калта новдалар хосил бўлади. Бундай новдалар бир неча йилдан кейин қуриб қолади. Уларда 
бутунлай мева хосил бўлмайди, ёки майда шакли ўзгарган, қинғир - қийшиқ мевалар хосил 
бўлади. Касаллик дарахт шох - шаббасининг юқори қисмида яққол кўринади. Мевали 
ўсимликлар учун керак бўлган асосий микроэлементлардан мана шулардир. Бундай 
микроэлементларни, ўсимликларни минерал ва органик ўғитлар билан ўғитлаш биргаликда 


79 
солинганда яхшироқ натижа беради. Уларни хамма ўсув даврида яхни фахзоларида қўллаш 
мумкин, лекин эрта бахорда қўллаш яхшироқ бўлади. Ўғитни дарахт тагини чуқур чопишдан 
олдин солинади. Ўғитни дарахт шох - шаббалари остидаги баргларига, бургида ковланган 60-
70смли чуқурчага солиш керак. Микроэлементларни солиб ерни қондириб суғориш керак, 
унинг тахсири 3-5 йилгача мўжалланган бўлади. Хозирча микроэлементларни практик 
жихатдан текширилган миқдори мевали дарахтдарига солиш аниқланган эмас. 
Микроэлементларни 
миқдорини 
белгилаш 
мухимдир, 
чунки 
бир 
қатор 
микроэлементлар ортиб кетиши ёки етишмай қолиши сабабли салбий натижалар бериши 
мумкин. Ўзбекистонда олиб борилган ишлар ва адабиёт махлумотларига асосланиб 
микроэлементлар хар гектарига тахминан қуйидаги миқдорда: /бура формуласида/ 6-9 кг, 
марганец /сулpфат- формуласида/6-8 кг, малабден /аммоний молабден формуласида/ 0,1-0,15 
кг мис/мис купороси формуласида / 15-25 кг, Рух /Рух сулхфат/ 4-5 кг, хисобидан солиниш 
мумкин. 
Бир неча микроэлементларни бирга солишда уларни хар- бири 2 мартагача синаб 
кўришади. Стелянский ўғитини гектарига бир мунча кўп миқдорда, бурани 18 кг гача, бор 
кислотасини 12 кг гача, калий перманганатни 20-30кг хисобида солишни тавсия этди.
Шуни хисобга олиш керакки, микроэлементлар макроэлементларни ўрнини 
босаолмайди. Микроэлементлар уларни тўлдиради ва ўз тахсирини улар билан бирга 
солинганида хамда мева дарахтларини юқори агротехника асосида парвариш қилганда 
кўрсатади.
Хулоса 
қилиб айтганда микроэлементлар барча ўсимликларни ўсишига, 
ривожланишига, гуллашига, шохларнинг кўпайишига, меваларнинг эрта пишишига, 
хосилдорлигига, совуққа чидамлилигига, меваларни узоқ вақтгача сақланишига, шу билан 
бирга меваларни сифатли бўлишини тахминлайди. 
Бу микроэлементларнинг талабига яраша етарли миқдорда солиш керак бўлади. 
Микроўғитларни мева боғларнинг хосилдорлигини оширишда бирдан - бир фактор бўлиб 
хисобланади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling