2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
220
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИ ВА ТАЙЁРЛИГИНИ АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ Э.Халилов., М.Холмирзаева Андижон давлат университети Одам организми ҳаёти давомида бир қатор морфологик, физиологик ва биокимёвий ўзгаришларни ўтказади. Организмни ўсиши ва ривожланиши жараёнида айрим функциялар аввал, айримлари кейин шаклланади. Бу ўсаётган организмни мукаммал эмаслигини кўрсатмайди, аксинча одам организми ривожланишни ҳар қайси этапида гармоник бир бутин ва мукаммал ҳисобланади. Бола организми - мураккаб ўз ўзини бошқарувчи тизим ҳисобланиб, ривожланиши унга жойланган ирсий ахборат ва ташқи муҳит омиллари таъсирида белгиланади. Болалик йилларида шакллан- ган, организмни оптимал фукнционал ҳолати, кексалик йилларида мустахкам саломатликни асосини ташкил қилишга ҳизмат қилади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни жисмоний ривожланиши ва тайёрлигини, бизнинг кузатувларимизда болаларни буйи, тана оғирлиги, қўл бармоқларини ихтиёрий максимал букиш кучи ва ўрнидан туриб икки оёқда узунликка сакраш кўрсаткичлари орқали баҳоланди. Кузатишлар Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 37-умумтаълим мактабда ва Булоқбоши туманининг халқ таълими бўлимига қарашли 30- умумтаълим мактабда ўтказилди. Кузатувда ҳар бир синфдан 25 тадан ўқувчилар қатнашди. Биринчи синф ўқувчиларининг бўйини ўртача кўрсаткичи 120,6 ± 0,6 см, иккинчи синф болаларининг ўртача кўрсаткичи 124,9 ± 0,7 см, учинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 133,8 ± 0,7 см ва тўртинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 140,8 ± 1,2 см тенглиги аниқланди. Ўқувчиларнинг бўйини йиллик ўсиши биринчи ва иккинчи синф ўртасида 4,3 см, иккинчи ва учинчи синф ўртасида 8,9 см, учинчи ва тўртинчи синф ўртасида 7,0 см ортганлиги кузатилди. Биринчи синфда ўқиётган болаларини тана оғирлигини ўртача кўрсаткичи 22,9 ± 0,4 кг, иккинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичи 24,7 ± 0.4 кг, учинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичи 29,2 ± 0,9 кг ва тўртинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичи 33,2 ± 0.8 кг экан. Болаларни тана оғирлигини йиллик ортиши биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари ўртасида 1,8 кг, иккинчи ва учинчи синф ўртасида 4,5 кг ва учинчи ҳамда тўртинчи синф ўртасида 4,0 кг ортганлиги аниқланди. Болаларни жисмоний ривожланиши ва тайёрлигини баҳолашда қўл бармоқларини ихтиёрий максимал букиш кучини аниқлаш асосий кўрсаткич ҳисобланади. Биринчи синф болаларини ўнг қўл 221 бармоқларини ихтиёрий максимал букиш кучини ўртача кўрсаткичи 7,8 ± 0,2 кг/м, иккинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичи 8,8 ± 0,2 кг/м, учинчи синф ўқувчиларини ўртача кўрсаткичи 11,7 ± 0,4 кг/м ва тўртинчи синф ўқувчиларини ўртача кўрсаткичи 13,2 ± 0,5 кг/м экан. Чап қўлини ўртача кўрсаткичлари биринчи синфда 7,4 ± 0.2 кг/м, иккинчи синфда 7,5 ± 0,3 кг/м, учинчи синфда 11,4 ± 0,4 кг/м ва тўртинчи синфда 12,1 ± 0,5 кг/м тенг чиқди. Ўқувчиларнинг ўнг қўл динамометрияси кўрсаткичларини йиллик ўсиши кузатилганда биринчи ва иккинчи синфлар оралиғида 1,0 кг/м, иккинчи ва учинчи синфлар оралиғида 3,9 кг/м ва учинчи хамда тўртинчи синфлар ўртасида 1,5 кг/м ортганлиги кузатилди. Чап қўл динамометриясини йилик ўсиши биринчи ва иккинчи синфлар ўртасида 0, 9 кг/м, иккинчи ва учинчи синфлар ўртасида 3,9 кг/м ва учинчи хамда тўртинчи синфлар орасида 1,3 кг/м ўсганлиги кузатилди. Болаларни жисмоний тайёрлигини баҳолашда ўрнидан туриб икки оёқда узунликка сакраш муҳим кўрсаткич саналади. Биринчи синф ўқувчиларини ўрнидан туриб икки оёқда узунликка сакрашини ўртача кўрсаткичи 102,1 ± 1,8 см, иккинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичи 103,8 ± 1,7 см, учинчи синф болаларининг ўртача кўрсаткичи 137,0 ± 2,3, ва тўртинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 142,5 см тенг. Бу кўрсаткични йиллик ўзгариши биринчи ва иккинчи синф орасида 1,7 см, иккинчи ва учинчи синф орасида 33,2 см, ва учинчи ҳамда тўртинчи синф орасида 5,5 см ортганлиги аниқланди. Икки оёқда ўрнидан туриб узунликка сакраш кўрсаткичини иккинчи ва учинчи синф оралиғида энг катта ортганлиги кузатлиди. Шундай қилиб, кичик мактаб ёшидаги болаларни ўсиши ва ривожланиши даражаси иккинчи ва учинчи синф оралиғида бошқа ёшларга нисбатан каттароқ бўлади экан. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling