2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Фойдаланилган адабиётлар 
1
.Карпунина Л.В. Роль агглютинируюших белков ризобий и азотфиксирующих бацилл 
при взаимодействии с растением // Под ред. В.В. Игнатова. - М. Наука, 2005. - 260 с. 
2.Мишустин Е.Н. Микроорганизмы как компонент биогеоценоза (методы изучения) // Под 


211 
ред. Е.Н. Мишустина. - М.: Наука, 1984. - 160
3.Ridge Е.Н. Inoculation and survival of Azotobacter chroococcum on stored 
wheat seed// JAppl. Bacteriol., 1970. Vol.33. P.262. 
МИКРООРГАНИЗМЛАРНИ ФЕРМЕНТЛАР СИНТЕЗ ҚИЛИШ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Қосимова Д. Б., Шербоева М. Қ. 
Гулистон давлат университети
Bacillus subtilis – нафақат ўзини-ўзи, балки бошқа бактериялар ва 
замбуруғларни ҳужайраларини ҳам лизис қиладиган биринчи 
микроорганизмдир. Бациллаларни литик ферментлари, мураккаб 
комплекс бўлиб, улар ҳар хил субстрат спецификлигига эга бўлган 
ферментлардан иборат. Бу ферментларга протеазалар, манназалар, 
целлюлазалар, глюканазалар, хитиназалар киради. Бу ферментлардан 
баъзилари замбуруғларнинг гифларига ёпишиб олиб, фитопатогенларни 
хужайра деворини эритадилар ва шу туфайли бациллалар учун қўшимча 
энергия ва озуқа манбаи бўлган, гифни ичидаги моддаларни оқиб 
чиқишига 
олиб 
келадилар. 
Ассоциатив 
микроорганизмларни 
ўсимликлар билан ўзаро алоқасини ўргана тутиб, Нильсон ва Соренсен 
[Nilson and Sorensen, 1998], катта гуруҳ фитопатогенларга, хусусан, 
Arhanomyces cochleoides, Pythium ultimum, Rhizoctonia Solani ва х.к. 
нисбатан антогонистик хусусиятига эга бўлган бациллаларни ажратиб 
олишга эришдилар. Ажратиб олинган штаммлар Bacillus polimyxa, 
Bacillus subtilis ва Bacillus spp деб топилди. Уларни барчасини, 
фитопатоген замбуруғларнинг хужайра деворини лизис қилувчи (cell-
wall-degrading enzymes) гидролитик ферментлар синтез қилишлиги ва бу 
ферментларни хужайрадан ташқарига чиқаришлигини кўрсатиб ўтган 
эдилар. Bacillus polimyxa штаммини, Rhizoctonia Solani замбуруғини 
хужайра қобиғида кўп миқдорда учрайдиган хитин ва ксиланларни 
парчаловчи экзохитиназа ва ацетил-глюкоаминаза ферментларни синтез 
қилиши аниқланган. Bacillus spp ҳам бу замбуруғни ўсишини тўхтатиб 
қўйсада, Bacillus polimyxa дан фарқли ўлароқ, бу штамм эндохитиназа 
ферментини синтез қилган. 
Bacillus pumilis ва Bacillus spp бактерияларининг бошқа штаммлари, 
целлюлаза ва гемицеллюлаза (ксилаза ва манназа) ферментларини 
синтез қилишлари ва бу ферментлар Arhanomyces cochleoides ва Pythium 
ultimum замбуруғларини хужайра деворини парчаловчи, целлюлаза, 
галактоманназа 
ферментлари 
ҳамда 
маннопротеинлар 
синтез 
қилишлари аниқланган. Bacillus polimyxa ва Bacillus pumilis 
бактерияларини Arhanomyces cochleoides замбуруғига нисбатан 
кўрсатган антогонизми, шу тажрибаларда ишлатилган тўрт муҳитни 
барчасида ҳам бир ҳил эканлигини намоён қилган. Муаллифлар бу 


212 
тажрибаларни натижалари асосида, кўрсатилган бактерияларни 
замбуруғга нисбатан бўлган антогонистик хусусияти муҳитга боғлиқ 
эмас деган фикрга келганлар. Бактерияларни бундай хусусияти доимий 
равишда гидролитик ферментлар синтез қилиши (Bacillus polimyxa
билан ёки ҳар хил муҳитда, бир-бирини алмаштира оладиган ҳар хил 
ферментлар заҳираси индукция бўлиши билан (Bacillus pumilis) боғлиқ 
бўлса ажаб эмас. Шундай қилиб, ҳар хил ферментлар синтез қилишига 
қарамасдан бациллалар, фитопатиоген замбуруғларга нисбатан кўп 
шаклга эга бўлган (xилма-ҳил) антогонизм кўрсатиши кузатилган. 
Недорезков [2002], ўзининг тажрибаларида ўсимликларнинг ички 
тўқималаридан ажратилган бактерияларни 20-40% и, ўсимликларни 
касаллантирувчи кенг тарқалган замбуруғларга нисбатан антогонист 
эканлигини аниқлаган. 
Бундай замбуруғларга Fusarium culmorum (бошоқ фузариози, илдиз 
чириш касалликларини қўзғатувчиси), Alternacia alternata (бошоқда куя 
тушурувчи, илдиз чириш касаллигини қўзғатувчи ва уруғни униб 
чиқишини секинлатувчи замбуруғ), Aspergillus nidulans (уруғни 
моғорлатувчи, ўсимталарни ўлдирувчи замбуруғ), Bipolaris sorokiniana 
(оддий илдиз чириш касаллигини қўзғатувчиси) ва бошқалар кирадилар. 
Уларни тарқалиш даражаси: 
Fusarium culmorum – 85% 
Alternacia alternata – 95%
Aspergillus nidulans – 55% 
Bipolaris sorokiniana – 45%
ни ташкил этади. Фитопатоген замбуруғларни ҳаётини тўхтатишни 
асосий механизми, антогонист бактерияларни гидролитик ферментлар, 
антибиотиклар, токсинлар ва сидерофорлар синтез қилишлари билан 
боғлиқ. 
Лима ҳамкасблари билан [Lima et al., 2003] цитрусли ўсимликларни 
эндофити - Bacillus pumilis бактериясидан эндоглюканаза ферментини 
синтези учун жавобгар бўлган ген Egl A ажратиб олишга муваффақ 
бўлганлар. Egl A генини махсулоти in vitro шароитида целлюлозани 
гидролиз қилган. Бу фермент ўзини фаоллигини рН 5.0-8.6 гача ва 
ҳарорат 25-60
о
оралиғида, 95% гача сақланган. 
Гидролитик 
ферментлар 
синтез 
қилувчи 
бактерияларни 
антогонистик хусусияти, ферментларни тўғридан-тўғри таъсири ёки 
уларни бошқа, иккиламчи метоболитлар, масалан антибиотиклар билан 
ҳамкорликда намоён бўладиган таъсири билан боғлиқ. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling