2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ҒЎЗА ГЕНЕТИК КОЛЛЕКЦИЯСИ ЛИНИЯЛАРИДА СИФАТ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ҒЎЗА ГЕНЕТИК КОЛЛЕКЦИЯСИ ЛИНИЯЛАРИДА СИФАТ
БЕЛГИЛАРНИНГ АЖРАЛИШИ СТАТИСТИК ХАРАКТЕРИ 
Ш.Д.Хайитова 
Термиз давлат университети 
Ғўза 
экинининг 
ҳар 
хил 
навлари 
мавжуд 
бўлиб, 
Республикамизнинг барча ҳудудларида асосий қишлоқ хўжалик экини 
сифатида экиб келинмоқда. Бугунги кунга келиб пахта етиштирувчи 
мамлакатларда, шу жумладан бизнинг Республикамизда ҳам жахон 


97 
бозоридаги талаб даражаси ўзгаришига ва бошқа шарт-шароитларни 
эътиборга олган ҳолда ғўзанинг сифат ва миқдор белгиларига катта 
ахамият берилмоқда. Бундай ижобий ахамиятли сифат ва миқдор 
белгиларига 
эга 
бўлган 
навларни 
яратишда 
генетик 
ва 
селекционерларимиз учун муаммоли масала бўлиб ҳисобланади. Ғўза 
ўсимлигида маркер вазифасини бажарувчи сифат белгилари билан энг 
мухим қимматли хўжалик белгилари ўртасидаги корреляцияни ўрганиш 
селекция учун муҳим аҳамиятга эга. Бу нарса қимматли хўжалик 
белгилари ўртасидаги алоқаларни аниқлашга ва бу алоқалардан 
селекцияда янги зот ва навларни чиқаришда фойдаланиш имконини 
беради.
Қишлоқ хўжалик экинлари селекциясида маркерли белгиларнинг 
миқдорий белгилар билан корреляциясига асосланган ҳолда танлаш 
методи қўлланилади. Кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари жумладан 
ғўзага ҳам алоқадор бўлган бу типдаги корреляциялар ҳақида адабиётда 
кўплаб далиллар мавжуд. Сифат ва миқдор белгилар ўртасидаги 
алоқадорлик кўпгина чет эл ва ватанимиз олимлари томонидан 
ўрганилган.
Изланиш объекти ва услублар: Тажриба ўтказиш учун 
бошланғич 
материл 
сифатида 
ЎзМУнинг 
Ғўза 
генетикаси 
лабараториясида академик Мусаев Д.А. раҳбарлигида яратилган 
ғўзанинг G. hirsutum L. турига мансуб генетик коллекциянинг изоген 
линияларидан фойдаланилди.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling