2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


ТЕНГ ҚАНОТЛИ ХАРТУМЛИ-СЎРУВЧИ ҲАШАРОТЛАР


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

 
ТЕНГ ҚАНОТЛИ ХАРТУМЛИ-СЎРУВЧИ ҲАШАРОТЛАР 
(INSECTА, HOMOPTERA) ТАНАСИ РАНГИНИНГ ЭКОЛОГИК 
ТАҲЛИЛИ 
М.Х.Ахмедов, А.К.Хусанов 
Андижон давлат университети 
Тенг қанотли хартумли-сўрувчи ҳашаротлар кўпчилик турлари 
озуқа спектрининг кенглиги, ўсимликнинг барча қисмларида яшаб 
кўпая олишлиги, озуқа ўсимлигидаги ҳар қандай “бўш жой” уларнинг 
личинкалари томонидан осон эгаллаб олиш имкониятини беради. 
Личинкалар қисқа муддатда вояга етиб ушбу жойни ҳаётининг охирига 
кадар банд қилади. Зеро И.Бигонва хаммуаллифлари таъкидлаганидек, 
ҳар қандай бўш яшашмакони тур учун ютуқ, личинкалариэсатур учун 
чиптасаналади [Бигон, Харпер, Таунсенд, 1989]. 
Бирозуқа ўсимлигида яшаётган бир неча турлар ўртасидаги қарама-
қарши муносабатлар экологик токчаларни ажралиши, трансгрессия 
туфайли нисбатан барҳам топиши мумкин, бу эса ўз навбатида 
продуцент аутоценозидаги турлар хилма-хиллигини юқорилашишига 
сабаб бўлади. Тенг қанотли хартумли-сўрувчи ҳашаротларнинг 
мавсумий ривожланиши, биологияси ва экологиясидаги ўзига хос 
хусусиятлари, айниқса ширалар ва кокцидлар етук формаларининг кам 
ҳаракатлиги ёки ҳаракатсизлиги туфайли колониялар ўлчами кенгайиб 
(баъзан ўсимликнинг барча қисмларини эгаллаб олиши мумкин) боради 
ва у нафақат аутоценозда, балки демоценоз ҳамда спеценозда ҳам 
доминант тур даражасига кўтарилиши кузатилади. Натижада улар 
аутоценоздаги бошқа турларни сиқибчиқариши, ёки айни озуқа 
ўсимлигига кўчиб ўтишини чегаралаб қўйиши мумкин. 
Тенгқанотли 
хартумли-сўрувчи 
ҳашаротларнинг 
“паразит-
ҳўжайин” тизимидаги озуқа ўсимлигида яшашга, озиқланиш ва 


102 
кўпайишга морфо-экологик мосланишлари энг аввало, танаси 
рангининг ёрқинлиги ёки ҳимоя рангининг юзаланганлигида ўз 
ифодасини топади. 
Ҳашаротлар ранги муҳим экологик белги сифатида биринчи 
навбатда тана ҳароратини бошқарувчи омил саналади, шунингдек, 
уларни яшаш ва озиқланиш жойларини танлашида, озуқа ўсимлиги 
бўйлаб тарқалишида ҳамда бошқа хусусиятларида ўз ифодасини топади 
[Ахмедов, 1995]. 
Ширалар рангининг адаптив аҳамияти илк марта М.Х.Ахмедов 
томонидан экологик тахлил этилган ва унинг ширалар ҳамда 
ўсимликлар ўртасидаги коадаптацияни талқин этишда аҳамиятли 
эканлиги алоҳида таъкидланган (Ахмедов, 1995). 
Одатда тенг қанотли хартумли-сўрувчи ҳашаротлар танасининг 
ранги икки–қизил-жигарранг-қўнғир-қора йўналишдаги тўқранглар ёки 
оқ-кулранг-пушти-сариқ-яшил 
йўналишдаги 
ёрқин 
рангларда 
ифодаланганлиги билан характерланади. Жумладан, Ўзбекистон 
энтомофаунасида қайд этилган 29 турга мансуб адвентив турлар 
қаторидаги қалқондорлар ва шираларнинг 14 тури, ёки 54% танасининг 
ранги тўқранггаэга бўлган, қолган 15 (51.7%) турлар эса ёрқин 
ранглилар экологик гуруҳини ташкил этади. 
М.Х.Ахмедов [1995]нинг таъкидлашича, Марказий Осиёда 
тарқалган афидид шираларининг 71% ини тўқ яшил ва қора рангга эга 
бўлган турлар ташкил этади, бу эса мазкур ҳашаротларни минтақанинг 
ўзига хос иқлимий шароитларига экологик мосланишининг бир белгиси 
эканлигини ифодалайди. 
Барча тенг қанотли хартумли-сўрувчи ҳашаротлар турларининг 
тана ранги озуқа ўсимлигида эгаллаган яшаш ва озиқланиш 
жойирангига мутаносиб тушишлиги билан бир қаторда улардаги ёрқин 
ранглар осон фарқланишини хам алоҳида таъкидлаш мумкин. Масалан, 
шувоқ (ArtemisiaL.) да очик колонияларни ҳосил қилиб яшовчи, ҳаракат 
чан йирик ширалар – Coloradoa Wils., Uroleucon Mordv., Paczoskia 
Mordv., Macrosiphonielladel Guerc. уруғлари турлари тўқяшил, 
қорамтир, қўнғир ялтироқ ранги билан осон фарқланади. Шунингдек
иссиқхона оққаноти (Trialeurodesvaporariorum Westw.) нинг ёрқин оқ 
ранги ўсимлик барги остида осон фарқланади. Умумий йўналишда 
олинганда тенгқанотли хартумли-сўрувчи ҳашаротларнинг асосий 
турларидаги тана ранги пассив ҳимоя воситаси сифатида озуқа 
ўсимлигида эгаллаган ўрнига мутаносиб тушади. 
Адабиётлар 
1. 
Ахмедов М.Х. Тли - афидиды (Homoptera, Aphidinea, Aphididae) 
аридно-горных 
зон 
Средней 
Азии 
(экология, 
фауногенез, 


103 
таксономия).:Дис. .. докт. биол. наук. -Ташкент, 1995. - 250 с. 
2. 
Бигон М., Харпер Дж., Таунсенд К. Экология. Особи, популяции и 
сообщества. -М.: Мир. 1989. Т.1-2. -667с./Т.1./, -447с./Т.2./. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling