2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети
ТЕРАК БАРГ КЕМИРАРИ ВА УНИНГ ЗАРАРИ
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ТЕРАК БАРГ КЕМИРАРИ ВА УНИНГ ЗАРАРИ А.Т.Ахмедов, М.М.Турдибеков Андижон давлат университети Ҳозирги кунда аҳолини сони ортиб бориши одамларни уй – жой қуриш масаласи биринчи долзарб масала бўлса, масалани иккинчи томони саноат боб терак етиштириш ва аҳолини ёғочга бўлган эхтиёжини қондириш мақсадида тез ўсувчи зараркунандаларга чидамли янги турлари экиб келинмоқда. “Ўзбекистон тунғичи”, “Бахофена” турлари мавжуд. Бу тераклар ҳар йили бўйича 3-4 м гача ўсади. Маълумотларга кўра Ўзбекистонда теракзорлар майдони 2,4 минг гектар бўлиб, теракзорлар барпо этиш уларни зарар келтирувчилардан ҳимоя қилиш назарда тутилган теракларга энг кўп зарар келтирувчилар шахар мўйловдор қўнғизи, хидли дарахтхўр, терак барг куяси, тиниқ қанотлилар, терак барг кемирари мисол келтиришимиз мумкин. Булардан қизил қанотли терак баргхўри (Melasoma populi L.) қўнғизлар (Coleoptera) туркумининг баргкемирувчилар (Chrysomelidae) оиласига кирувчи ҳашарот бўлиб, у Ўзбекистонда ва қўшни давлатлар минтақасида кенг тарқалган. Бу ҳашарот асосан теракларни баргини еб катта зарар етказади. Терак баргхўрининг етук зотлари нисбатан йирик ҳашарот бўлиб, урғочисининг катталиги 10-14 мм, эркагининг катталиги 8-9 мм. Унинг ранги қизил йилтироқ рангда бўлиб, бош қисми қора, олд елка мўйлови ва танаси ост қисми тўқ ҳаво рангда бўлади. Терак баргхўр қўнғизи баргнинг остки томонига тўқ сариқ, ингичкалашган цилиндрсимон шаклда 15-50 тага қадар тухум қўяди. Ўртача битта қўнғиз 250-300 донага қадар тухум қўяди. Тухумлардан 7- 10 кун ўткач личинкалар чиқади, дастлаб личинкаларни ранги қора бўлиб, 3-5 кун ўтгач сариқ рангли тусга ўтади. Боши ва оёқлари қора танаси бўйлаб икки ёнида жуда тўқ қора доғлар ва излар пайдо бўлади. Зараркунандаларнинг қуртлари тез – тез озиқланиб новдаларни яланғочлаб қўяди. Танасининг орқа қисмида жойлашган пайпагичлари билан барг остида гавдасини ушлаб туради ва баргни кемириб туратади. Қўртлар танасида қўланса хид чиқариб ўзини ҳимоя қилади. Айрим холларда (лаборатория шароитида) қуртлари бир – бирларини еб қўйиши (канибализм) ҳолатлари ҳам учрайди. Вояга етган қуртлар икки ҳафта озиқланиб, баргнинг ўзида ғумбаклашади. Бунинг учун тана оҳирида жойлашган пайпаслагичи билан баргга ёпишиб, тепадан пастга 104 қараб осилиб қолади, ҳашарот ривожланиш даврида ҳар бир ҳаётий шаклнинг давомийлиги турлича бўлиши мумкин. Ўзбекистон худудида терак барг кемирари бир мавсумда 2 авлод, тоғли худудларда эса 3 тагача авлод бериб ривожланади. Зараркунандаларга қарши курашишда агротехник тадбирлардан фойдаланиш; теракларнинг атрофидаги органик қолдиқларни йиғиштириб олиш, ерни шудгорлаш, синган шох ва дарахтларни кесиб олиш шулар жумласидандир. Ҳимоя ишловини олиб бориш учун моспилан -0,03%, каратэ – 0,05%, нурелл-Д-0,15% инсектицидлардан фойдаланиш ўз самарасини беради. Адабиётлар 1. Ханазаров А.А., Фимкин В.П., Кожахмедов С.К., Султонов Р.А. Ўзбекистонда саноатбоп терак плантацияларини яратиш бўйича тавсиянома. – Тошкент, 2003. – 16 б. 2. Ким Н.Г. Руководство по борьбе с вредителями полезащитных лесных насаждений Узбекистана. – Ташкент, 1977. – 44 с. 3. Яхонтов В.В. Вредители сельскохозяйственных растений и запасов Средней Азии и борьба с ними. – Ташкент: Узгосиздат РУз, 1953. – 655 с. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling