2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


“ЁЗЁВОН ЧЎЛЛАРИ” ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

“ЁЗЁВОН ЧЎЛЛАРИ” ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ  
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ 
Э.Ю.Рўзматов, Д.С.Тўйчиева, Л.К.Юнусова, И.И.Мўйдинов 
Андижон давлат университети 
“Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлиги ҳудуди зоогеографик 
жиҳатдан Туркистон воҳасининг Фарғона туманида жойлашган. Бу ерда 
асосан қумли, қисман гилли ва шўрхакли чўл ҳайвонлари тарқалган.
Қумларда судралиб юрувчилар энг кўп учрайди. Қум 
тепаларининг юқори ва ўрта қисмларида турли калтакесаклар ва 
илонлар ҳаёт кечиради. 
Кулранг эчкемар (варан) – энг катта калтакесак бўлиб, унинг 
узунлиги 1,5 мертга етади. У калтакесак; илон, қушча, ҳар хил тухумлар 
ва турли ҳашаротларни тутиб ейди. Куннинг иссиқ вақтида фаол 
бўлади. Эчкемар йўқолиб бораётган тур сифатида “Қизил Китоб” га 
киритилган.
Фарғона чипор калтакесаги асосан оқ саксовул, кандим, чўл узуми 
(оқ чангал) ўсадиган ярим мустахкамланган кун тапалигида яшайди. 
Уясининг чуқурлиги 25-30 см га боради. Ерни яхши қазийди, у қазиган 
ер ости йўлининг узунлиги юмшоқ қумларда 1,5 метрга етади. У 
Туркистон калтакесаклар туркумининг энг кичик вақтли бўлиб, энг 
чиройли, энг чаққон ва тез югурар калтакесаклардир. Унинг узунлиги 
(думи билан) 13 см дан ошмайди, оғирлиги 2000-2380 грамм. Унинг 
орқасида узунасига кетган бир кеча қорамтир йўл бор. Лекин 
ўртасидаги йўллар узук-узук бўлиб, қинғир – қийшиқ нақш ҳосил 


105 
қилиш билан фарқ қилади. Бошида бир неча майда қорамтир доғи бор, 
танасининг остки қисми оқ, “Қизил Китоб” га киритилган.
Штраух қурбақабоши қандим, оқ саксовул ва астрагал ўсадиган 
қумларда ҳамда юлғун, шувоқ ва шулар ўсадиган такирли шўрхакларда 
ҳаёт кечиради. Уясининг чуқурлиги 10-25 см, узунлиги 5-6 см. Танаси 
ясси, кенг ва боши юмолоқ бўлиб, танасида ингичка бўйни билан 
ажралиб туради. Оёқлари кенг жойлашган, бўйнида териси 
бурмаланмаган. Панжаларида очиқ қизил ва кўк донлар мавжуд. 
Танасининг умумий узунлиги 50-52 мм. Думи танасидан бироз узунроқ. 
У йўқолиб бораётган тур сифатида “Қизил Китоб” га киритилган.
Чўл агамаси мустахкамланган қумларда ва улар орасидаги 
шўрлашган тақирли пасткамликларда учрайди. Ёдгорлик ҳудудида 
эчкемардан сўнг энг йирик калтакесак бўлиб, унинг умумий узунлиги 8-
10 см дан ортиқ. Қалин бутазорлар ва кемирувчиларнинг инлари учун 
бошпанадир. Агама безовталанса тезда рангини ўзгартиради: эркаклар 
танасининг бутун пастки қисми кўк рангга киради, ўрғочиларининг 
орқасидаги доғлари қизаради.
Ширрилоқ калтакесак (узунлиги 12-16 см) ярим мустахкамланган 
ва 
мустахкамланган 
қумларининг 
эрталаб 
қуёш 
ёритадиган 
ёнбагирларида яшайди. У кеч кирганда ва тунда ҳаёт кечиради.
Чўл тақиркузлиси кичик калтакесак (узунлиги 5-6 см) бўлиб, 
кўпинча тақирларда кўпроқ учрайди. Ранги ялтироқ жигарранг – қўнғир 
тусли, жуда ҳаракатчан.
Тезкалтакесак ўртача катталиги тана тузилиши чиройли ва думи 
ингичка, узун бўлиши ўзига хос белгиси ҳисобланади. У бахан 
қумларда ҳаёт кечиради.
Ёдгорлик ҳудудида яшовчи барча калтакесаклар турли 
ҳашаротларни кириб қишлоқ ҳўжалигига катта фойда келтиради.
Қумликларда шарқ бўғма илони, қўндаланг йўлли чипор илон
холдор чипор илон, ўқилон, қурмаилон ҳамда ботқоқлашган заҳ ерларда 
сувилонлар кузатилади.
Шарқ 
бўғма қум илони қумларда кенг тарқалган, узунлиги 30-70 
см га боради. Унинг кўзи бошининг ён томонларида жойлашган. У 
кемирувчилар, калтакесаклар ва майда қушлар билан озиқланади.
Қўндаланг йўлли чипор илон саксовул, янтоқ ўсадиган қумларда 
ҳаёт кечиради. Узунлиги 500-700 см. Асосан овқати калтакесаклар. У 
фойдали калтакесакларни қириб зарар келтиради. 
Ҳолдор чипор илон анча узун (1,2 метргача) ва ўта ҳаракатчан. 
Кемирувчилар ва калтакесаклар билан озиқланади. Бу илон йилдан 
йилга камайиб бораётганлиги учун уни ҳимояга олиш зарур.


106 
Ўқилон қумларда яшайдиган кулранг ва сарғиш рангли, 
танасининг узунлиги 1 метрдан ортиқ бўлмаган, йўғонлиги бармоқдек 
бўлган чаққон илон. У 180
0
га тез бурилаолиши мумкин.
Қурамаилон – илмий тилда Сариқилон қум тепалари 
ёнбағирларида ҳаёт кечиради. Фарғона водийсининг ҳайвонот дунёсига 
бағишланган кўпгина адабиётларда бу илон тўғрисида маълумот 
берилмаган. Ҳақиқатда эса, қурмаилон водийнинг чўл ва адирларида 
ҳаёт кечиради. У водийда камайиб бораётган тур сифатида муҳофазага 
олиниши зарур. Ҳалқ табиатида бу илондан турли касалликларни 
даволашда фойдаланиш йилдан йилга кучайиб бораётганлиги сабабли 
қурмаилонни овловчилар кўпаймоқда. Ёдгорлик худудидан ташқари 
жойларда ҳам бу илонни овлашни ман қилиш лозим.
Ёдгорлик ҳудудида яшовчи барча илонлар заҳарсиз ва улар 
кишилар учун хавфли эмас.
Судралиб юрувчиларнинг вакилларидан бўлган Туркистон 
тошбақаси ёдгорлик худудида камдан кам учраб қолади. Март ойидан 
июнгача фаол ҳаёт кечиради. Ёзги жазирама иссиқ бошланиши билан 
ерни кавлаб, тупроққа кўмилиб уйқуга кетади. Асосан, ўтларнинг яшил 
барглари, камроқ ўсимлик, гулзори, замбуруғлар ва ҳашаротлар билан 
озиқланади.
Қум тепаларининг пастки қисмларида ва пасткамликларда 
кемирувчилардан қизил думли қумсичқон, тушки қумсичқон, катта 
қумсичқон ҳамда қуён – толой учрайди.
Ёдгорлик ҳудудида қизил думли ва тушки қумсичқонлар энг кўп 
учрайди. Қизилдумли қумсичқон (узунлиги 10-15 см) қум рангида тўп – 
тўп бўлиб, кундузги ҳаёт кечиради. Тушки қумсичқон кичиклиги, 
танасининг устки қум тусли сарғиш рангда, қорни томони бутунлай оқ 
рангда бўлиши билан бошқа тур қумсичқонландан фарқ қилади. 
Қумсичқонлар қиш уйқусига кирмайди. Улар қум ўсимликларини нобуд 
қилиб, қумларни кавлаб уларни ҳаракатчанлигини оширади.
Ёдгорлик ҳудуди нисбатан қушларга камбағал. Бу ерда асосан 
суфитўрғай, сариқ чумчуқ, сариқ мойқут, йилқичи, жўрчи, 
хўжасавдогар, қизил лайлак, қирғовул учрайди. Баҳорда қушларнинг 
миқдори ва тури кескин кўпаяди.
Кейинги йилларда ёдгорлик худудидаги тўқайзорларда қирғовул 
ҳам қўриниб қолади. У Туркистондаги энг чиройли ва таниқли 
қушлардан бири. Бу қуш бир вақтлар Фарғона водийси ҳудудида кўп 
овланадиган энг қимматли қушлардан бири бўлган. Бу тўғрида 
Бобурнинг “Бобурнома” асарида қуйидаги таърифни ўқиймиз: “... Ови 
қуши доғи кўп бўлур, қирғовули бехад семиз бўлур. Андоқ ривоят 
қилардиким, бир қирғовулни ускунасини тўрт киши еб тугата олмайди.” 


107 
Тартибсиз ов бу ажойиб қушни сонини жуда камайиб кетишига 
сабаб бўлган. Бу қушни Фарғона водийсида йўқолиб бораётган қуш 
сифатида “Қизил Китоб”га киритиш ва уни муҳофазага олиш зарур.
Ёдгорлик ҳудудида йирик ҳайвонлардан бўри, тулки, чиябўри, дала 
мушуги, олақўзанлар учраб туради. Улар кўп миқдорда майда 
кемирувчиларни йўқ қилиш билан фойда келтиради.
ТУРКИСТОН ТЕРМИТИНИНГ БИОЛОГИК 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling