2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ХУСУСИЯТЛАРИ (ЗОМИН ТУМАНИ МИСОЛИДА) 
Султонова Н. М. 
Гулистон давлат университети 
Ҳашаротлар синфи трахея билан нафас олувчилар кенжа типи ва 
бўғимоёқлилар типига киради. Ҳашаротлар ер юзида жуда кенг 
тарқалган бўлиб, улар ҳар қандай шароитда хаёт кечиришга мослашган. 
Улар турлар сони жиҳатидан дунёда энг олдинги ўринда туради. Фанга 
маълум бўлган хайвон турларининг 75% дан ортиғи ҳашаротларга тўғри 
келади. 
Ўрганилган ҳашаротлар турларининг сони ҳар хил ўқув ва илмий 
адабиётларда турлича бўлиб, 900 мингдан 1,5 млн. гача деб берилган. 
Шу билан бирга ҳар йили ер юзида ва айниқса тропик мамлакатларда 
ҳашаротларнинг минглаб янги турлари топилмоқда. МДҲ да 
ҳашаротларнинг 80-100 минг тури, Ўзбекистонда эса 23 мингдан ортиқ 
тури учрайди. Ҳашаротларнинг 34 туркумидан 16 туркуми вакиллари 
орасида йиртқич ва паразитлик қилиб яшовчи ҳашаротлар мавжуд. 
Улардан бири термитлар туркумидир.
Ҳашаротлар синфига кирувчи термитлар туркумининг 2800 тури 
маълум бўлиб, улардан Ўрта Осиёда 4 та тури, Ўзбекистонда худудида 
эса 2 та тури қайд қилинган. Улар катта каспий орти термити ва 
туркистон термитларидир.
Ўзбекистон худудида Anacanthotermes авлодига мансуб 2та тур: 
туркистон ва катта каспий орти (A. turkestanicus Jacobs., A. ahngerianus 
Jacobs.) термитлари тарқалган бўлиб, айниқса кейинги 30-40 йил 
давомида Республикамизнинг деярли барча вилоятларида ва Қорақал-
поғистон Республикасида аҳоли хонадонлари, қишлоқ хўжалиги 
бинолари ва хатто тарихий обидаларига катта зарар етказмоқда.
Термитлар – қадимий хашарот туридир. Қазиб олиб топилган 
турлар термитларга яқин бўлиб, полеозой эрасининг перм давридан 
бери маълум. Марказий Осиё мамлакатларида термитларнинг 4 тури 
қайд қилинган. Улардан Туркистон ва Катта Каспий орти термитлари 
халқ хўжалигига жиддий талофат етказмоқда. Ўрта Осиё термитлари 
тўғрисидаги дастлабки маълумот 1875 йилга тегишли бўлиб, уни 


108 
таниқли рус зоолог – сайёҳи А.Федченко Туркистон ўлкасида йиғилган 
маълумотлар асосида қайд этган. 
Термитларни ўрганиш бўйича кўпгина олимлар тадқиқот ишларини 
олиб борган. Булардан Маречек, 1951; Луппова, 1962; Давлетшина, 
1962; Алимджанов, 1971., Эшерих К.,О.В.Ковалев, С.А.Белокобыльс-
кий, Баева В.Г., Муминов Н.Н., Лукьянова С.Н., Покивайлов А.А., 
Жужиков Д.П., Орлов Д.С., Каспаров С.В., Минько О.И., Первова И.Е., 
Амосова Я.М. лар ўзбек олимларидан Хамраев А.Ш., Жугинисов Т.И., 
Лебедева Н.И., Абдуллаев И.И., Удрит Е.В. Алимджонов Р. А. лар 
кўплаб тадқиқотлар олиб борганлар.
Республикамизнинг Марказий Фарғона, Мирзачўл қўриқ ерларини 
Қарши ва Шеробод чўлларини ўзлаштириш натижасида термитларнинг 
зарар келтириш хусусияти анча ошган.
Баҳорда илиқ ёмғирлардан сўнг термитларнинг қанотли жинслари 
учиб чиқади. Эркак ва урғочи термитлар қўшилгандан сўнг, 
қанотларини ташлаб, жуфт-жуфт бўлиб тупроққа кириб кетади ва янги 
оила ҳосил қилади. Термитлар уя кавлаган жойда тупроқдан иборат 
кичкина тепаликчалар ҳосил бўлади. Термитлар жуда кўп миқдорда 
тухум қўяди. Айниқса эски колонияларда “малика” яъни урғочи 
термитлар 30000 гача тухум қўйганлиги маълум. Хонадонлар ва бошқа 
қурилишларда уларнинг уялари ҳар-хил жойда, уй пол ости тупроқлари, 
деворлар орқали печка атрофи, уй шифтлари ва асосан кўпроқ лой 
билан беркилган томонларда жойлашган бўлади. 
Термитларнинг истеъмол қиладиган энг оддий озуқаси тропик 
ўрмонларда-бу тупроқда бузилган усимликлар ва ҳайвонларнинг 
қолдиқлари чириндилардир. Тупроқдаги турли ҳил қолдиқлар- чириган 
дарахт пўстлоғи барглар, гўнг, ҳайвонларнинг терилари ишчи термилар 
томонидан истеъмол қилинади, лекин озуқа дарҳол бутунлай хазм 
бўлмайди ва чиринди еган термитнинг нажасати бошқа ишчи термит 
ёки солдат томонидан истеъмол қилинади. Шундай қилиб битта озуқа 
колоннада бутунлай хазм бўлмагунича бир неча ичаклардан ўтади. 
Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган термитлардан Жиззах вилояти, 
Зомин тумани, Қизилой қишлоғида учрайдиган термитлар ўрганилганда 
уларнинг асосий озиқа манбаи биноларнинг эски ёғочлари, ҳовлиларда 
қолган эски ходалар, қуриб қолган хашаклар эканлиги ва шу йўл билан 
аҳолига каттагина молиявий зарар келтираётганлиги, ундан ташқари уй 
тўсинларини термитлар ички қисмини еб қўяётганлиги боис қачондир 
қулаб тушиш ҳавфи борлиги маълум бўлди. Термитларга қарши 
курашишда улар истеъмол қиладиган озуқадан фойдаланиш ҳозирги 
кунда энг мақбул усул ҳисобланади. Бунинг учун эса улар севиб 
истеъмол қиладиган ўсимлик ва углевод турларини аниқлаш муҳим 


109 
бўлганлиги боис айнан Қизилой қишлоғида учрайдиган термитлар 
севиб озиқланадиган ўсимлик ва углевод турлари аниқланди.
Зараркунанда кўп тарқалган ҳудудлардан 6 та ўсимлик намуналари 
йиғилиб, лаборатория шароитида термитларга озиқа сифатида 
қуйидагича синаб кўрилди (Backer, 1969 методикасига асосан); 
-Тажрибани 
бажариш 
учун 
ўргимчаксимон 
колбадан 
фойдаланилди. Ўргимчаксимон колбанинг бир учига янтоқ, иккинчи 
учига оқ жўхори, учинчисига ток бўлакчаси, тўртинчисига ялпиз, 
бешинчисига кунгабоқар, олтинчисига буғдой поялари ўсимликларидан 
бўлакчалар қўйилди. 1,5см ли тўрт бурчак шаклдаги бўлакчалар аввал 
тарозида тортиб олинди ва жадвалга қайд қилинди. Ўргимчаксимон 
колбанинг ўртасига 20 дона термит солинди ва қоронғу жойда сувли 
муҳитда 5 кун муддатга қолдирилди. Сувли муҳит ҳосил қилиш учун 
катта пластмаса идишга 1 см қалинликда сув қуйилди, унинг устига 
ўргимчак колба қўйилиб идишнинг усти умумий қилиб ёпилди. Сабаби 
термитлар сувли атмосфера ҳавоси бўлган муҳитда актив харакат 
қилади. 5 кундан кейин ўсимлик доначалари яна тарозида ўлчанди. 
Олинган натижаларга кўра, улардан кунгабоқар (Helianthus annus L.), 
янтоқ (Alhagi pseudalhagi), буғдой поялари (Triticum L.) ва оқ жўхори
(Sorghum vulgare Pers.) термитлар ёқтириб озиқланадиган ўсимликлар 
сифатида қайд қилинди. 
Аҳоли турар жойлари, тарихий обидалар, жамоат бинолари ва 
бошқа иншоотларда термитлар тарқалган манбаларни аниқлашда 
кунгабоқар пояси, янтоқ, оқ жўхори ва буғдой поясидан ем-хўрак 
озиқаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling