2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


чидан-Нурота тоғи ва тоғ олди текисликларининг бевосита республика- мизнинг сахро минтақаси билан туташ ҳосил қилганлигидир. Тўртин-


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

чидан-Нурота тоғи ва тоғ олди текисликларининг бевосита республика-
мизнинг сахро минтақаси билан туташ ҳосил қилганлигидир. Тўртин-
чидан-бу ҳудудда фақат ўта қуруқ иқлим хукмронлик қилмасдан, балки 
бу ўлка шамол эрозиясининг тарқалганлиги билан характерланади. 
Шу нуқтаи назардан бугунги кунда ҳал этилиши мўлжалланган 
долзарб муаммолар-биринчидан-Нурота тоғи ва тоғ олди 
текисликгидаги тарқалган тупроқлари ҳосил булиши жараёнининг 
йўналиши ва ривожланишидаги (эволюциясидаги) умумий ва хусусий 
белгиларни аниқлаш; иккинчидан-Нурота тоғи ва тоғ олди текислиги 
тупроқлари горизонтал ва вертикал минтақавийликдаги қонуниятлар 
мажмуасига баҳо бериш; учинчидан-Нурота тоғи ва тоғ олди текислиги 
тупроқлари типига қисқача унумдорлик ва экологик кўрсаткичлари 


148 
(скелетлилиги, механик таркиби, гумусси, агрегатлик ҳолати, эрозия 
даражаси, қиялиги ва бошқалар) бўйича қисқача тавсифлаш; 
тўртинчидан-Нурота тоғи ва тоғ олди текислиги тупроқлари хосса ва 
хусусиятларини чуқур илмий тахлил қилиш йўли билан улардан 
фойдаланиш истиқболларини ишлаб чиқиш; 
Бу ҳудудда кўп қиррали дала ва лабораторияда олиб бориладиган 
тадқиқот маълумотларининг илмий аҳамияти жуда катта. Нурота тоғи 
ва тоғ олди текислигида тарқалган тупроқлар кам ўрганилган. 
Жумладан, ҳозирги кунда Айдаркўл сувидан фойдаланиш эвазига оч 
тусли бўз тупроқларда вужудга келаётган морфогенетик ўзгаришлар ёки 
тоғ жигарранг тупроқларининг бошқа ҳудди шундай тупроқларига 
нисбатан кам гумуслилиги.Нурота тоғи ва тоғ олди ҳудудида тарқалган 
тупроқлар ўзининг ривожланиши, генезиси ва ўтмиш ва ҳозирги 
эволюцияси нуқтаи назаридан кучли илмий тахлилга мухтож. Чунки 
инсонларнинг ўз мақсадлари йўлида бу тупроқлардан нотўғри 
фойдаланиши натижасида тупроқлар деградацияга учрамоқда, Нурота 
тоғи ва тоғ олди текислиги тупроқлари шамол эрозиясига дучор бўлиб, 
гумусни тўпланишига асосий манбаа бўлган ўсимлик қоплами ва 
унингқолдиқларидан ажралмоқда, табиий бута ва ўсимликлар шиддат 
билан йўқолмоқда. Агрегатларнинг бузилиши, натижаси сув 
эрозиясининг ривожига йўл очилмоқда. 
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқадиган хулоса шуки 
Нурота тумани ҳудуди тупроқларини ўрганишга кам эътибор берилган. 
Агарда Нурота тоғи ва тоғ олди текислиги тупроқларнинг 
биосферадаги ўрнини ва бажарадиган вазифасини аниқ белгилаб олсак, 
ўйлаймизки бундай хато ва камчиликларга йўл қўйилмаган бўлади. 
Ҳозирги пайтда тоғ олди пролювиал текисликларда сахроланиш
жараёни ўз таъсирини ўтказаётган бир даврда бу тупроқларни 
мукаммал ўрганиш зарур.
Баён қилинганлар асосида хулоса қилиш мумкинки,Нурота тоғи ва 
тоғ олди текисликлари тупроқларини ўрганиш ўта долзарб ҳисобланади 
ва унинг ечими эса генетик тупроқшунослик фанига хос бўлган айрим 
муаммоларни ҳал қилишдаилмий асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling