314
1-жамоа
ўсимликлар → шиллиқурт → қушлар
бошоқли ўсимликлар → кемирувчилар → илонлар
ўт → чигиртка → ўтлоқ қушлари
2-жамоа
Чивин → қурбақа → турна
Чувалчанг → балиқ → чағалай
Сув ўтлари → шиллиқурт → қисқичбақа
Қисқичбақа → балиқлар → китлар
Ушбу кетма-кетликни тўғри ёзган ўқувчига яна рағбатлантириш
учун тангачалар берилади.
Дарс давомида дарсни янада мустахкамлаш учун “Автобус” ўйини
ташкиллаштирилади. Бунинг учун ҳоҳлаган бир нафар ўқувчини
автобус бошқарувчиси этиб сайланади ва биринчи партага ўтказилади.
Қолган ўқувчилар (гўёки) ўзини пиёда сифатида бекатда автобус кутиб,
хонанинг бир томонида турадилар.
Автобус бошқарувчиси битта-битта ўтилган мавзу бўйича
саволларни беради. Саволларга тўғри жавоб берган ўқувчи “автобус”га
чиқиб “ўриндиқ”қа ўтиришга таклиф этилади. Савол-жавобда иштирок
этмаган ўқувчилар “бекат” да қолиб кетадилар.
Ўйин сўнгида “автобус” га чиққан ўқувчилар
тангачалар билан
рағбатлантирилади. Тўплаган тангачаларига қутига нархлар қўйилган
меваларни сотиб оладилар.
Дарс сўнгида дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар
аъло бахолар
билан баҳоланадилар ва уйга топшириқларни оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: