2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

Дарснинг бориши. 
Кириш: Ўқитувчи бундан аввалги ўтилган “Турларни муҳофаза 
қилиш” мавзусини ўқувчиларга такрорлаш мақсадида ўқувчиларни икки 
гуруҳга бўлиб, уларга топшириқларни тушунтиради. Бунда ҳар бир 
иккала гуруҳ доскга “Қизил китоб”нинг расми чизилган ватмон қоғозни 
ёпиштирадилар. “Қизил китоб”нинг устига шу мавзуга оид қандай 
билимларга эга бўлсалар ёзиб ёпиштирадилар. Қайси жамоа кўп 
терминларни ва бошқа “Қизил китоб”га оид маълумотларни ёзсалар шу 
жамоа ғолиб бўладилар. Рағбатлантириш мақсадида тангачалар 
берилади. 
Асосий қисм. 
Ўқитувчи янги мавзуни режалар кетма-кетлигида тушунтириб 
беради. Шунданг сўнг ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш 
мақсадида доска тенг иккига бўлиниб ўқувчиларнинг ичидан 
ҳохловчиларни доскага таклиф қилинади. Улар озуқлар занжирини 
(яъни нимани ейиши) тўғри ёзишлари керак. 1-жамоага қуруқликдаги, 
2-жамоа сув муҳитидаги консументларни ёзадилар. Масалан: 
 


314 
1-жамоа 
ўсимликлар → шиллиқурт → қушлар 
бошоқли ўсимликлар → кемирувчилар → илонлар
ўт → чигиртка → ўтлоқ қушлари 
2-жамоа 
Чивин → қурбақа → турна
Чувалчанг → балиқ → чағалай
Сув ўтлари → шиллиқурт → қисқичбақа
Қисқичбақа → балиқлар → китлар
Ушбу кетма-кетликни тўғри ёзган ўқувчига яна рағбатлантириш 
учун тангачалар берилади.
Дарс давомида дарсни янада мустахкамлаш учун “Автобус” ўйини 
ташкиллаштирилади. Бунинг учун ҳоҳлаган бир нафар ўқувчини 
автобус бошқарувчиси этиб сайланади ва биринчи партага ўтказилади. 
Қолган ўқувчилар (гўёки) ўзини пиёда сифатида бекатда автобус кутиб, 
хонанинг бир томонида турадилар.
Автобус бошқарувчиси битта-битта ўтилган мавзу бўйича 
саволларни беради. Саволларга тўғри жавоб берган ўқувчи “автобус”га 
чиқиб “ўриндиқ”қа ўтиришга таклиф этилади. Савол-жавобда иштирок 
этмаган ўқувчилар “бекат” да қолиб кетадилар. 
Ўйин сўнгида “автобус” га чиққан ўқувчилар тангачалар билан 
рағбатлантирилади. Тўплаган тангачаларига қутига нархлар қўйилган 
меваларни сотиб оладилар.
Дарс сўнгида дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар аъло бахолар 
билан баҳоланадилар ва уйга топшириқларни оладилар.

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling