2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети табиий фанлар факультети


«ВИТАМИНЛАР» МАВЗУСИНИ ЎКИТИШДА МУАММОЛИ


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/202
Sana20.11.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1789958
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   202
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

«ВИТАМИНЛАР» МАВЗУСИНИ ЎКИТИШДА МУАММОЛИ 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Мухаммаджонова Г.М., Қўзиев Ш.Н., Долимова С.Н., Умарова Г.Б. 
Ўзбекистон Миллий Университети 
Жамият 
ривожланишининг 
турли 
боскичларида, 
таълим 
жараёнига қўйиладиган талаблар орасида ёш авлодни ўқитиш ҳамда 
тарбиялаш долзарб масалалларидан бири бўлиб колмокда.
Муаммоли таьлим масалаларига бўйича илмий-педагогик 
тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Биология дарсларида муаммоли 
таълим технологияларини мухим ўрин тутишини синаб кўриш 
мақсадида ўрта таьлим талабалари билан “Одам ва унинг саломатлиги” 
фани бўйича ўтказиладиган дарслардан “Витаминлар” мавзусини 
танладик. Муаммоли дарс “Ақлий хужум” технологияси асосида 
ташкил этилди. Бунинг учун иккита синф танланиб бири назорат
иккинчиси тажриба синфлари деб белгиланди. Биринчи синфда ўқитиш 


315 
аньанавий усулда, тажриба синфида эса ноанавий муаммоли. ”Ақлий 
ҳужум” дарси тарзда ташкил этилди. Дарсни ташкилий босқичлари 
қуйидагилардан иборат бўлди.
1-босқич: Руҳий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ўқувчиларни 
тенг сонли кичик гуруҳларга (4-5 ўқувчи) ажратиш;
2-босқич: Кичик гуруҳ вакилларига муаммоли саволлардан иборат 
бўлган ўқув саволларини топшириш; 
3-босқич: Ўқитувчи томонидан технологияни ўтказиш ва 
қилиниши лозим бўлган топшириқларни дидактик мақсади билан 
ўқувчиларни таништириши; 
4-босқич: Ўқувчиларни билиш фаолиятини ўрганилиши керак 
бўлган мавзу ўқув муаммоларини ҳал этишга йўналтириш; 
5-босқич: Ўқувчиларнинг мавзу матни бўйича бажарилган 
ахборотларни тинглаш. 
6-босқич: Кичик гуруҳлар ўртасида мавзуга доир ўқув баҳси ва 
мунозара ўтқазиш; 
7-босқич: Ўқитувчи мавзуни умумлаштириб мустаҳкамлайди ва 
ҳулоса қилади; 
“Ақлий ҳужум” дарсининг тузилиши қуйидагича бўлди: 
I. Ўқитувчини кириш сўзи. Бунда ўқитувчи дарс мавзусининг мақсади 
ва вазифалари, илмий мунозара ўтказиладиган муаммоларнинг умумий 
тафсилоти, дарсда ўқувчилар гуруҳи бажарадиган ўқув топшириқлари 
билан таништиради. 
II.Ўқувчиларни тенг сонли кичик гуруҳларга ажратиш; 
III.Ўқувчилар фаолияини мунозарали ва муаммоли масалаларни 
бажаришга ва ҳал этишга йўллаш. 
IV.Ўқувчилар гуруҳи ўртасида ўқув баҳси ва мунозарани ташкил этиш. 
V.Ўқув баҳси ва мунозарага якун ясаш. 
VI.Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш. Ўқув баҳси ва 
мунозараларда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади ва 
рейтинг баллар тизимига кўра баҳоланади. 
VII.Уйга вазифа бериш. 
VIII.Дарсни умумий якунлаш 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling