321
ўқув ва тарбиявий жараёнларда мақсадли қўллай
оладиган педагогик
ҳамда психологик етук кадрларни танлай билиш мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий тушунча –
педагогик инновация тушунчаси кенг қўлланилмоқда.”Инновация”
тушунчаси “янгилик” маъносини англатади. Айни вақтда “инновация”
лотин тилидан таржима қилинганда “янги” эмас, балки “янгилик сари”
маъносини беради.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга оширишдаги асосий
тамойиллардан бири бу таълим
тизимини тузилиши ва мазмун
жиҳатидан ислоҳ қилиш учун педагогларни қайта тайёрлаш, юқори
малакали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим
муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштириш, илғор педагогик
технологиялар, инновацияларни таълим жараёнига жорий этиш
ҳисобланади. Мазкур ишни амалга
ошириш педагог фаолияти ва
мотивациясига бевосита боғлиқ. Педагог фаолиятини ўзгартирмай
туриб, унинг масъулияти ва фаоллигини, таълимга креатив ёндошувини
оширмай туриб таълим-тарбия жараёнида самарали натижага эришиш
мумкин эмас. Академик А.Н.Леонтьев таъбири билан айтганда: “Дунёни
идрок қилишнинг биринчи шарти – тарбиядир. Фаолият жараёнида
кишиларнинг қобилияти,
билим ва малакалари шаклланади, демак,
фаолият ижтимоий ҳодиса бўлиб, ҳаётий курашнинг асосий шартидир”.
Do'stlaringiz bilan baham: